П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Технологик тадбирлар. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишда технологик
тадбирларнинг аҳамияти каттадир. Кўриладиган тадбир асосида ташқи муҳит объектларига,
жумладан, ҳавога ташланадиган чиқиндилар миқдорини қисқартириш ёки мутлоқ тўхтатиш
зарур. Бунинг учун саноат корхоналаридаги технологик жараёнларни такомиллаштириш,
хатто чиқиндисиз ёки кам чиқиндили технологияларни жорий этиш мумкин. Бундай
технологиялар мутлоқ берк жараёнлар бўлиб, унда чиқиндилар бутунлай бўлмайди,
чиқинди моддалар бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё вазифасини ўтайди.
Чиқиндисиз ёки кам чиқиндили ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этишда хом ашё
тайёрлаш, мавжуд материаллардан тўла фойдаланиш, уларни чиқинди сифатида ташқи
муҳитга ташламаслик чора-тадбирлари кўрилади. Албатта, чиқиндисиз технология
жараёнларини ишлаб чиқиш назарий жихатдан осон бўлсада, амалда уни жорий этиш жуда
мураккабдир. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, чиқиндисиз ишлайдиган саноат корхоналари
фаолиятлари асосини барча хом ашёларни тайёр маҳсулотларга айлантириш ташкил қилади.
Масалан, ўтган асрнинг бошларида рангли металлургия корхоналарида рудалар таркибидан
жами 15 та элемент ажратиб олинган бўлса, ҳозирда мисли хом ашёларнинг ўзидангина 25
та элемент, жумладан, мис, рух, қўрғошин, никель, олтин, қумуш, молибден, кобальт,
кадмий, селен, теллур, германий, рений ва уларнинг бошқа бирикмалари олтингугурт,
висмут, сурма, барий, темир ва хоказолар ажратиб олинмоқда.
Нефть ишлаб чиқаришда қолдиқ модда мазут бўлиб, у ўз таркибида 70-90%
олтингугурт сақлайди, бундан ташқари нефть таркибида ванадий, никель, магний ва
кремний каби элементлар мавжуд. Ҳозир мазутдан олтингугуртли моддаларни ажратиб
олиш технологиялари ишлаб чиқилган. Умуман чиқинди ажратмайдиган ишлаб чиқариш
корхоналарининг сони хали жуда кам. Баъзан кўп маҳсулотлар сифатсиз бўлиб, Давлат
стандартига тўғри келмаслиги туфайли чиқинди ҳолида чиқариб ташланади ва улар ташқи
муҳитни ифлослантирувчи манбага айланиб қолиши мумкин.
Кейинги вақтларда азотли минерал ўғитлар ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам хом
ашёлар тўла-тўкис, чиқиндисиз ишлаб чиқарилмоқда. Атмосферани ифлослантирувчи
кимёвий моддалар яна қайтадан технологик жараёнларга қайтарилмоқда, атмосфера ҳавоси
эса ифлосланишдан ҳоли бўлмоқда. Синтетик каучук ишлаб чиқариш заводларида
технология жараёнларида пайдо бўладиган чиқиндилардан ҳозир сульфат кислотаси, спирт
ва стирол олиш йўлга қўйилган. Корхоналар зич жойлашган ҳудудларда чиқиндисиз ишлаш
катта аҳамият касб этади, албатта. Олмалиқ ва Бекобод сингари саноати ривожланган
шаҳарларда бу айниқса, дозарб муаммодир. Фан ва техника ютуқлари асосида чиқиндисиз
ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш, ўз навбатида аҳоли турар жойлари
ҳавосининг тоза бўлишини таьминлашга ёрдамлашади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан кам чиқиндили ҳамда чиқиндисиз
саноат корхоналарини ташкил қилиш тўғрисида махсус декларация қабул қилинган. Бу
хужжат асосида БМТ Европа иқтисодий хайъатининг чиқиндисиз ва кам чиқиндили
корхоналар ташкил қилиш фаолиятида кўп мамлакатлар қатнашмоқда. Амалиёт бу соҳада
дунё мамлакатлари биргаликда фаолият кўрсатиши муҳимлигини кўрсатади. Масалан, ҳозир
жуда кўп саноат корхоналарида чиқиндисиз ёки кам чиқиндили технологик жараёнлар
амалда жорий этилган.
Диққатга сазовор технологик жараёнлардан яна бири, ишлаб чиқариш жараёнларида
ишлатиладиган заҳарли моддаларни захарли бўлмаган моддаларга алмаштиришдир.
Масалан, иситиш тармоқларида кўмир ёки мазутдан фойдаланмасдан, балки табиий газдан
фойдаланиш, атмосферага чиқариб ташланадиган зарарли моддалар хажмини 70-90%
камайтиради. Бошқача қилиб айтганда, автомобилларда бензин ёнилғиси ўрнига, газдан
фойдаланса атроф - муҳитнинг ифлосланиши маълум даражада камайяди.
Хом ашёларни зарарли моддалардан тозалаш катта аҳамиятга эгадир. Масалан,
ёқиладиган газдан олтингугуртни, тошкўмирдан олтингугурт колчеданини сеперация йўли


билан ажратиб олиш каби тадбирлар атмосфера ҳавосининг ифлосланишини анча
камайтиради. Бу борада айрим саноат корхоналрида маҳсулот ишлаб чиқариш вақтида
ҳавога кўп миқдорда чанг чиқишини камайтириш учун чанг тарқатувчи манбани нам
материалар билан чегаралаб қўйиш ҳам чангланишни анча камайтириши мумкин. Масалан,
қуруқ цемент ишлаб чиқаришнинг намли цемент ишлаб чиқаришга ўтказилиши ҳавога
учадиган чанг зарраларини камайишига ёрдам беради.
Технологик жараёнларда табиий ёнилғи ёндиришдан электр токи билан қиздиришга
ўтиш чиқиндиларни камайишига олиб келади. Технологик жараёнларнинг берклигини
таьминлаш, маҳсулотларни бир жойдан иккинчи жойга транспортёр ленталари воситасида
жўнатиш яхши самара беради.
Технологик жараёнларни узиликсизлигини таьминлаш лозим, акс холда чиқиндилар
тўпланиб қолиб, техник воситалар ва тозалаш қурилмаларини ишдан чиқаради. Демак,
технологик жараёнларни узлуксиз технологияга ўтказиш даврнинг дозарб масалаларидан
биридир. Шуни қайд қилиб ўтиш лозимки, юқорида тавсифланган технологик жараёнларни
тадбиқ этиш атмосфера ҳавосини ифлосланишдан тамоман ҳоли қилмаса-да, санитария
врачлари, корхоналарнинг мухандис ва технологлари ҳамкорликда атмосфера ҳавосини
чиқиндилардан муҳофаза қилиш бўйича доимо ҳаракат қилишларини тақозо қилади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish