7.5. Фосфоробактерин.
1935 йили А. А. Менкина тупроқдан органик бирикмалардаги
фосфорни парчалайдиган бактерияларни ажратиб олади. Бу бактериялар
органик моддалардаги фосфорни ўзлаштиради ва фосфат кислота ҳосил
килади. Фосфат кислотани ўсимликлар ўзлаштира олади. Кўпчилик
тупроқларда органнк ҳолатдаги фосфор 28-35% гача бўлади, лекин ундан
юксак ўсимликлар фойдалана олмайди.
Органик ҳолатдаги фосфорни парчаловчи бактериялар 2 хил: спора
ҳосил килувчи ва спора ҳосил қилмайдиган бўлади.
207
Bac megaterium var phosapaticum бактерияси йирик, 5-6 нм
узунликдаги, эни 1,8-2 нм, спорасининг узунлиги 1,2 нм, эни 0,7 нм бўлган
бактериядир.
B.seracia 1,8-2 нм узунликдаги таёқчасимон, эни 0,5 нм бўлган
факультатив анаэроб бактерия.
Саволлар.
1. Бактериал ўғитлардан фойдаланиш тарихи ҳақида маълумот беринг.
2. Туганак бактерияларнинг хоссалари нималардан иборат?
3. Нитрагин препарати ишлаб чиқаришнинг технологик чизмасини
изоҳлаб беринг.
4. Азотобактеринни ишлаб чиқаришда қандай продуцентлардан
фойдаланилади?
5. Фосфоробактерин ишлаб чиқаришда қандай микроорганизмлардан
фойдаланилади?
208
VIII-БОБ. МИКРООРГАНИЗМЛАР БИОКИМЁСИ
8.1. Микроорганизмларда аминокислоталар, оқсиллар,
витаминлар ва бошқа бирикмаларнинг синтезланиши
Ҳозирги вақтда ҳар хил бирикмалар олиш учун саноатнинг турли
соҳаларида микроорганизмлардан кенг фойдаланилади. Инсоният жуда
қадим замонлардан бери ўзининг кундалик ҳаётида микроорганизмлардан
фойдаланиб келган (масалан, қатиқ ивитиш, қимиз, пишлоқ тайёрлаш,
новвойчилик, сирка ва вино олиш ишларида). Кейинги йилларда
микроорганизмларнинг ривожланиш қонуниятлари яхши ўрганилган сари,
улар турли моддаларни синтезлай олиши маълум бўлди. Чунки
микроорганизмларнинг биохимиявий хусусиятлари ниҳоятда кўп ва улардан
кенг миқёсда фойдаланиш мумкин. Масалан, микроорганизмлардан олинган
оқсил, чорвачилик ва паррандачиликда бемалол ўсимлик оқсили ўрнини боса
олади.
Озиқ-овқат саноатида, дон таркибидаги амилаза ферменти ўрнини
моғор замбуруғлари ва бактерияларнинг амилолитик ферментлари босади
деган фикрлар бор. Ҳозирги вақтда микроорганизмлар оқсилидан озиқ-овқат
саноатида ва техник мақсадлар учун фойдаланиш масаласи ҳал қилиниши
лозим бўлган масалалардан биридир. Яқин орада микроорганизмлардан
олинадиган мойлар ўсимлик мойлари ўрнини босадиган бўлади ёки
микроорганизмлар ҳужайрасида учрайдиган целлюлаза ферментидан халқ
хўжалигининг турли соҳаларида ёки протеаза ферментларидан озиқ-овқат,
гидролиз микробиология саноатларида ва тиббиёт амалиётида кенг миқёсда
фойдаланиш мумкин бўлади.
Новвойчиликда амилолитик ферментлардан кенг фойдаланилади.
Амилаза ферменти ноннинг сифатли бўлишида муҳим аҳамиятга эга, чунки
ун таркибида кўп миқдорда
-амилаза бор, лекин, a-амилазанинг миқдори
камроқ.
-амилаза крахмални парчалаб, кўпроқ мальтоза (моносахаридлар)
209
ҳосил қилади,
-амилаза эса, шакарлар ҳосил қилади. Шунинг учун бир
тонна унга 0,002% амилаза кўшилса, нон ниҳоятда сифатли бўлади. Моғор
замбуруғларидан олинадиган амилаза шундай хусусиятга эга, шунинг учун
ундан кенг миқёсда фойдаланиб келинмоқда.
Ачитқи замбуруғларини кўпайтириш учун озиқ муҳитига 8-10 соат
мобайнида ҳаво юборилади, кейин ҳосил бўлган биомасса центриофугалаб,
ювилади ва қуритилади, сўнгра қадоқланади. Қанд заводларида шакар
олинганидан кейин қолган маҳсулот - меласса ачитқи замбуруғларини
кўпайтириш учун асосий озиқа муҳити ҳисобланади. Бунинг учун меласса
суюлтирилади ва азотли, фосфорли минерал тузлар билан бойитилади.
Чорвачиликда озиқа сифатида ишлатиладиган Torula utilis замбуруғи
қоғоз саноати чиқиндиларида кўпайтирилади. Бу қолдиқлар кальций
бисульфит эритмасида 6-18 соат давомида қайнатилади ва кейин совутилиб,
эритманинг рН кўрсатгичини 5 га етказилади ва (NH
4
)
2
HPO
4
ҳамда NH
4
OH
тузлари билан бойитилади. Жараён анаэроб шароитда олиб борилади.
Сўнгра, хосил бўлган биомасса қуритилади ва прессланади. Улардан кўп
миқдорда озиқ олинади, таркибида оқсиллар, ёғлар ва витаминлар бўлади.
Куритилган ачитқи замбуруғининг таркиби (%):
Оқсил моддалари 47,28
Гликоген 8,07
Ёғлар 7,05
Кул 13,87
Ҳужайра пўсти ва сув 8,86.
Ачитқи замбуруғидан новвойчиликда, спирт ва вино ишлаб чиқариш
саноатида кенг фойдаланилади.
Микроорганизмларда
синтезланадиган
аминокислоталар.
Микроорганизмларда турли-туман аминокислоталар, жумладан, лизин,
триптофан, аргинин, треонин ва бошқалар синтезланади. Микробиология
саноатида арзон хомашё - толуолдан диаминопимелин кислота, ундан эса,
70% га яқин лизин аминокислотасини олиш технологияси йўлга қўйилган.
210
Кейинги йилларда кўп мамлакатларда лизин аминокислотаси микробиологик
йўл билан олинмоқда. Углерод манбаи сифатида меласса, гидролизатлар,
глюкоза, фруктоза, сахароза, манноза, мальтоза, ксилоза ва органик
кислоталардан (каҳрабо, сут, фумар, пироузум кислоталар) 2% дан 15% гача
концентрацияда ишлатилади.
Азот манбаи сифатида органик бирикмалардан (пептон, казеин
гидролизати, балиқ уни) ёки анорганик тузлардан (аммоний тузлари,
мочевина, аминлар ва бошқалардан) фойдаланилади.
1 т кристалл ҳолатдаги лизин олиш учун 10-11 т меласса керак бўлади.
Ҳозирги вақтда лизинни умумий миқдоридан 85% микробиологик йўл билан
10%, гидролиз йўли билан ва 5%-химиявий йўл билан олинмоқда.
L-аргинин
Corynebacterium
ёки
Mycobacterium
бактериясини
мутантларидан олинади. Булар углерод ва азот етарли бўлган озиқа муҳитида
ўстирилади, сўнгра аминокислота ажратиб олинади. Аргининдан медицина
ва озиқ-овқат саноатида фойдаланилади.
Треонин аминокислотаси Brevibacterium ёки Corynebacterium дан
олинади.
Mycrococcus glutaminus ва Brevibacterium divricum катта миқдорда
глютамин кислотаси ва аланин аминокислоталарини синтез қиладилар.
Микроорганизмлар асосида ўсимликларни ўстирувчи модда -
гиббереллин тайёрлаш ҳам йўлга қўйилган. Ҳозирги вақтда 30 га яқин
гибберреллинсимон моддалар маълум, булардан энг муҳими гиббереллин А
1
- гиббереллин кислотадир. Бундай моддалар бактериялар, актиномицетлар ва
бошқа микроорганизмлардан синтез бўладилар.
Кўпчилик микроорганизмлар турли-туман ферментлар синтезлайди. Бу
ферментлар ҳужайра ичида бўлса - эндофермент, ташқи муҳитга ажратилса,
экзофермент деб аталади. Ферментлар турли соҳаларда, жумладан, озиқ-
овқат, вино, спирт, пиво пишириш саноатларида, органик кислоталар,
аминокислоталар, витаминлар, антибиотиклар ва бошқа моддалар олишда
муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, медицинада ва қишлоқ хўжалигида,
211
илмий текшириш институтларида ҳам ферментлардан кенг миқёсда
фойдаланилади. Масалан, Вас. subtilis дан амилаза, Ас1. grisеus дан протеаза,
Ас1. fradial дан кератиназа ва протеиназалар олинади. Булардан ташқари
целлюлоза, нуклеаза ва бошқа ферментларни ҳам микроорганизмлар
синтезлайди.
Микроорганизмлар бир қатор витаминлар ҳам синтезлаш хусусиятига
эга. Баъзи турлари В
1
, В
2
витамин, биотин, пантотен кислота, пиридоксин,
никотин кислота ва бошқа физиологик фаол моддалар синтезлайдилар.
Бошқалари провитаминлар - каротиноидлар ва каротин синтезлайдилар.
Микробактериялар, актиномицетлар, метанобактериялар В
1
витамин
синтезлайди.
Саволлар.
1. Нитрификация жараёни химизмини тушунтиринг.
2. Денитрификацияда қайси микрорганзимлар иштирок этади?
3. Молекуляр азотни ўзлаштирувчи микрорганизмлар ҳақида
нималарни биласиз?
4. Азот тўпловчи микобактериялар фаолиятини ёритиб беринг.
5. Лишайниклар нима ва улар томонидан азот қандай ўзлаштирилади?
6. Азотфиксация нима?
212
Do'stlaringiz bilan baham: |