П о л и н а. Гапинг рост! Василий Николаич учрамаганда,
мен ҳам дуч келганнинг бўйнига осилиб олар эдим. Ёмон
одам бўлса ҳам майли, иш қилиб мени шу уйдан, шу
бало-
дан қутқарса бас.
(Кулади.)
С т е ш а
(диван тагига энгаигиб).
Мундан ортиқ азоб
бўлмайди. Тўғри айтдингиз, ойимқиз.
П о л и н а. Бошқа қизлар эрга тегаётганида уйдан аж-
ралгуси келмай йиғлайди! Ҳарбир бурчакни кўзи қиймайди
ташлаб кетгани. Сен блан биз бўлсак
дун’ёнинг нариги
чеккасига кетишга ҳам тайёрмиз, бу ердан бизни аждар
олиб кетишига ҳам розимиз.
(Кулади.)
С т е ш а. Агар мана шу ерни артмасам бошимда ёнғоқ
чақади. Бўлмаса бу ерни ким кўриб ўтирипти,
кимга кераги
бор, дейсиз!
(Ойна остини артади.)
Ю л и н ь к а. Сен бахтлисан, Полина, шунинг учун ку-
ласан. Менчи, мен жуда ҳайронман. Эрга тегиш қийин
эмас — бу ма’лум нарса. Эрга теккандан кейин, турмушинг
қандай бўлади, мана буни ўйлаб кўриш керак.
П о л и н а. Нимасини ўйлайсан? Уйимиздагидан ёмон-
роқ бўлмас-ку, ахир.
Ю л и н ь к а. Ёмонроқ бўлмаслиги оз-да. Яхшироқ бў-
лиши керак.
Эрга текканингга яраша, расмана
бадавлат
хоним бўлгинда.
П о л и н а . Кошки эди, лекин бунга эришишни айт-да?
Сенинг ақлинг расо, менга ҳам ўргатиб қўй!
Ю л и н ь к а. Йигитлар блан гаплашганингда кимнинг
нимаси бор, нимага умид боғлаб юрганини билиб олишга
ҳаракат қил. Ҳечнарсаси бўлмаса ҳам балки кўзлагани
бордир. Одамнинг кимлигини сўзидан билиб олсанг бўла-
ди. Сенинг Жадовинг ёлғиз қолганларингда
сенга нималар
дейди?
П о л и н а. Юлинька, ўлайин агар, нима деганига сра
тушунмайман. Қўлимни қаттиқ қисиб олиб, бирам гапириб
кетади... Мени алланималарга ўргатмоқчи бўлади.
Ю л и н ь к а. Нимага?
П о л и н а. Улай агар, Юлинька, билмайман. Қандайдир
ақлга сиғмайдиган гаплар. Шошма, ҳозир эслаб кўраман,
кулиб юбормасам бўлгани, гаплари жуда кулгили! Шошма,
шошма, эсладим!
(Масхара қилиб.)
«Хотинлар жамиятда
қандай ўрин тутадилар?» Яна аллақандай
гражданлик хис-
лати тўғрисида гапирди. Нима деганини ўзим'ҳам билмай-
ман. Бизларни бунақа гапларга ўргатмаган эдилар ше-
килли?
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ю л и н ь к а. Йўқ, ўргатмаганлар.
П о л и н а .
Эсингдами, бизга пансионда беришмаган
китоблардан ўқиб олган бўлса керак. Ундоқ десам барибир,
ҳечқанақасини ҳам ўқимас эдик.
Ю л и н ь к а . Ачинадиган нарса эканми шу, қуриб кет-
син! Усиз ҳам ўлгундек зерикасан киши! Сайилгами ёки
театрга боришни айтсанг, бошқа гап.
П о л и н а. Рост, опажон, рост.
Ю л и н ь к а. Ростини айтсам, Полина, сенинг куёвинг-
дан умид йўқ. Менинг Белогубовим бошқа.
П о л и н а. Сеники қанақа экан?
Ю л и н ь к а. Менинг Белогубовим бироз ёқимсизроқ
бўлса ҳам ундан умидим зўр. «Сиз мени севаверинг, уйла-
нишимга ҳали пича вақт бор, аввал иш бошқаручи бўлиб
олай, иннайкейин уйланаман», дейди. Иш бошқаручи қанақа
бўлади деб сўрасам: «Биринчи сорт бўлади», дейди. Яхши
нарса бўлса керак-да. «Ма’лумотим мукаммал бўлмаса ҳам,
савдогарлар блан иш қиламан, сизга шаҳардан
турли-туман
шоҳи, газмоллар олиб келиб тураман, озиқ-овқатдан хотир-
жам бўласиз», дейди. Ёмонми? Жуда яхши-да, Полина,
олиб келаверсин,
бундай одамга тегавериш керак, ўйлаб
ўтиришнинг ҳам ҳожати йўқ.
П о л и н а. Меникининг савдогарлардан
ошнаси йўқ
бўлса керак, чунки бу ҳақда ҳечнарса демайди. Тағин менга
ҳеч нарса олиб келмаса-я?
Ю л и н ь к а. Йўқ, сенинг куёвингда ҳам бор бўлса ке-
рак. Хизматчи-ку, ахир, хизматчиларга ҳамма ҳад’я беради.
Уйланган одамга, ҳархил газмоллар, бўйдоқ бўлса — сукно,
трико, оти бор одамга арпа ёки беда, ёхуд нақд
пул бери-
шади. Утган сафар Белогубов чипор нимча кийиб келган эди,
эсингдами, ана ўшани битта савдогар ҳад’я қилган экан.
Менга ўзи айтди.
П о л и н а. Ҳарқалай Жадовдан таниш савдогарларинг
борми деб сўраб кўришим керак экан.
К у к у ш к н н а кнрадн.
И К К И Н Ч И С А Ҳ Н А
Бурунгилар ва К у к у ш к и н а .
К у к у ш к и н а . Узимни мақтамай иложим йўқ! Ҳамаёқ
ёғ тушса ялагудек, ҳамма нарса жойида
Do'stlaringiz bilan baham: