150
Муҳитга 0,1% пептон қўшилганда, 48 соатдан кейин 100% спора ҳосил
бўлса, 2% пептон қўшилганда фақат вегетатив формалар бўлади. Кўпгина
бактериялар ва замбуруғлар турли озиқа муҳитида ва турли температурада
ўстирилганда, пигмент ҳосил қилиш тезлигини ўзгартиради. Чунончи,
“ажойиб таёқча” (қизил қон таёқчаси) уй хароратида озиқа муҳитида тўқ
қизил пигмент ҳосил қилади. 37° да эса, бундай пигмент хосил қилмайди.
Бактериялар қуюқ озиқа муҳитида ўстирилганда, ҳосил қиладиган
колонияларнинг типи ҳам ўзгариши мумкин.
Баъзи колониялар силлиқ, юмалоқ шаклда, чети текис, ялтироқ, бир
жинсли, (гомоген) майда бўлади. Булар “S” формалардир. Бошқалари
ғадирбудур, хира, кўпинча, тиниқмас,
чети нотекис, нотўғри шаклли, қуруқ
бўлади. Булар R формалардир. Колонияларнинг оралиқ формалари ҳам
бўлади, шилимшиқлар, миттилар. Бир турдаги бактерияларнинг ўзи ҳар хил
шаклдаги колониялар ҳосил қилиши диссоциация (ажралиш) деб аталади.;
Генотипик ўзгарувчанлик. Ҳужайранинг ирсий ахбороти она
ҳужайрадан қиз ҳужайрага ўтадиган хромосома билан генларда жойлашган.
Генлар хромосомаларда жойлашган. Жинссиз бўлинишда-митоз жараёнида
генлар иккита ҳужайра ўртасида тенг тақсимланади. Қиз ҳужайралар
дастлабки (ўзидан олдинги) ҳужайранинг тўлиқ генлар тўпламини олади ва
бир хил тўлади.
Генотипик ўзгарувчанлик, мутациялар ва
генотип рекомбинациялари
(конъюгация, трансформация, трансдукция) натижасида вужудга келиши
мумкин.
Мутациялар. Турли факторлар
таъсирида ДНК молекуласи
нинг ўзгариши ундаги ахборотнинг ҳам ўзгаришига олиб келади.
Шундай ўзгаришлар натижасида мутантлар пайдо бўлади. Мутациялар
спонтан ва индукцияланган бўлиши мумкин. Спонтан мутацияларда келиб
чикиш сабабларини аниқлаб бўлмайди, индукцияланган
мутацияларда эса
маълум бўлади. Мутацияларни келтириб чиқарадиган сабаблардан
(колхицин, этиламин, иприт, қорамой, минерал мойлар)
жинсий гормонлар,
151
ўсишни тезлаштирувчи моддалар ва бошқаларни мисол қилиб келтириш
мумкин.
Буларнинг таъсири натижасида нуклеотидлар тасодифан қайта
гуруҳланади ва янги хоссага эга бўлган мутант вужудга келади. Агар вужудга
келган мутация организм учун фойдали бўлса, мутантлар кўпайиб кетади ва
аксинча вужудга келган ўзгариш фойдали бўлмаса, мутантлар нобуд бўлади.
Микроорганизмларда мутациялар кам учрайди, миллионта ҳужайрага
битта тўғри келади. Масалан,
антибиотикларга чидамлилик, триптофан
аминокислотасини синтезлаш хусусияти, фагларга чидамлилик, колониялари
шаклининг ўзгариши, пигмент ҳосил қилишнинг ўзгариши ёки капсулали
формалар капсуласиз бўлиб қолиши, хивчинлар ҳосил килишнинг ўзгариши
ва бошқалар хосдир. Масалан, наввойчиликда ишлатиладиган ачитқиларнинг
янги штаммларини олиниши ёки кўп миқдорда
антибиотиклар синтезловчи
штаммларни олиниши, ёки В
12
витамин, мойлар ва липидларни синтезловчи
штаммларни олиниши, сут кислота ҳосил қилувчи штаммларни олиниши ёки
дизентерия, паратиф ва тифга қарши бўлган актив профилактик формалар
олиниши ва бошқалар мутацияларга мисолдир.
Do'stlaringiz bilan baham: