П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


+айта тикланадиган табиий ресурслар



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

+айта тикланадиган табиий ресурслар деб маълум табиий шароитда ундан
фойдаланиш давомида доимий равишда қайта тиклаб бориш имконияти бўлган ресурсларга
айтилади. Бундай ресурсларга ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, қатор минерал ресурслар,
масалан, кўл тубида йиғилувчи тузлар, торф қатламлари ҳамда тупроқлар киради. Аммо
уларни тиклаш ва кўплаб ишлаб чиқаришни таъминлаш учун маълум шарт-шароитлар
яратиш лозим. +айта тикланадиган ресурсларни тиклаш жараёни турли хил тезликда кечади.
Тупроқларда 1 см.ли гумус қатлами ҳосил қилиш учун 300-600 йил, кесилган ўрмонларни,
овланадиган ҳайвонларни тиклаш учун эса ўнлаб йиллар талаб этилади. Табиийки, қайта
тикланадиган ресурслардан фойдаланиш даражаси уларни тикланиш тезлигига мос келиши
керак. Акс холда қайта тикланадиган табиий ресурслар қайта тикланмайдиган ресурсларга
айланиб қолиши мумкин. Масалан, тупроқ-ўлик тупроққа айланиши, ҳайвонот ва ўсимлик
турлари эса умуман йўқолиб кетиши мумкин. Шуни ҳам назарда тутиш лозимки, кўплаб
табиий ресурслар жуда секинлик билан тикланадилар. Ўрмон, тупроқ, ҳайвонларнинг кўплаб
турлари шулар жумласидандир. Бундай ресурслар нисбатан тикланадиган табиий
ресурслар деб аталади. Улар шундай табиий ресурсларки, уларни тиклаш учун инсоннинг
бир неча авлоди умри талаб этилади. Бу гуруҳга сув, шамол, ўтлоқ, ирригация, саноат ва
бошқа турдаги тупроқлар эрозиясини ҳам киритиш мумкин. Маълумки, тупроқларнинг
хайдаладиган юқори қисминигина табиий шароитда тиклаш учун бир неча минг йил талаб
этилади. Кўп йиллик дарахтлардан
ташкил топган ўрмонларни ҳам нисбатан тикланадиган
табиий ресурслар қаторига киритиш мумкин. Масалан, саквой дарахти 6 минг йилгача умр
кўриши ва баландлиги 100 метрдан ортиқ бўлиши мумкин. Сан-Франциско яқинида
ўсадиган бу улкан дарахтларни аёвсиз кесиш ҳисобига ҳозирги кунга келиб уларнинг бир
неча донаси қолди ҳолос. Ҳозир у ерда майдони 424 акрали қўриқхона ташкил этилган. Бу
ерда саквойларнинг бир ойлик кўчатларидан тортиб, йирик, аммо бир неча намоёндалари
ўстирилмоқда. Саквой дарахти пўстлоғининг қалинлиги 30 см.дан ортиқ бўлганлиги сабабли
ёнғинга чидамли ҳисобланади. Кўплаб саквойлар Американинг таниқли инсонлари номи
билан аталади. Масалан, «Генерал Шерман» деб аталувчи саквой дарахтининг баландлиги 91
метрни, диаметри 20 метрни, оғирлиги эса 2000 тоннани ташкил этади. Бу каби дарахтнинг
бир донасидан олинган ёғоч материалларини ташиш
учун бир бутун темир йўл таркиби


талаб этилади. Битта саквой дарахтидан олинадиган ёғочдан 45 та бир ҳонали уй қуриш
мумкин. Сибир кедри Россияда бир неча миллион гектар майдонни эгаллаган бўлсада,
уларни ҳам нисбатан тикланадиган табиий ресурслар қаторига киритиш лозим. Унинг умр
кўриш давомийлиги 300 йилга етади. Бошқача сўз билан айтганда бир неча инсон авлоди
умрига тенг.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish