V. БОБ. МИКРООРГАНИЗМЛАРНИНГ ТАБИАТДА
ТАРҚАЛИШИ
5.1. Микроорганизмларга ташқи мухит омилларининг таъсири
Маълумки, микроорганизмларнинг ҳаёт фаолияти ташқи муҳит билан
чамбарчас боғликдир. Ташқи муҳит факторлари турли-туман бўлиб, уларни
уч группага ажратиш мумкин:
I. Физик факторлар: температура, намлик, ёруғлик, эритмалар
концентрацияси ва бошқалар.
II. Химиявий факторлар: муҳитнинг рН, оксидланпш ва қайтарилиш
шароити, турли химиявий моддаларнинг таъсири.
163
III. Биологик факторлар: микроорганизмлар орасидаги антагонизм,
симбиоз, метабиоз, антибиотикларнинг таъсири, витаминлар, фаглар ва
бошқа факторлар.
Микроорганизмларга температуранинг таъсири. Микроорганизмлар
юксак ўсимликларга караганда температурага анча чидамли бўлади.
Масалан, Вас. subtilis температура 5° дан то 57° гача бўлганда ҳам
ривожланаверади. Қўпчилик сапрофит бактериялар 20° дан 35° гача
температурада ривожлана олади, патоген микроорганизмлар эса 36-37° да
ривожланади. Бундан юқори температурада улар нобуд бўлади.
Микроорганизмларнинг ривожланиши учун температура 3 нуқтада бўлиши
мумкин: минимум, оптимум ва максимум нуқталари. Оптимум нуқтаси энг
кулай бўлиб, бундай температурада микроорганизмлар тез кўпаяди ва яхши
ривожланади, минимум ва максимум нуқталари эса анча чегаралидир.
Температурага муносабатига кўра, микроорганизмларни қуйидаги
группаларга бўлиш мумкин:
1) психрофиллар (психрос - совуқ), бу группага мансуб бактериялар
эволюцион тараққиётида, паст температурада яшашга мослашган бўлади. Бу
гуруҳ учун хароратнинг оптимум нуқтаси 20-25°, минимуми эса 0° дан паст
бўлиши мумкин. Психрофил бактериялар унча кенг тарқалмаган. Улар
Шимолий денгиз сувларида ва тупроқларда учрайди.
2) мезофиллар (мезос
-
ўртача). Бу группага кўпчилик
микроорганизмлар мисол бўлади. Булар учун хароратнинг оптимум нуқтаси
25-35° бўлса, максимум нуқтаси 45-50°, минимум нуқтаси 10°. Мезофил
бактериялар тупроқда, сувда ва бошқа озиқ-овқат махсулотлари юзасида
учрайди.
3) термофиллар (термос - иссиқ). Бу группага бактериялар,
актиномицетлар, баъзи бир кўк-яшил сувўтлари мисол бўлади. Термофилл
бактериялар юқори температурада ривожланади. Бу бактерияларни А. А.
Имшенецкий тубандагича классификациялайди:
164
а) стенотермин термофиллар - булар учун температуранинг максимум
нуқтаси 75-80°, оптимум нуқтаси 50-65°, 28-30° да эса кўпая олмайди. Бу
группа табиатда кам тарқалган;
б) эвритермин термофиллар учун температуранинг максимум чегараси
70-75°, оптимум нуқтаси 50-65° бўлиб, 28-30° да жуда секин кўпаяди,
табиатда кенг тарқалган группа.
в) термотолерант формалар учун температуранинг максимум чегараси
50-65°, оптимум 35-45°, минимуми 5-10° бўлиши керак. 30-60° оралиғида
жуда тез кўпаяди, табиатда тупроқда, гўнгда, иссиқ булоқ сувларида кенг
таркалган группа. Термофилл бактерияларда моддалар алмашинуви жараёни
жуда жадал боради, шунинг учун улар жуда тез кўпаяди ва яхши
ривожланади. Агар мезофилларда бактерияларнинг катта колонияси уч
кундан кейин ҳосил бўлса, термофилларда бир кундан кейин ҳосил бўлади,
тез ўсади ва тез нобуд бўлади.
Термофилл
бактериялар
ҳужайрасидаги
ферментлар
юқори
температура таъсирида инактивацияга учрайди, шунинг учун бу
бактериялардан корхоналарда кенг равишда фойдаланиш мумкин.
А. А. Имшенкцкий фикрича, термофилл бактериялар мезофиллардан
келиб чиқкан. Табиатдаги ўзгаришлар, жумладан, температуранинг
кўтарилиши мезофилларнинг кўпчилигини нобуд қилган бўлса, бир қисми
тирик қолган ва юқори температурага мослашган. Борабора юқори
температура улар учун зарурий фактор бўлиб қолган. А. А. Имшенецкийнинг
бу фикрини Е. Н. Мишустин маъқуллаган.
165
Термофилларга: Bac. cellulosae, Bac. thermophilus, Actinomyces
thermophilus лар мисол бўлади. Е.Н.Мишустин ерга гўнг солинганда,
термофил бактерияларнинг сони кўпайганлигини кузатган.
Микроорганизмларга намликнинг таъсири. Бактерияларнинг намликка
чидамлилиги турлича. Баъзилари жуда чидамли бўлса, бошқалари ниҳоятда
чидамсиз бўлади. Масалан, гонококклар, менингококклар, лептоспиралар,
фаглар намликка чидамсиз бўлса, холера вибриони -2, дизентерия таёқчаси -
7, дифтерия таёқчаси -30, қорин тифи таёқчаси -70, стафилококклар ва сил
таёқчаси эса 90 кунгача чидайди.
Азотобактер, нитрификаторлар, тугунак бактериялари намликка жуда
ҳам сезгир, уларнинг ривожланиши учун намликнинг оптимум миқдори 40-
80% (тўла сув сиғимига нисбатан) бўлиши керак. Лекин вегетатив
ҳужайраларга нисбатан споралар анча чидамли бўлади, чунки буларнинг
ҳужайраларидаги сувнинг кўп қисми мустаҳкам боғланган сувдир. Масалан,
моғор замбуруғларининг спораси 20 йил курғоқчиликка чидайди.
Америкалик олим Камероннинг (1962) аниқлашича, кўк-яшил сув ўти -
Nostoc commune гербарий ҳолатида 107 йилдан сўнг ҳаётчанлигини намоён
қилган. Носток намлик йўқ вақтларда анабиоз ҳолатга ўтади, намлик етарли
бўлиши билан яна ҳаётини давом эттиради. Бактериялар ҳужайраси
куритилганда, протоплазмаси сувсизланади ва оқсиллар денатурацияга
учрайди, шу усулдан фойдаланиб, озиқ-овқатни куритилган ҳолда узоқ
муддат сақлаш мумкин бўлади. Масалан, гўшт, балиқ ёки узум, бошқа бир
қанча резавор мевалар қуритилган ҳолда сақланади ёки озиқ-овқатлар,
масалан, консервалар паст температурада ва юқори босим остида
сувсизлантирилади (бу усул сублимация деб номланади), кейин эса тез
совитиб музлатилади. Шакарлар, витаминлар, ферментларни сублимация
йўли билан узоқ муддат саклаш мумкин.
Ёруғликнинг таъсири. Кўпчилик бактериялар учун ёруғлик
дезинфекцияловчи фактор ҳисобланади, чунки ультрабинафша нурлар
бактериялар ҳужайрасидаги оқсиллар ва нуклеин кислоталар томонидан
166
ютилади ва уларнинг химиявий таркибини ўзгартиради. Шунинг учун
ёруғликнинг бу хусусиятидан жаррохлик хоналарини, вакциналар,
антибиотиклар тайёрлайдиган хоналарни, сут ва сувни стериллашда
фойдаланилади.
Юқори босимнинг таъсири. Қўпчилик бактериялар юқори босимга анча
чидамли бўлади. Фақат 10000 атм босим уларга салбий таъсир этиши
мумкин. Денгиз ва океанларда чуқур сув қатламлари тубида бактериялар кўп
учрайди. Ачитқилар 500, моғор замбуруғлари 30000, фитопатоген вируслар
эса 5000 атмосферагача босимга чидайди.
Ультратовуш бактерицидлик хусусиятига эга, 20000 гц озиқ-овқат
махсулотларини ва вакциналарни дезинфекциялаш учун етарлидир. Ҳавони
тозалашда аэроионизациянинг аҳамияти катта.
Водород ионлари концентрациясининг таъсири. Водород ионларининг
концентрацияси рН деб белгиланади. рН-7 бўлса нейтрал, рН>7 бўлса
ишқорий, рН<7 бўлса, муҳит кислотали бўлади. Кўпчилик микроорганизмлар
муҳит концентрацияси бир оз ишкорий ёки нейтрал бўлса яхши
ривожланади, замбуруғлар бир оз нордон муҳитда яхши ривожланади.
Микроорганизмлар ўзи яшаган муҳитдаги рН ни қисман ўзгартириши
мумкин. Буни И. А. Работнова (1958) «Мосланувчи моддалар алмашинуви»
деб номлайди. Ташқи муҳитдаги эритмаларнинг концентрацияси ошганда,
(масалан, тузлашда, мураббо пиширишда) бактериялар ҳужайрасидаги сув
ташқарига чиқади ва унда плазмолиз рўй беради, улар кўпая олмайди.
Шундан фойдаланиб, гўшт, балиқ тузланади, повидло тайёрлаганда
шакар эритмасининг концентрацияси 70% га етказилади.
7> Do'stlaringiz bilan baham: |