VI-БОБ. МИКРООРГАНИЗМЛАРНИНГ ГЕОЛОГИК
ФАОЛИЯТИ
6.1. Тупроқ хосил бўлишида микроорганизмларнинг аҳамияти.
Барча тирик организмлар йиғиндиси, планетамизнинг биомассасини
ташкил этади. Биосфера - ер кобиғининг тириклик бўлган устки қаватидир.
Биосферада эса ўсимликлар, ҳайвонлар, микроорганизмлар, одамларнинг
геологик фаолияти намоён бўлади.
Биосферанинг юқори чегараси 10 км бўлса, у бутун қуруқликни,
пастликларни ўз ичига олади, океанлардаги чегараси 4-10 км чуқурликкача
тушади. Биосфера биомассасини кўпайтиришда ўсимликлар, ҳайвонлар ва
микроорганизмларнинг аҳамияти катта.
179
В. И. Вернадский фикрича, тоғ жинсларининг ўзгаришида
микроорганизмлар кучли агентлардан бири бўлади, чунки жуда тез
кўпайиши, кўп микдордаги моддаларни ўзгартириб, ҳаёт учун зарур бўлган
энергиядан фойдаланиши билан характерли. Масалан, темир бактериялари 1
г танасини қуриш учун 464 г ҒеСО
3
ни, аммонификаторлар 20 г NH
3
,
нитрификаторлар 72 г HNO
2
ни оксидлаши керак бўлади. Ачитқи замбурғлар
бир неча юз тонналаб махсулотларни ўзгартириб, спиртга айлантиради.
Чўкинди моддалар ҳосил бўлиши органик оламнинг ҳосил бўлиш
жараёни билан чамбарчас боғлиқдир. Ерда ҳаёт пайдо бўлмасдан олдин
барча моддалар эриган ҳолда бўлганлар ва маълум бир концентрацияга
етгунча денгиз сувларида тўпланиб борган. Кейинчалик тирик организмлар
ўз танасини куриш учун сувдаги Са, Р, С, S, Nl ва бошқа элементлардан
фойдаланган. Булар нобуд бўлганидан сўнг охактош, фосфорит, олтингугурт,
тошкўмир, нефть ва газ қатламларини ҳосил қилган. Бир гуруҳ
микроорганизмлар бир томондан тоғ жинсларини ҳосил килса, иккинчи
томондан уларни парчалаб турган. Масалан, гранит механик нураш (яъни
температуранинг кескин ўзгариши) йўли билан кичикроқ бўлакларга
ажралади.
Кимёвий факторлар - СО
2
ва Н
2
О бу бўлакларни янада емиради ва
калий ҳамда натрийнинг сувда эрийдиган карбонат тузларини ҳосил қилади.
Эримайдиган каолинни (тупроқни) сув бошқа жойларга окизиб кетади.
Гранит устига оз миқдорда бўлса ҳам тушиб қолган органик модда шу ерда
сапрофит бактерияларнинг ривожланиши учун шароит яратади. Ўз навбатида
сапрофит бактериялар органик моддаларни парчалаб, СО
2
ажратади. Бу СO
2
тоғ жинсларини янада емиради. Булардан ташқари, тоғ жинслари устида,
нитрификаторлар ҳам пайдо бўлиб, улар NН
3
ҳосил қилади, булар учун
керакли бўлган СО ни сапрофит бактериялар ҳосил қилади. Сўнгра баъзи бир
яшил сувўтлари пайдо бўлади, баъзилари атмосфера азотини ўзлаштира олса,
иккинчилари азотфиксатор бактериялар билан бирга яшаб, лишайннкларни
180
вужудга келтиради, булардан кейин мохлар ва аста секин юксак ўсимликлар
пайдо бўла бошлайди.
Шундай қилиб, тоғ жинслари емирилади ва тупроқнинг чириндили
қатлами вужудга келади, чунки сапрофит микроорганизмлар ўсимликлар
қолдиғини парчалаб, гумус ҳосил қилади.
Таусон кўрсатганидек, микроорганизмларнинг баъзи группалари
нефть, феноллар, парафин, нафталин ва бошқа махсулотларни ўзлаштира
олиши билан сапрофитлардан фарқ килади. Унинг аниқлашича,
микроорганизмлар фаолияти натижасида СО
2
ҳосил бўлар экан. У денгиз
сатҳидан 3-4 км юкорида Помир ва Кавказ тоғларидаги тошлар устида қора
доғларни кузатади. Бу қора доғларни текширганда кўк-яшил сувўтлар билан
бактериялар қолдиғи эканлигини аниқлайди. У кўк-яшил сувўтлар орасидан
азотобактер ҳужайраларини топади. Демак, кўк-яшил сувўтлар атмосферадан
СО
2
ни ўзлаштирган ва ўз танасини қурган ҳамда азотобактерга озуқа етказиб
берган. Ўз навбатида азотобактер атмосферадаги азотни ўзлаштириб,
сувўтларни азот билан таъминлаган, бу ўзига хос симбиоздир.
Кейинчалик эса кўк-яшил сувўтлар ва бактериялар нобуд бўлиб,
органик модда ҳосил қилган. Сапрофитлар эса органик моддаларни парчалаб,
СО
2
ажратган. СО
2
бошқа факторлар билан биргаликда тоғ жинсларини
емирган. Айниқса, оҳактошли жинсларнинг тез емирилишида сапрофит
бактерияларнинг роли ниҳоятда катта бўлган. Бу бактериялар СО
2
дан
ташқари, оксалат, сирка, сут, лимон ва бошқа органик кислоталар ҳосил
килади, бу кислоталар ўз навбатида СаСО
3
ни тез емиради.
Тоғ
жинсларининг
емирилишида
сапрофитлардан
ташқари,
автотрофлардан: нитрификаторлар, олтингугурт бактериялари ва бошқалар
ҳам катнашади. Автотрофлар сапрофитларга қараганда, охактошларни 8
марта тез емиради. Олтингугурт бактериялари ҳосил қилган Н
2
SО
4
ҳам тоғ
жинсларини емиради.
Сульфид рудаларидан: пирит (ҒеS
2
), алкопирит (СuҒеS
2
), молибденит
(МоS
2
) ва бошқалар ҳосил бўлишида Thiobacillus ferrooxydans, Th.
181
thiooxydans (36,37 расмлар) иштирок этадилар. Барча охактошларнинг 90%-
ти микроорганизмлар томонидан ҳосил бўлган. Бунда айниқса бактериялар,
актиномицетлар ва замбуруғларнинг аҳамияти катта.
Микроорганизмлар оҳактошлар ҳосил қилиши учун, мухитда уларнинг
тузлари бўлиши керак, денгиз сувида эса кальций тузлари доим етарли
бўлади. Ўз навбатида сапрофитлар охактошларни парчалаб туради. Демак,
микроорганизмлар охактошларни ҳам ҳосил килиши, ҳам парчалаши мумкин
экан. Бундай нитрификаторлар селитра конларини ҳам ҳосил килиши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |