Геннинг структураси ва таъсири. Ирсият бирлиги сифатида ген
мавжудлиги 1865 йилда чех олими Г. Мендель томонидан исботлаб берилган.
“Ген” сўзи фанга Иогансен томонидан киритилган. Мендель ўз ишларида
маъноси жиҳатидан генга мос келувчи “фактор” сўзини қўллаган. Т. Г.
Морган томонидан “мева пашшаси” мисолида ирсиятнинг хромосома
назарияси яратилгандан сўнг 1930 йилларга келиб, А. С. Серебровский ва А.
П. Дубининларнинг асарларида геннинг мураккаб тузилишга эга бўлиши,
унинг бир қанча марказларга бўлиниши таърифлаб берилди. Кейинчалик бу
мазмундаги ишлар С. Бензернинг мақолаларида янада мукаммал ўрганилган.
Ҳужайрадаги оқсил синтези. Микроорганизмларнинг ҳужайрасида
оқсил синтези учун зарур бўлган барча имкониятлар мавжуд. Вируслар оқсил
синтезини фақат хўжайин ҳужайрасида мавжудлигидагина синтезлай олади.
Оқсил синтези ҳужайрадаги цитоплазмада жойлашган рибосомаларда
152
боради. Рибосомалар кичик ва катта субединицалардан ташкил топади.
Оқсил синтезида уч хил РНК иштирок этади.
1) и-РНК (м-РНК)- информацион РНК деб номланади ва у РНК
полимераза ферменти таъсирида ДНКдан синтезланади. ДНКдан и-РНКнинг
синтезланиши транскрипция деб юритилади. и-РНК синтезлангандан сўнг
рибосомаларга келиб, оқсил синтези учун дастур бўлиб ҳисобланади.
2) Т-РНК (транспорт РНК) рибосомага ўз антикодонлари билан
аминокислоталарни ташиб келади. Т-РНК ёрдамида бўладиган синтез
трансляция деб юритилади.
3) р-РНК - рибосома - РНК дейилади. У рибосомани қурилиш
материалларини ташкил қилиб, оқсил синтезида иштирок этади.
Генетик код. Синтезланган и-РНК даги нуклеотидлар рибосомада
учтадан бўлиб ўқилади. Яъни ҳар уч нуклеотид, битта аминокислотани
синтез қилади. Бу деган сўз, генетик код триплетдир. Ҳозирги вақтда 20 та
аминокислотани белгиловчи и-РНК-даги учтадан иборат нуклеотидлар
аниқланган ва уларни кодон деб юритилади.
и-РНК даги кодонлар аминокислоталарга мос келиши 1-жадвалда
ифодаланган.
Жадвалдан кўриниб турибдики, кўп ҳолларда битта аминокислота икки
ва ундан ортиқ кодонлар ёрдамида синтезланиши мумкин.
Масалан:
аланин - ГЦУ, ГЦЦ, ГЦА, ГЦГ;
лейцин - ЦУУ, ЦУЦ, ЦУА, ЦУГ;
пролин - ЦЦУ, ЦЦЦ, ЦЦА, ЦЦГ.
Гендаги кодонлар билан оқсилдаги аминокислоталарнинг тартибли
бир-бирига мос келиши колинеарлик дейилади. Эукариот организмларнинг
рибосомаси 80S деб юритилади. 60S ва 40S таркибий қисмлардан, прокариот
организмлар ҳамда митохондрия ва пластиддаги рибосомалар 70S бўлиб, 50S
30S таркибий қисмлардан (суббирликлардан) иборат. Рибосомалардаги оқсил
синтези уч қисмдан иборат.
153
1. Трансляциянинг бошланиши (инициация).
2.
Полипептид
ҳалқасидаги
аминокислота
қолдиқларининг
полимеризацияси (элонгация).
3.
Полимеризацияни тўхтатиб, ҳосил бўлган полипептидни
рибосомадан ажратилиши (терминация). Оқсил синтезининг инициацияси и-
РНК ни рибосоманинг кичик қисмига келиши, ҳар иккала рибосома
бўлакларининг қўшилиши билан бошланади. Оқсил синтези ҳар доим
инициация қилувчи АУГ ва ГУГ кодонлари билан бошланади. Бу кодонлар
рибосомада махсус оқсил синтезини бошлаб берувчи аминоацил т-РНК
(метионил т-РНК) антикодони билан келади. Натижада рибосомани акцептор
қисмига метионил т-РНК келиб, у рибосомани донор қисмига ўтади,
рибосоманн акцептор қисми, навбатдаги т-РНКни қабул қилади. Оқсил
синтезида Ғ
1
, Ғ
2
, Ғ
3
, G ва ГТФ факторлари асосий роль ўйнайди. Элонгация
жараёнида синтезланаётган оқсил молекуласидаги аминокислоталар кўпаяди,
Оқсил синтезининг тугаши и-РНКдаги махсус терминатор кодонлар
ёрдамида амалга ошади. Бу кодонлар жадвалда УАА ва УАГ лар билан
белгилангандир.
6-жадвал
Турли хил аминокислоталарни белгиловчи
и-РНК кодонлардаги нуклеотидлар тартиби
Кодоннинг
биринчи
нуклеотиди
Кодоннинг иккинчи нуклеотиди
Кодоннинг
учинчи
У
Ц
А
Г
У
УУУ
фенилаланин
УЦУ
УЦЦ
УАУ
тирозин
УГУ
цистеин
У ЦА
Г
154
УУЦ
УУА лейцин
УУГ
УЦА
серин
УЦГ
УАЦ
УАА охра
УАГ
янтар
УГЦ
УГА янтар
УГГ
трифтофан
Ц
ЦУУ
ЦУЦ лейцин
ЦУА
ЦУГ
ЦЦУ
ЦЦЦ
ЦИА
пролин
ЦЦГ
ЦАУ
гистидиц
ЦАЦ
ЦАА
глицин
ЦАГ
ЦГУ
ЦГЦ
ЦГА
аргинин
ЦГГ
А
АУУ
изолейцин
АУЦ
АУА
АУГ
метионин
АЦУ
АЦЦ
АНА
треонин
ЛИГ
ААУ
аспарагин
ААЦ
ААА
ААГ
лизин
АГУ серин
АГЦ
АГА
АГГ
аргинин
Г
ГУУ
ГУЦ
ГУА валин
ГУГ
ГЦУ
ГЦЦ
ГЦА
аланин
ГЦГ
ГАУ
аспарагин
ГАЦ
ГАА
глютамин
ГАУ
ГГУ
ГГЦ
глицин
ГГА
ГГГ
Do'stlaringiz bilan baham: |