6.4. Темир бактериялари.
1888 йилда Виноградский темир бактерияларида учрайдиган
хемосинтез жараёнини кашф этди. Бу бактериялар чучук ва шўр сувларда кўп
тарқалган бўлиб, икки валентли темир тузларини ўзлаштириб, темир
гидратлар ҳосил қилади:
4ҒеCО
3
+ 6H
2
O + O
2
= 4Ғе(OH)
3
+ 4CO
2
+ 167кЖ
Темир бактериялари кўл ва ботқоқликларда темир рудалари ҳосил
бўлишида иштирок этади. Узоқ вақтгача бу бактерияларни аниқлай
олмаганлар. Б. В. Перфильев (1926 - 1927) кўл чўкиндисидан темир
бактериясини топган ва Sphaerothrix деб номлаган. Кейинги йилларда (1952,
1961) у капилляр микроскопия методидан фойдаланиб, чўкинди моддалардан
янги темир бактерияси – Metallogenium ни ажратиб олишга муваффақ бўлди.
Бу бактерия табиатда жуда кенг тарқалган бўлиб, темир конлари ҳосил
бўлишида муҳим аҳамиятга эга эканлиги аниқланди.
Табиатда Met. galionella микоплазмалар шаклида тарқалган. Темир
бактериялари орасида кокксимон, таёқчасимон ва ипсимон формалар
учрайди. Кўпчилиги факультатив автотроф бўлиб, ипсимон вакиллари
кўндалангига бўлиннб ёки ҳаракатчан конидиялар ёрдамида кўпаяди.
Микроорганизмларнинг атиги 0,1% агарли муҳитда ўса олади. Шунинг учун
микроорганизмларни текшириш ишларида табиий шароитга яқин бўлган
185
шароит яратиш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда микробиологлар кўпинча
шиша пластинкаларни маълум муддатга тупроққа кўмиб ёки сувга ботириб
кўядилар, сўнгра уларга ёпишиб колган микроорганизмларни текширадилар.
Микроорганизмларни текширишда микроскопия методлари ҳам
қўлланилади. Кўпгина бактерияларнинг биохимияси, физиологияси ана шу
метод бўйича ўрганилади. Лекин капилляр микроскопия методи келгусида
яна ҳам кенг имкониятларга йўл очиб беради ва ундан микробиологиянинг
бошқа тармоқларида ҳам фойдаланиш имкони туғилади.
Перфильев капилляр микроскопия методидан фойдаланиб, илгари
номаълум бўлган йиртқич бактериялар группасини - темир бактерияларнинг
янги авлоди - Metallogenium ни топиб, уларнинг физиологияси ва
морфологиясини ўрганди. Масалан, йиртқич бактериялардан Dictyobacter
ҳаракатчан, овалсимон ёки юмалоқ шаклдаги колониядан иборат. Колонияси
бир учи қайрилган таёқчасимон ҳужайралардан ташкил топган, уларнинг
узунлиги 2-6 нм, эни 0,7-1,2 нм. Бу колония ўзидан йирик бўлган
олтингугурт бактериялари билан озиқланади, олтингугурт бактериялари
бўлмаган ҳолатларда чўкмадаги эритмалар билан ҳам озиқланаверади.
Йиртқичлардан яна бири Сyclobacter бўлиб, колонияси юмалоқ,
ҳужайралари бир-бири билан плазмодесмалар орқали боғланади. Булар 3-4
тадан то 30 тагача бўлиб бирлашиши мумкин.
Сyclobacter қуйидагича ривожланади. Биринчи фазада ипсимон,
ҳаракатчан, иккинчи фазада юмалоқ бўлади. Қейин алоҳида кичик кичик
микроколониялар ҳосил қилади Учинчи фазада тўрсимон микроколониялар
ҳосил қилади. Олдинги фазаларда микроб сапрофит усулда озиқланса,
кейинги фазаларда махсус тутқич ўсимталар ҳосил қилиб, йирткичлик билан
ҳаёт кечира бошлайди.
Саволлар.
1. Тупроқ ҳосил бўлишида микроорганизмлар роли ҳақида.
186
2. Олтингугуртнинг анорганик ва органик бирикмалари қандай ҳосил
бўлади?
3. Тион бактерия ҳақида нима биласиз?
4. Темир бактериялари қайси муҳим жараёнда иштирок этади?
5. Перфильевнинг капиляр микроскопия методи ёрдамида қайси
бактериялар аниқланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |