П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

Эслатма: Охра ва янтар маъносиз мутациялар бўлиб, оқсил 
синтезининг тугалланишини билдирувчи терминал кодонлардир. 


 155 
Геннинг таъсири. Геннинг таъсирида бирор белги, хусусият юзага 
чиқиши энг муҳим масалалардан ҳисобланади. Гендан - белгигача бўлган 
этапда мураккаб жараёнлар ётади. Генлар организмда маълум моддаларни ва 
маълум синтезланишни белгилайди. Унинг дастлабки таъсири мураккаб 
оқсил молекулаларидаги аминокислоталар тартибини белгилаб беради. Ген 
мутацияга учраса, специфик моддаларнинг хусусиятини ўзгартиради. 
Генотипдаги генлар маълум химиявий моддаларнинг синтезланиши билан 
турли хил модда алмашинувида борадиган химиявий реакцияларнинг 
тезлигини хам белгилайди. Геннинг ўзгариши ҳисобига фенотипни ўзгаради. 
Буни ўрганишда микрооргаиизмлар қулай объектдир. Кўплаб тажрибалар 
Neurospora замбуруғининг мутантлари асосида олиб борилган. Нейроспора 
замбуруғида трифтофаннинг синтезланиши ва никотин кислотасининг ҳосил 
бўлиши қуйидаги тартибда боради; 
1. Фенилананин 
антронил кислота 
серин 
трифтофан 
кинринин 
оксионтронил кислота 
никотин кислотаси. 
Агар нейроспорадаги никотин кислотаси синтези давомидаги, учинчи 
звенода мутация юзага чиқса, реакция серин ҳосил бўлиши билан 
якунланади. Мутантлар яшайдиган озиқа мухитига трифтофан қўшилса, 
реакция охиригача боради. Худди шундай мутациялар биохимиявий 
реакцияларнинг боришини таъминловчи ферментларнннг синтезини 
тўхтатади. Реакция тўхтаган ерда кейинги модданинг ортиб кетиши 
кузатилади. Худди шу йўналишдаги мисоллар ичак таёқчасида, мева 
пашшасида ва одамларда ҳам учрайди. Демак ген, белги ва хусусиятни юзага 
чиқарувчи оқсиллар синтезини таъминлайди, ҳужайрада борадиган 
биохимиявнй реакциялар эса, ферментлар томонидан бошқарилади. Мутация 
туфайли эса зарур ферментнинг синтезланиши тўхтайди ёки бошқа бири 
синтезланади ва натижада мутациялар юзага чиқади. Дастлабки ген билан 
белги ўртасидаги боғланиш ўрганилганда, «бир ген, бир оқсил» назарияси 
яратилган эди, Бу ҳар бир ген битта оқсилни белгилайди дегани. Ҳозирда эса 
бу назария «битта ген, битта полипептид ҳалқаси» деган назария билан 


 156 
тўлдирилган. Чунки кўпчилик ферментлар икки ва ундан ортиқ полипептид 
занжирлардан ташкил топади, уларнинг ҳар бири алоҳида генлар иштирокида 
синтезланади. 
Микроорганизмлардаги мутацион жараён. Ирсий жиҳатдан фарқ 
қилувчи микроорганизмларнинг ҳосил бўлиши, бу мутацион жараёндир. 
Микроорганизмлардаги мутацияларни бир қанча йўналишларда 
классификациялаш мумкин. 
1. Морфологик мутацияларда микроорганизмлар колонияси силлиқ 
буришади, колониялар ранги ўзгаради. 
2. Чидамлилик мутациясида бир хил антибиотикларни сурункасига 
узоқ қўллаш натижасида ветеринарияда турли антибиотикларга чидамли 
патоген микроблар ҳосил бўлади. Баъзи патоген микроблар бир вақтнинг 
ўзида бир қанча янги антибиотикларга чидамли бўлиб, уларни назорат 
қилувчи генлар плазмидларда жойлашади. 
3. Биокимёвий мутацияларга прототроф, ауксотроф мутагенлар 
кириши мумкин. Мутацияларнинг ҳосил бўли.ши йўналишига қараб тўғри ва 
тескари бўлади. Ёввойи, табиий ҳолатда учрайдиган микроблардан турли хил 
морфологик, 
антибиотикларга чидамли, ауксотроф 
ва 
шу 
каби 
мутантларнинг ҳосил бўлиши тўғри мутациялар дейилади. Ауксотроф 
мутантлардан прототроф мутантларнинг ҳосил бўлиши ва микробларни 
дастлабки, табиатда учрайдиган ҳолатга келтирувчи мутациялар, тескари 
мутациялар дейилади. Уларни юзага чиқиш характерига қараб спонтан ва 
индукция қилинган мутацияларга бўлиш мумкин. Спонтан мутациялар 
табиий шароитда ноаниқ факторлар ҳисобига юзага чиқади. Индукция 
қилинган мутантлар эса лаборатория шароитида мақсадга мувофиқ турли хил 
мутагенлар таъсирида ҳосил қилинади. Юзага чиқадиган мутациялар 
авлоддан-авлодга берилишига қараб ядро ва цитоплазматикларга бўлинади. 
Ядро хромосомасида вужудга келган мутациялар авлоддан-авлодга хар икки 
жинс орқали берилади. Цитоплазматик мутациялар эса авлоддан-авлодга 
фақат бир жинс орқали берилади. Бундай мутациялар митохондрияда, 


 157 
пластидларда жойлашади. Ҳозирги вақтда микроорганизмларда турли хил 
мутацияларни ҳосил қилишда ва уларнинг генетикасини ўрганишда, 
микробиология саноати учун зарур бўлган микроб мутантларни ҳамда турли 
хил антибиотикларни олувчи микробларни селекция қилишда, физикавий ва 
химиявий мутатенлардан кенг фойдаланилади. 
 
Саволлар
1. Фенотипик ўзгарувчанлик наслдан-наслга ўтадими? 
2. Генотипик ўзгарувчанлик юзага келиши учун зарур шароитлар 
ҳақида. 
3. Микроорганизм мутациялари хилларини изоҳланг. 
4. Плазмид хилларини тушунтиринг. 
5. Микроорганизмларда оқсил синтези қандай боради? 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish