П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар. Расмий маълумотларга қараган
ганда, атмосферага дунё бўйича 50 миллион тонна ҳар хил углеводородлар, 260 миллион
тонна олтингугурт оксидлари, 50-60 миллион тонна азот оксидлари, 2 миллион тоннада
ортиқроқ чанг ва кулсимон моддалар ташланмоқда.
Атмосфера ҳавосининг кундан кун-
га, йилдан-йилга бунчалик ифлосланиб боришида автотранспортларнинг «айби» борлиги
яққол кўриниб турибди. 
Ҳозирги кунда дунё бўйича 500 миллиондан ортиқроқ автома
бил мавжуд бўлиб, улар йилига 3 миллиард тоннадан ортиқ углеводород ёқилғисини
сарфламоқда, унинг ёниши натижасида атмосферага жуда катта миқдорда зарарли газлар
ажралиб чиқмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, ер юзасидаги барча автомабиллар бир сутка
давомида атмосферага 0,5 миллион тонна углерод оксиди, 1000 тонна углеводородлар, 26
Object 9


минг тонна азот оксидлари ва бензин буғлари чиқаради. 100 км. юрган битта автомабил, бир
киши бир йил давомида нафас олиш учун сарф бўладиган кислородни ёқиб юборади. 1 та
енгил автомабил бир йилда атмосферага 297 кг. заҳарли ис гази, 39 кг. Углеводород- лардан
иборат концероген моддалар, 10 кг заҳарли азот оксидлари, 2 кг чанг, 1 кг олтин- гугурт
оксиди ва нихоят 0,5 кг. ўта заҳарли қўрғошин бирикмаларини ташланмоқда. Карбюраторли
двигателлар билан ишловчи автомобилларнинг сўндиргичларидан чиқадиган асосий зарарли
газлар углерод ва азот оксидлари, углеводородлар ҳисобланса, дизел ёнилғисига ишловчи
двигателларда азот ва олтингугурт оксидлари ҳамда қурумдир. Шуни ҳам таъкидлаш
жоизки, автомабиллардан чиқадиган қўрғошин заррачаларининг 40 фоизи диаметри 5 мкм.
дан кичик бўлган заррачалардир. Улар узоқ муддат давомида муаллақ холатда туриш ва ҳаво
орқали ҳайвонлар ва инсонлар организмига кириш ҳусусиятига эга. Маълумотлар шуни
кўрсатадики, А+Ш ва Японияда атмосферани ифлослантирувчи манбалар ичида
автотранспорт воситалари олдинги ўринда туради. Хорижий мамлакатлар атмосферасини
ифлослантирувчи газлар ичида ис гази, углеводородлар ва азот оксидлари барча тажаввузкор
газларнинг 60-70 % ини ташкил қилса, республикамизда бу кўрсаткич 35 фоизни, айрим
шаҳарларда (Андижон, Бухоро, Самарканд, Тошкент) эса 80 фоизни ашкил қилади.
Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги ҳудудларида автотранспорт воситалари томонидан 1988
йилнинг ўзида 35,8 миллион тонна зарарли ташламалар ҳавога чиқариб ташланган. Москва,
Санкт-Петербург, Тошкент, Ереван ва бошқа шаҳарлар ҳавосида ис гази рухсат этилган
меъёрдан 3-10 марта зиёд эканлиги қайд этилган. Бу борада кундан-кунга кўпайиб бораётган
ҳаво
лайнерлари ҳам ўз хиссасини қўшмоқдалар. Жумладан, «Боинг-707» типидаги битта ҳаво
лайнери 6850 та автомабилдан чиқадиган заҳарли газларни атмосферага ташлайди. Бундай
ва бунга ухшаган ҳаво лайнерларидан неча минглаб учиб юрганлиги ҳисобга олинса, уларни
ҳаво муҳитига етказаётган зарарини тасаввур қилиш кийин эмас. Ҳозирги вақтда биосфера
турли ташқи кучлар таъсири остида йилдан-йилга ўзгариб бормоқда.
Дизел двигатели билан ишлайдиган трактор ва комбайнлар ҳам атмосферани
ифлослайди. Бу машиналар катта майдонлар бўйлаб тарқоқ холда ишласада, улардан чиққан
зарарли газлар тезлик билан ҳавога тарқалади. Шунинг учун улардан фойдаланилганда
ёнилғи таъминоти ва ёниш тизимларини созлаб, тўғри экспулатация қилиш лозим. Кўплаб
бензин ва керосинлар уларни сақлаш, автомашиналардан трактор ва комбайнларга қуйиш
вақтида буғланади. 
Атмосферани ифлослантиришда транспорт воситаларининг «хиссаси» республикамиз
ҳудудида юқорилигича қолмоқда. Республика бўйича бу кўрсаткич 35 фоизни, айрим
шаҳарларда (Андижон, Бухоро, Самарканд, Тошкент) эса 80 % ни ташкил этади. Кейинги
йилларда олиб борилган кузатишлар шуни кўрсатадики, рак касаллигини келиб чиқишида
автомабилда ёнилғининг чала ёниши натижасида ажралиб чиқадиган ароматик
углеводородлар ҳам рол уйнаши маълум бўлди. Саноатлашган ва транспорт ҳаракати кучли
ривожланган ҳудудларда бу касалдан нобуд бўлиш, бошқа регионларга нисбатан 15-30 %
ортиқлиги аниқланган.
Саноат ташламаларининг кимёвий таркиби ёнилғи турига (қаттиқ, суюк, газсимон) ва
уни ёндириш усулларига кўра турлича бўлади. Кўмир, нефть, газ ёнилғилари ёнганда турли
сабабларига кўра тўла ёнмайди. Шунинг учун саноат корхоналаридан атмосферага катта
миқдорда чала ёнган заррачалар (қурум, кул, чанг) ва зарарли газлар (углерод қўш оксиди),
углеводородлар, олтингугурт бирикмалари, олтингугурт (II) оксиди, азот оксидлари чиқади.
+уйидаги расмларда Ўзбекистон Республикаси худудида жойлашган саноат корхоналаридан
атмосферага ташланадиган чиқиндиларнинг солиштирма миқдорлари келтирилган.


қаттиқ SO
2
CO NO
x
C
x
H

11-расм. Энергетика корхоналари ташламалари.
қаттиқ SO
2
CO NO
x
C
x
H
y
12-расм. Узбекистон бўйича нефть ва газ саноати корхоналаридан хавога чиқадиган
ташламалари миқдори(минг тонна ҳисобида).
қаттиқ SO
2
CO NO
x
C
x
H

13-расм. Узбекистон бўйича металлургия саноати корхоналаридан хавога чиқадиган
ташламалари.
қаттиқ SO
2
CO NO
x


14-расм. Узбекистон бўйича енгил саноат корхоналаридан хавога чиқадиган
ташламаларнинг миқдори.
қаттиқ SO
2
CO NO
x
учувчан органик
бирикмалар
15-расм. Узбекистон бўйича озиқ-овқат саноати корхоналаридан хавога чиқадиган
ташламаларнинг миқдори.
қаттик SO
2
CO NOx CnHm
16-расм. Узбекистон бўйича кимё саноати корхоналаридан хавога чиқадиган
ташламаларнинг миқдори.
қаттик SO
2
CO NOx C
n
H

17-расм. Узбекистон бўйича коммунал хўжалигидан хавога чиқадиган ташламаларнинг
миқдори.
Саноат корхоналари ташламаларини икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга
«ташкил этилмаган ташлама»лар киради. Улар корхоналарнинг тозалаш қурилмалари
билан тўла таъминланмаганлиги, материалларни ташиш тўғри ташкил этилмаганлиги,
хомашёларни сақлаш қоидаларига етарли амал қилинмаслиги натижасида ҳосил бўлади.
Иккинчи гуруҳга «ташкил этилган ташлама»лар мансуб. Бундай ташламалар махсус тутун
мўрилари, дудбўронлар, вентиляция тизимлари кабиларни ташкил этиш орқали
камайтирилади. Айниқса, кимё, металлургия, нефтни қайта ишлаш саноати ва қурилиш
материаалари ишлаб чиқариш корхоналарининг ташламалари жуда хавфли. Токсик


моддалар инсон организмига ҳаво орқали кириб, шу ондаёқ қонга сўрилади. Уларнинг
хавфлилик даражаси ошқозон-ичак тракти орқали бўладиган таъсирдан бир неча марта
кучли бўлади.
+ора ва рангли металлургия корхорналари чанг, олтингугурт гази, углерод ва азот
оксидларини ҳавога чиқаради. Алюминий саноати эса атмосфера ҳавосини фтор билан
ифлослантирувчи манба ҳисобланади.
Америка олимлари маълумотларига кўра, цемент заводларида бир тонна цемент
маҳсулотини ишлаб чиқариш мобайнида тахминан 100 кг. цемент чанги ҳавога чиқарилади.
Цемент заводлари жойлашган ҳудудлар ҳавосининг ифлосланиши корхона атрофидаги 1000
метргача бўлган минтақанинг тупроқ ва ўсимликлар қопламини кучли даражада ишдан
чиқишига олиб келади. Цемент чанглари тупроқ устида йиғилиб, унинг ичигача кириб
боради ва тупроқ юзасида ўзига ҳос техноген қатлам шаклланади.
Иссиқлик электр станцияларидан олинадиган электр қуввати асосан кўмир, мазут, газ
каби ёнилғилар ёнишининг ҳосиласидир. Масалан, бир квт/соат электр қуввати олиш учун
290-350 грамм кўмир керак бўлади. Табиийки, тошкўмирнинг ёниши натижасида учувчан
чанг, қурум, кул пайдо бўлади. Бу мураккаб аралашмалар заҳарли газлар билан бирга
атмосфера ҳавосига тарқалади. Тошкўмир таркибидаги олтингугурт ёниш жараёнида
сульфид ангидридига айланади,у эса ўз навбатида ҳаво хавзасига тушиб,уни
ифлослантиради. Моддалар ёнишидан ҳосил бўлган юқори даражали ҳарорат аланга
атрофида ҳаводаги азот билан бирикиб тажаввузкор азот оксидига айланади. Атмосфера
ҳавосига учиб чиқадиган ис гази ва углеводородлар салмоғи ёнилғи(кўмир) ёндирилаётган
жараёнга боғлиқ бўлади. Тошкўмир қанчалик тўла-тўкис ёнса, чиқинди моддалар шунчалик
кам бўлади. Маълумотларга қараганда,1000мВт қувватга эга бўлган иссиқлик
электростанциялари йил давомида 3800 тонна турли таркибли зарарли чиқиндиларни
атмосферага чиқариб ташлайди. Шунингдек, бир тонна тошкўмир ёнганда ҳавога 83,4 кг.
олтигугурт оксиди, 44,1 кг. азот оксиди, 374 кг. чанг, 1,1 кг. ис гази, 0,4 кг. углеводородлар
ва 0,01 кг. альдегидлар ажралиб чиқади.
Ўзбекистон республикаси ҳудудида жойлашган 2600 дан ортиқ корхоналардан йилига
164 минг тонна 150 турдаги ифлослантирувчи моддалар ҳавога чиқариб юборилмоқда.
Улардан 87%и республиканинг асосий саноат потенциали ҳисобланган Тошкент, +ашқадарё,
Бухоро, Фарғона, Навоий вилоятларида жойлашган корхоналар хиссасига тўғри келади.
1987 йилда саноат корхоналари томонидан атмосферага ташланган чиқиндилар миқдори
республикада аҳоли жон бошига 150-211 кг. ни ташкил қилган бўлса, 1996 йилда
Ўзбекистон бўйича атмосферага турғун ва ҳаракатланувчи манбалардан 1,8 миллион тонна
зарарли моддалар ташланган. Бу кўрсаткич 1991 йилдагидан 2 миллион тонна, 1995
йилдагидан эса 165 минг тонна кам демакдир. Табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини
амалга ошириш натижасида жами 32,7 минг тонна чиқинди ташланиб, шундан ишлаб
чиқариш цехлари, участкалари ва объектларини тухтатиб қўйиш ҳисобига 3,58 минг тонна
ташламалар қисқарган. (Келтирилган маълумотларда атмосферага авиация, темир йўл, дарё
транспортлари, ҳайвон сақлаш мажмуалари, шахсий иситиш печлари, чиқиндихоналарни
ёндирилиши, каръер чанглари ва бошқа ифлослантирувчи манбалардан чиқариладиган
ташламалар ҳисобга олинмаган)
Умумий ифлослантирувчи ташламаларининг 53% ни углерод оксиди, 15% ини
олтингугурт ангидриди ва 15% ини юқори токсиклик ҳоссасига эга бўлган моддалар, 8 %
ини углеводородлар, 5% ини қаттиқ моддалар ва 4% ини азот оксидлари ташкил қилади.
Турғун манбалардан атмосферага 150 дан зиёд зарарли моддалар чиқариб
юборилмоқда. Шулардан 84% ини Тошкент(300 минг тонна), +ашқадарё (214 минг тонна),
Бухоро(99 минг тонна), Фарғона(57 минг тонна) ва Навоий(47 минг тонна) вилоятларида
жойлашган корхоналар хиссасига тўғри келади. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish