П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

ТЕКШИРУВ САВОЛЛАРИ
1. Табиий ресурслар деб қандай ресурсларга айтилади?
2. Реал ва потенциал ресурслар мазмунини тушунтиринг?
3. Тугайдиган ресурслардан оқилона фойдаланишнинг экологик аҳамияти қандай?
4. +айта тикланадиган ва қайта тикланмайдиган ресурсларни моҳиятини
тушунтиринг.
5. Нисбатан қайта тикланадиган табиий ресурсларга қандай ресурслар киради?
6. Тугамайдиган табиий ресурс турлари ва уларнинг тугамаслик сабаблари нимада?
7. Инсонни табиатга ва табиий ресурсларга таъсир кўрсатиш шаклларини айтинг?


II-БОБ
АТМОСФЕРА МУҲОФАЗАСИ
2.1. АТМОСФЕРАНИ ТУЗИЛИШИ ВА ТАРКИБИ
Ер куррасини ўраб олган ҳаво қатламини «Атмосфера» дейилади. Атмосфера
ўзининг хажми бўйича ер сайёрасининг қолган қисмларидан бир неча марта катта бўлишига
қарамай, унинг массаси ер массасидан 0,000001 га яқин қисмини ташкил этади ҳолос.
Атмосферанинг юқори чегараси деб-шартли равишда ернинг тортиш кучи билан унинг
айланиши эвазига марказдан интилиш кучи мувофиқлашган жойи қабул қилинган. Бу сатхда
атмосфера билан ернинг ўзаро боғланиши йўқолади. Ҳисоб-китобларга кўра, бу сатх
эллепсоидал юзага эга бўлиб, экваторда 42, қутбларда 48 минг км. бландликда жойлашган.
Шунга қарамасдан, атмосферанинг деярли барча массаси(99 % дан ортиғи) унинг қуйи
қатламига-тропосфера ва стратосферага тўғри келади. Атмосфера баландлиги ортиши билан
унинг таркибий қисми, зичлиги, ҳарорати ва ҳавонинг ҳаракат тезлиги ўзгариб боради.
8-расм. Атмосферанинг вертикал тузилиши ва хароратнинг юқорига қараб ўзгариб бориш схемаси
.


Атмосферанинг энг пастки қисми тропосфера деб аталиб, ҳаво массасининг 0,8 дан
ортиқ қисмини ўз ичига олади. Бу қатламда баландликни ҳар 1 км.га ортиши билан ҳарорат
ўртача –6
О
С га пасая боради. Тропосферанинг қалинлиги қутб кенгликларида 8-10 км. бўлиб,
экваторда 16-18 км.ни ташкил этади. Зичлиги эса, ердан баланд кўтарилган сари камайиб
боради. Тропосферанинг юқорида, стратосферага ўтиш қисмида ҳарорат аксинча совиб -50
дан –80
О
С гача етади. Стратосферада ердан 25 км. баландликкача ҳарорат ўзгармай қолади.
Стратосфера бўйлаб қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида озон(О
3
) ҳосил бўлади.
Унинг энг кўп концентрацияси ер юзидан 22-25 км. баландликда кузатилади. Озон ер
сатхининг юқори кенгликларида кўп, ўрта ва қуйи кенгликларида кам кузатилади. Унинг
миқдори фаслга қараб ҳам ўзгариб туради: баҳорда кўпаяди, кузда эса камаяди. Ердан 55 км.
баладликкача ҳарорат ортиб, -3-0
О
С га етади. Стратосферадан сўнг мезосфера қатлами
жойлашган бўлиб, унинг Ердан баландлиги 85 км.гача боради. Бу қаватда ҳарорат аста секин
пасайиб 85-95 км. баландликда –100 - -130
О
С га етади. Бу қаватдан юқорида ионосфера ёки

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish