Мониторинг тизимида литомониторинг,
гидрометрологик мониторинг, биомони-
торинг бўлимлари бўлиб, улар ҳар хил мутахассисликдаги ташкилот ва вазирликлар
томонидан ўрганилади. Мониторингни ташкил этишда энг муҳим ишлардан бири назорат
майдонларини танлаш ва уни тегишли асбоблар билан жихозлашдир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Стокгольмда қабул қилинган декларациясида
(1981), атроф муҳитга токсик ва бошқа моддаларни чиқармаслик, иссиқликни меъёридан
оширмаслик, табиат ўзини тиклай олмайдиган холга келиб қолиш
холатларини тугатиш
лозимлиги кўрсатилган. Бунинг учун технологик жараёнларни такомиллаштириш, кам
чиқиндили ва келажакда чиқиндисиз технологияларга ўтиш зарур. Кам чиқиндили
технологияга ўтиш фақат саноат корхоналаригагина тегишли бўлмай, балки чорвачиликка
ҳам тегишлидир. Чиқиндисиз ишлаш технологияси деганда чиқиндиларни йиғиб олиш,
зарарсизлантириш, уларни қайта ишлаб бирор фойдали маҳсулотга айлантириш ишлари
киради. Бунинг учун корхоналарнинг ҳар хил бўлимидан чиқадиган турли таркибли чиқинди
газ ва оқава сувларини тозалаш иншоатларида бирданига тозаламай, алоҳида-алоҳида йиғиб
олиб улардан керакли моддаларни ажратиб олиш осонлашади.
Тозаланган газ ва сув эса
қайта ишлатилиши мумкин. Худди шунингдек, бир корхонадан чиққан чиқинди иккинчи
корхона учун хом ашё сифатида ишлатилади.
Шундай қилиб, инсонларнинг хўжалик, техник фаолиятлари билан табиий муҳит
орасидаги муносабат бир-бирларига боғлиқ тизим ҳисобланиб, улар бошқарилиб турилиши
лозим. Бошқариш ишлари сифатли бажарилса, табиий компонентларга етқазиладиган зарар
меъёридан ошмаса, табиат жарохатларининг тикланиши, хатто ўз ҳолига келиши мумкин.
Бунда бир тизимда содир бўладиган ўзгаришларнинг албатта бошқасига ҳам
таъсир
этишини инобатга олиш керак. Тизимнинг қатьий чегараси бўлмаганлиги сабабли, баъзан
ифлосланган ерларда ҳам катта ўзгаришлар вужудга келиши мумкин. Масалан, кислотали
ёмғирлар юзлаб километрларга тарқалиб, ўсимлик, тупроқ ва иншоатларни шикастлашга
олиб келади. Республикамизда ҳам мониторинг тизими ташкил қилинган. Ҳозирга қадар бу
борада маълум ютиқларга эришилганлиггига қарамай хали бу соҳада амалга оширлиши
лозим бўлган ишлар талайгина. Мустақилликка эришган республикамиз А+Ш ва шу каби
тараққий этган бошқа давлатлардагидек «Мониторинг» ташкил этилишига ишонамиз.
Америкада экологик мониторинг кенг тармоқли бўлиб, хуқуматдан ажратилган маблағ
ҳисобига фаолят кўрсатади. Унинг ишларини Виржиниядаги
Бостон илмий маркази
бошқариб туради. Инсонни хўжалик фаолияти таъсирида ўзгариши мумкин бўлган ҳамма
табиий элементлар назорат қилиниб турилади. Ўлчов ишлари А+Ш нинг ҳамма ерида бир
вақтда автоматик ўлчов асбоблари ёрдамида олиб борилади. Бир ёки бир неча штатлардан
олинган маълумотлар бир ахборот марказига йиғилади. Улар соҳа яқинлигига қараб
гуруҳланиб, эколог мутахассислар томонидан текширилиб, умум- лаштирилиб,
тегишли
чизма, кесма, ҳариталарни компьютерда тузиб табиий муҳитдаги ўзгаришлар аниқланади.
Зарарланиш меъёридан ошган ерга тезда ахборот марказидан мутахассислар жалб этилиб,
текшириш ўтказилади, натижалари асосида билдиришномалар ёзилиб, унда тегишли
тавсиялар берилади. Унинг бир нусхаси айбдор ташкилот рахбариятига юборилади. Айбдор
табиатга келтирган зарарни тезда тузатмаса, у катта жарима тўлашга
мажбур этилишини
билади. Шунинг учун, аксарият холларда айбдор ўз вақтида хуқумат рахбарлари
аралашмасидан табиий муҳитни тикловчи тадбирларни ўтказади.
Табиатдаги салбий
жараёнларнинг, унинг сабабчисини вақтида аниқлаш, ўз вақтида тегишли чоралар кўриш,
табиий муҳитни шикастланишдан сақлаш имкониятини беради. Табиий муҳитдаги
ўзгаришларни ўрганиш ва башоратлашда инсон фаолияти таъсиридан ташқари иқлимнинг
табиий ўзгариб туришини ҳам инобатга олиш зарур. Ердаги ҳарорат ва у билан боғлиқ
бўлган иқлим ўзгаришлари кунлик, фаслий такрор- ланишдан ташқари, 11, 22, 90, 170, 350
каби кўп йиллар, асрлар ва хатто геологик даврлар давомида рўй бериши мумкин бўлган
ўзгариишларни инобатга олиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Марказий осиё каби қуруқ ва иссиқ иқлимли шароитда ёзги ҳароратнинг паст келиши
ўсимлик касалликларини кўпайтириб, ҳосилнинг пишиш муддатини кечиктирса,
ёғингарчилик камлиги эса сув танқислигига сабаб бўлади, айниқса лалмикор ерларда
дехқончилик қилиш ва ўрмончиликка катта салбий таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: