П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

ТЕКШИРУВ САВОЛЛАРИ
1. Ўзбекистон республикаси ҳудудида табиат муҳофазасини ташкил этиш қандай амалга
оширилади?
2. Табиатни муҳофаза қилишда Ўзбекистон республикаси Вазирлар махкамаси қандай
ваколатларга эга?
3. Ўзбекистон республикаси табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг
вазифалари нималардан иборат?
4. Давлат хокимияти ва бошқарув махаллий идораларининг табиатни муҳофаза қилиш
бўйича қандай ваколатлари мавжуд?
5. Экология стандартлари нима?
6. Зарарли моддаларнинг Рухсат этилган чегаравий меъёрлар(РЭЧМ) деганда нимани
тушунасиз?
7. Ҳаводаги зарарли моддаларнинг РЭЧМ турларига мисоллар келтиринг?
8. Истемол учун ишлатиладиган сув хавзаларидаги зарарли моддалар ва уларнинг
РЭЧМ кўрсаткичлари ҳақида нималарни биласиз?
9. Экология экспертизаси объектлари ва унинг вазифаси нимадан иборат?


10. Экология экспертизасида халқ хўжалигида етқазиладиган зарарлар қандай
ҳисобланади?
11. Табиий муҳитга етқазиладиган иқтисодий ва экологик зарарлар деганда нимани
тушунасиз?
12. Экология мониторинги нима?
13. Экология мониторинги мақсадини тушинтиринг?
14. Ривожланган давлатларда «Мониторинг» қандай ташкил этилган?
6.5. АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИНИНГ ХУ+У+ИЙ АСОСЛАРИ
Табиатни муҳофаза қилишнинг хуқуқий асослари Ўзбекистон республикасининг
конституциясида ўз аксини топган. Конституциянинг 50,54,55 ва 100-моддаларида
фуқароларнинг ушбу соҳадаги хуқуқ ва мажбуриятлари, атроф муҳитга муносабат ва
бошқарув тизими бўғинларининг фаолияти белгиланган. Жумладан, 50-моддада «Фуқоролар
атроф-табиий муҳитга эхтиёткорна муносабатда бўлишга мажбурдир»лар дейилади. 100-
моддада атроф муҳитни муҳофаза қилиш махаллий хокимлик органлари вазифасига кириши
таькидланган.
Республикамиз ўз мустакиллигини кўлга киритгандан кейинги энг йирик вокеалардан
бири табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг хуқуқий таьмиланганлиги бўлди. 1992 йил 9
декабрда Ўзбекистон республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни
қабул қилинди. Бу қонун табиий муҳит шароитларини сақлаб қолишни, инсон ва табиат
ўртасидаги муносабатларни бир текис ривожланишини, экологик тизимларни табиий
мажмуаларини ва айрим объектларни муҳофаза қилиш мақсадида табиий ресурслардан
оқлиона фойдаланишнинг хуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаб беради ва
инсонларнинг яшаш шароитларини яхшилаш хуқуқини таьминлайди. Ҳозирги вақтида
Ўзбекистоннинг экологик муносабатларини тартибга солишда кониституция ва табиатни
муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунидан ташқари, Ўзбекистон республикасининг «Алоҳида
ҳимоя қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонуни мавжуд.(7 май 1993 йил). Бу
қонун Республика ҳудудидаги умуммиллий бойлик ҳисобланган табиий мажмуалар,
соғломлаштириш масканлари, маданий, илмий, иқтисодий экологик нуқтаи назардан
такрорланмас ва ноёб ҳудудларни ҳимоя қилишнинг хуқуқий, экологик, иқтисодий ва
ташкилий асосларини таъминлайди. Шунингдек, Ўзбекистон республикасининг «Санитар
назоратлар тўғрисида»ги қонуни (1992 йил 3 июль), 1989 йил 20 июнь ойида эса Ўзбекистон
республикасининг «Ер тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган. Ўзбекистон республикаси
Олий мажлисининг 1991 йил 20 ноябрь ва 1993 йил 7 май, ҳамда 1994 йил 23 сентябрь
ойларида бу қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиб, такомиллаштирилган
вариантларида ерлардан фойдаланишни тартибга солиш, ердан оқилона фойдаланиш ва
уларни ҳимоя қилиш, тупроқлар унумдорлигини ошириш, табиий муҳитни сақлаш ва
яхшилаш каби вазифаларни амалга ошириш хуқуқини таъминлаш кўзда тўтилган. 
1993 йил 6 майда Ўзбекистон республикасининг «Сув ва сувлардан фойдаланиш
тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган. Бу қонуннинг вазифаси сувга бўлган муносабатларни
тартибга солиш, аҳоли ва халқ хўжалик объектларида сув ресурсларидан оқилона
фойдаланиш, сувларни ифлосланишдан, сифатини бузилишидан ва камайиб боришидан
ҳимоя қилиш, уларга зарарли таъсир кўрсатувчи омиллардан огохлантириш ва бунга йўл
қўймаслик, сув манбалари холатини яхшилаш борасида корхоналарнинг хуқуқ ва
мажбуриятлари белгилаб берилган.
1994 йил 23 сентябрда Ўзбекистон республикасининг «Ер ости бойликлари
тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган. +онун 10 та бўлим ва 51 та моддадан иборат. Ушбу
қонуннинг вазифалари минерал хом ашёларга, шунингдек, ер ости сувларига бўлган
эхтиёжларни қондириш учун ер ости бойликларидан оқилона, комплекс фойдаланишни,


улардан фойдаланиш вақтида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва бу борадаги
ишларни бехатар олиб боришни, давлат ва фуқоролар манфаатларини ҳимоя қилиш
мақсадида ер ости бойликларига эгалик қилишда, улардан фойдаланишда ва уларни
тасарруф этишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солишдан, шунингдек, ер ости
бойликларидан фойдаланувчининг хақ-хуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.
1996 йил 27 декабрда Ўзбекистон республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза
қилиш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган. +онун 30 та моддадан иборат бўлиб, атмосфера
ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун хужжатлари, фуқороларнинг хуқуқ ва
мажбуриятлари, стандартлар ва меёрий хужжатлар, ҳаво муҳитига зарар етказганлик учун
жавобгарлик каби моддалар мавжуд.
1999 йил 14 апрелда Ўзбекистон республикасининг «Ўрмон тўғрисида» қонуни қабул
қилинган. Унда республика ҳудудидаги ўрмонларни ҳимоя қилиш, улардан фойдаланишни
тартибга солишни хуқуқий асослари ишлаб чиқилган. Шуннингдек, «Ҳайвонт ва ўсимликлар
дунёсини ҳимоя қилиш турисидаги» қонуннинг тўлдирилган варианти қабул қилинган. Унда
республикада ноёб йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳимоя қилишни ва улардан
фойдаланишни тартибга солишнинг хуқуқий асослари белгилаб берилган.
2000 йилда Ўзбекистон республикасининг «Экологик экспертиза тўғрисида»ги
қонуни қабул қилинган. Ушбу қонунда Ўзбекистон республикаси худудида жойлашган
ташкилот ва муассасаларни қайта қуриш ва кенгайтириш лойихаларини экологик нуқтаи
назардан баҳолаш тартиби, муддатлари, уни амалга оширишда томонларнинг хуқуқ ва
бурчлари белгилаб берилган. 
2001 йил 6 декабрда Ўзбекистон республикасининг «Чиқиндилар» тўғрисидаги
қонини қабул қилинган. Ушбу қонунда республика худудида чиқиндилардан фойдаланиш,
уларни қайта ишлаш, экспорт қилиш тартиби, бу борада корхона ва ташкилотларнинг хуқуқ
ва мажбуриятлари ўз ифодасини топган. Шунингдек, Ўзбекистон республикасининг 2-чи
чақириқ 7-чи сессиясида Ўзбекистон худудида «Биологик ранг-барангликни сақлаш»
конвенцияси ҳам қабул қилинган.
Ўзбекистон ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш тартиби Ўзбекистон республикаси
Олий кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги № 937-XIII сонли ва Вазирлар махкамасининг
1993 йил 15 декабрдаги № 600 сонли қарорларига кўра амалга оширилади. Шунингдек,
Ўзбекистон республикасида ов ва балиқчилик хўжаликлари тўғрисидаги қарорига асосан
Вазирлар махкамаси томонидан 1991 йил 10 апрелда тасдиқланган № 95 сонли кўрсатмасига
кўра, ҳамда Ўзбекистон республикаси табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 1992
йил 8 июнь ва 1993 йил 5 январдаги буйруғига биноан амалга оширилади.
Хуқуқий далолатномалар билан бирга Ўзбекистон республикасида табиатни муҳофаза
қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасини тартибга солишга
йўналтирилган қатор хуқуқий асосланган меъёрий далолатномалар қабул қилинганки,
уларнинг барчаси бу соҳадаги ишларни тартибга солиш учун хизмат қилади. Буларга
қуйидагилар мисол бўла олади: хусусий мулк тўғрисидаги, кооперация тўғрисидаги, ижара
тўғрисидаги, корхоналар тўғрисидаги, олинадиган солиқлар тўғрисидаги, бирлашмалар,
ташкилотлар, жойларда давлат хокимияти органлари тўғрисидаги, фуқороларни ўзини-ўзи
бошқариш органлари тўғрисидаги, стандартлаштириш тўғрисидаги хуқуқий меёрий
хужжатлар шулар жумласидандир.
Ўзбекистон республикасида табиатни муҳофаза қилиш ва махсус муҳофаза
қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонунларнинг қабул қилиниши муносабати
билан ишлаб турган хуқуқий асосга эга бўлган далолатномаларга ўзгартириш ва
қўшимчалар киритилган. Бундан мақсад, уларни Ўзбекистон республикаси конституциясида
кўрсатиб ўтилган қонунлар талабларига мувофиқлаштиришдан иборат. 
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни ҳаётга тадбиқ этиш биринчи
навбатда Давлат хокимияти ва бошқарув органлари, махсус масъул органлар, юридик ва
физик шахслар томонидан компинтенция ва қоидаларга асосан амалга оширилади. 


Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун жавобгарликка
тортиш масалалари Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексида табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги
хуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик меъёрларида белгиланган. Маъмурий кодексда
жиноят турига қараб турли миқдорда жарималар тўлаш ва маълум хуқуқдан махрум қилиш
жазолари кўрсатилган. Ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 4 чи бўлими
«Экология соҳасидаги жиноятлар» деб юритилади. Жиноят кодексида экология соҳасидаги
турли жиноятлар учун жарима тўлаш, муайян хуқуқдан махрум қилиш, мол-мулкни
мусодара қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ ва озодликдан махрум қилиш чоралари
белгиланган. 1994 йил 22 сентбрда қабул қилинган янги «Маъмурий жавобгарлик
тўғрисида» жиноий ва жиноий просецуаль кодекслар республикада табиатни муҳофаза
қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш ишларида муҳим роль ўйнайди.
Республикада табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар халқаро хуқуқий
меъёрларни ҳисобга олиб тузилган ва халқаро ташкилот экспертлари томонидан баҳоланган.
Бу қонунлар республикада экологик барқарорликни таъминлаш талабларига жавоб бера
олади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish