5.5. Тупроқ микрофлораси.
Тупроқда жуда кўп микроорганизмлар учрайди, яъни бир 1 г тупроқда
миллионлаб ёки миллиардлаб бактерия бўлади. Ҳаво ва сувга нисбатан
тупроқда бактериялар кўп бўлади. Тупроқ асосий манба бўлиб, ундан
микроблар ҳаво ва сувга ўтиб туради. Тупроқда турли-туман бактериялар,
актиномицетлар, моғорлар, ачитқилар, сувўтлари ва содда ҳайвонлар
учрайди.
Баъзи олимларнинг хисоблашича, 1 га ҳайдаладиган ернинг 25 см
чуқурликкача бўлган қатламида 3-5 тоннагача бактерия учрар экан.
Бактерияларнинг тупроқда тарқалиши тупроқнинг хусусиятига боғлиқ
бўлади. Тупроққа тушган ўсимлик ва ҳайвонлар қолдиғи ҳисобига
микроорганизмлар жуда кўпайиб кетади. Тупроқдаги микроорганизмлар
сони тупроқнинг турига, физик- кимёвий хоссаларига ва иқлим шароитига
кўра ҳар хил бўлади. Тупроқнинг юза қисмида микроблар кўп бўлади, пастга
тушган сайин уларнинг сони камайиб боради.
Микроорганизмлар кўпроқ 10-15 см ли қатламда кўп бўлади, чунки бу
ерга қуёш нурлари тик тушмайди, озиқа ва намлик етарли бўлади. Чуқур
қатламларда булар кам бўлади, чунки тупроқ табиий фильтр вазифасини
бажаради ва бактерияларни ер ости сувларига кам ўтказади.
Тупроқда турли-туман физиологик группаларга мансуб бўлган
аэроблар, анаэроблар, сапрофитлар, нитрификаторлар, азотфиксаторлар,
целлюлозани парчаловчилар, олтингугурт бактериялари, спора ҳосил
қилувчилар ва спора ҳосил қилмайдиган вакиллари кенг тарқалган. Йил
фаслларига қараб тупроқдаги микроррганизмлар сони ҳам ўзгариб туради.
Айниқса ўсимликларнинг илдиз системаси атрофида бактериялар кўп
тўпланади, уларнинг кўпчилиги аэроб, таёқчасимон (Pseudomonas) спора
173
ҳосил қилмайдиган вакиллардир. Pseudomonas авлодига мансуб бактериялар
углеводлар, органик кислоталарни ўзлаштиради ва ўзи ҳам бир қатор
витаминлар синтезлаш хусусиятига эга. Бу витаминларни ўсимликлар
ўзлаштиради.
Тупроқдаги органик моддалар парчаланганда, бактерияларнинг
биоценозлари алмашиниб туради. Аввалгича тупроқда тез ва осон
парчаланадиган моддалар бўлганда, асосан спора ҳосил килмайдиган
таёкчасимон бактериялар кенг тарқалади, кейинчалик уларнинг ўрнини спора
ҳосил қилувчи аэроб бактериялар эгаллайдилар.
Тупроқдаги микроорганизмларни ҳисоблаш учун 1924 йили С. Н.
Виноградский янги метод ишлаб чиқди. Унинг моҳияти қуйидагидан иборат.
Маълум ҳажмдаги ёки миқдордаги тупроқ суспензиясидан суртма
мазок тайёрланади, сўнгра у карбол кислотада эритилган эритрозин билан
бўялади ва микроскопда қараб микроорганизмлар сони ҳисобланади.
Ф. Н. Германов бактериоскопик методни янада мукаммаллаштирди. У
тупроқ заррачаларига ош тузи билан таъсир этади. Натижада тупроқ
комплексидан кальций ва тупроқ заррачаси ичидаги ва устидаги бактериялар
бўшайди. Бу метод билан ҳисоблаганда, 1 г тупроқдаги бактериялар сони 10
миллиардга етган. Тупроққа яхши ишлов берилса, ерда бактериялар сони
ортишини қуйидаги жадвал маълумотларидан кўриш мумкин.
7-жадвал
Ўзлаштирилган ва ўзлаштирилмаган ерлардагн бактериялар сони
(1 г тупроқда миллион дона ҳисобида)
Тупроқ тури
Горизонт-
лар
Кокклар
Таёқчасимон-
лар
Йирик
кокклар
(азотобактер)
Жами
бактерия-
лар сони
Ўзлаштирилмаган
қора
А
1
B
1
2050
730
410
50
260
960
2709
1740
174
тупроқ
В
2
790
20
1760
2570
Ўзлаштирилган
қора
тупроқ
А
1
B
1
В
2
5540
390
550
240
60
0
590
2340
1130
6470
2890
1750
Ўзлаштирилмаган
шўр тупроқ
А
1
A
2
В
2
2620
640
580
280
700
40
290
966
480
3230
1670
1000
Ўзлаштирилган
шўр тупроқ
А
1
A
2
В
2
4300
1800
600
400
160
12
600
1400
3200
5820
3400
3872
Тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида, тирик организмларнинг: бактериялар,
замбуруғлар, инфузориялар, сувўтлари, ўсимликларнинг илдизи ва бир қатор
ҳайвонларнинг аҳамияти ниҳоятда катта бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |