П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

«Экосан»нинг диққат марказида турибди. Ҳозирги кунда бу жамғарманинг чет элларда бир
нечта ваколатхона ва бўлинмалари фаолият кўрсатмоқда. У БМТ, ОБСЕ, ЮНИСЕФ, ВОЗ,
ЮНЕСКО ва бошқа етакчи Халқаро ташкилотлар билан фаол ҳамкорликда иш олиб
бормоқда. Ўзбекистоннинг ташаббуси билан 1995 йили Тошкентда Марказий Осиёдаги
минтақавий хавфсизлик муаммоларига бағишланган Халқаро семинар ўтказилди. Унда 20 та
Халқаро ташкилот ва 30 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этдилар.
1995 йилда Нукусда Марказий Осиё мамлакатлари ва Халқаро ташкилотларнинг Орол
денгизи хавзасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича Декларация қабул қилинди.
Инсоният бошига кўланка солиб турган экологик фалоқатларнинг олдини олиш
бўйича Халқаро ҳамкорлик маълум даражада шаклланган ва муҳим тадбирлар амалга
оширилган бўлса-да, хали бу борадаги ишларни янада изчил фаоллаштириш зарур. Чунки
ҳозиргача атроф-муҳит муҳофазаси ва инсониятга етарли, қулай яшаш шароитларини
яратиш масалаларини бошқариб турувчи том маънодаги кенг кўламли, таъсирчан, ҳолис,
ягона Халқаро тизим вужудга келгани йўқ. Кўриниб турибдики, ХЭХ такомиллашиб бориши
инсоният тараққиётининг бундан кейинги босқичларида ҳам муҳим ҳаётий заруратлардан
бири бўлиб қолаверади.
ТЕКШИРУВ САВОЛЛАРИ
.
1. ХЭХ нима учун зарур?
2. ХЭХ қандай тамойилларга асосланиши лозим?
3. ХЭХ деганда нимани тушунасиз?
4. ХЭХнинг қандай шаклларини биласиз?
5. ХЭХни 1950-чи йилларгача бўлган даврини таьрифланган?
6. ХЭХ 1950-1970-чи йилларда қандай ривожланган?
7. ХЭХнинг 1970-чи йилдан кейинги даврини таьрифланг?
8. БМТнинг экологик фаолияти хақида нималарни биласиз?
9. Ўзбекистоннинг ХЭХдаги иштирокини тушинтиринг?
10. МАБ(инсон ва биосфера)дастури хақида нималар биласиз?
6.7. ЭКОЛОГИК ТАРБИЯ ВА ТАЪЛИМ
Табиатни муҳофаза қилиш бўйича таълим бериш-бу табиатни муҳофаза қилиш
масалаларининг назарий ва амалий жихатдан ўзлаштиришга йўналтирилган ўқитиш
тизимидир. Умумий ва махсус экология асосларини билиш ҳар бир замонавий киши учун
зарур бўлган маданият элементи ҳисобланади. Экологик таьлим беришдан мақсад, ҳар бир
кишига келажакда у қайси соҳада ишлашидан қатьий назар, табиат ва жамиятнинг ўзаро
муносабатлари тўғрисидаги билимларни беришдир. Экологик таьлимни шакллантиришда
табиатни муҳофаза қилиш, унинг ресурсларидан самарали фойдаланиш принципларини
ўзлаштириш биринчи даражали аҳамиятга эга. Бунинг учун табиатдан фойдаланишда кенг
оммалашган «Табиатдан инъом-эхсон қутиб ўтирмаймиз, балки ундан ундириб оламиз»
қалбилидаги эскича фикрлашдан, бошқача қилиб айтганда «Бизнинг мамлакатимиз битмас-
тугалмас табиий бойликларга эга ва улардан самарали фойдаланишга хожат йўқ» деган
фикрдан узоқ бўлиш керак. 
Экологик саводхонликга эришиш йўлида инсонларнинг экологик билим даражасини
ошириш ҳамда мамлакат ва регионлар бўйича атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбалар
тўғрисида маълумотлар бериш муҳим аҳамиятга эга. Чунки бундай маълумотларга эга


бўлиш, умумий экологик холатни кўз олдига келтириш, табиатга ва инсонлар саломатлигига
салбий таъсир кўрсатувчи омилларни чеклаш ва йўқотиш бўйича амалий фаолиятда
иштирок этиш учун зарур.
Экологик таълимда дунёқарашни экологиялаштириш ҳам муҳим йўналишлардандир.
Бунга эришишнинг муҳим воситаси инсонларнинг ўз устида ишлашлари, табиат сирларини
ўрганишга ва экологик билимларини доимо ошириб боришга бўлган интилишларидир.
Дунёқарашни экологиялаштриш, экологияга доир фанларни тўла ўзлаштириш билан бирга,
иқтисодий, сиёсий, техникавий, хуқуқий ва бошқа соҳаларнинг экологик муносабатларини
билиш орқали амалга оширилади. 
Экологик таълим беришда экологик фалокатлар сабабларини тўғри баҳолаш ҳам
муҳим аҳамиятга эга. Аҳолини экологик саводсизлиги ёки саводининг камлиги, ташвиқот-
тарғибот ишлари самарасининг пастлиги ва бу ишларни мутахассис бўлмаган кишилар
томонидан олиб борилиши, шунингдек, инсоннинг экологик фаолияти асосий диққат
марказига қуйилмаслиги турли чалкаш фикрларни пайдо бўлшига сабаб бўлади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish