В и ш н е в с к и й . У ҳолда ўз билганингча, бировнинг
ёрдамисиз яшайвер. Мендан умидингни уз.
Сен блан гап-
лашиш ҳам жонимга тегди.
Ж а д о в . Майли! Жамоат фикри менга ёрдам беради.
В и ш н е в с к и й . Кутиб ўтиравер! Бизда сен тушунган
ма’нода жамоат фикри йўқ, азизим, бўлиши ҳам мумкин
эмас. Ушланмаган киши ўғри эмас, мана жамоат фикри, бил-
моқчи бўлсанг. Сен қандай даромадга яшаётганинг блан
жамоатнинг нима иши бор.
Яхши яшаб, тартибли одамлар
сингари ўзингни яхши тутабилсанг бўлди-да! Броқ ўзинг
ялангоёқ бўлсангу, бошқаларга хулқ-одобдан насиҳат қил-
ганинг блан сени бирорта обрўли уйга киритмасалар ва сен-
га пуч одам деб баҳо берсалар, унда хафа бўлмасанг ҳам
бўлади. Мен губерния шаҳарларида хизмат қилган одамман.
У ерларда кишилар
бир-бирларини пойтахтга
қараганда
яқинроқ биладилар, ким нимага эга, нима блан яшайди,
ҳаммага аён, бинобарин жамоат фикри ҳам дарров туғила-
қолади. Лекин одам қаерда бўлмасин одамлигича қолади.
Мен ўша ерда ишлаганимда ҳамма фақат
маош блан катта
оилани боқучи бир чиновник устидан куларди, ўзининг ки-
йимини ўзи тикар эмиш, деган дув-дув гап шаҳарда тарқалган
эди, лекин ана ўша ернинг ўзидаёқ, уччига чиққан порахўр-
ни, очиқ қўллиги ва ҳафтасига икки марта зиёфат бергани
учун ҳамма ҳурмат қиларди.
Ж а д о в . Наҳотки шу рост бўлса?
В и ш н е в с к и й . Яшаб кўр, биласан. Ю р, Аким Аки-
мич!
(Ўрнидан туради.)
Ж а д о в. Тоға!
В и ш н е в с к и й . Нима дейсан?
Ж а д о в. Маошим жуда оз, етмаяпти. Бўш ўрин бор
экан, шуни эгаллашга рухсат этсангиз, уйланаяпман...
В и ш н е в с к и й . Хм... бу ўринга мен уйланган одамни
эмас, қобилиятли одамни ўтқазаман... Ростини айтсам, мен
маошингни кўпайтиролмайман, биринчидан:
сен унгаарзи-
майсан, иккинчидан: сен қариндошимсан, одамлар қарин-
дошлигини қилди деган гап-сўз қилади.
Ж а д о в.
Майли, ихтиёрингиз. Олаётган
маошимга
яшайвераман.
В и ш н е в с к и й . Айтканча, азизим, шу гап ўла-ўлгу-
нингча қулоғингда бўлсин: сенинг гапларинг менга ёқмайди,
ибораларинг қўпол, тўнг, сени дсб кўнглимнр ранжитишни
ҳам истамайман. Тағин сени мулоҳазаларинг меми ҳақорат
қилади деб ўйлама, агар хафа бўлсам сенга’ ортиқча баҳо
www.ziyouz.com kutubxonasi
бериб юборган бўлардим, гапларингни аҳмоқлиқ деб била-
ман, холос. Шунинг учун бундан кейин сенга хўжайинлик-
дан бўлак бутун муносабатимни тугади деб билавер.
Ж а д о в. Яхшиси мен бошқа жойга ўтақолай.
В и ш н е в с к и й . Ихтиёринг.
(Кетади.)
У Н И Н Ч И С А Ҳ Н А
Ж а д о в блан Ю с о в.
Ю с о в
(бақрайиб).
Ҳ а, ҳа, ҳа, ҳа!..
Ж а д о в . Нега куласиз?
Ю с о в. Ҳ а, ҳа, ҳа!.. Кулмай бўладими? Ким блан баҳс-
лашаётганингизни биласизми? Ҳ а, ҳа, ҳа! Нима қилаяпсиз,
ўзингиз?
Ж а д о в. Куладирган нимаси бор экан?
Ю с о в. Хўш, тоғангизнинг сизча ақли йўқ деб ўйлай-
сизми?
Шундайми, сизча ақли йўқми? Ёки ҳаётни сиздан
кўра камроқ биладиларми? Қилган ишингиз кимни кул-
дирмайди дейсиз. Бу қилиқларингиз блан ҳали битта-ярим-
тани кулгидан ичагини узиб юборасиз-ку. Ҳудо хайри-
нгизни берсин,
менга раҳм қилинг,
хотиним, бола-чақам
бор.
Ж а д о в. Сиз, Аким Акимич, бу гапларни тушунмайсиз.
Ю с о в. Тушунадирган нимаси бор экан?
Истасангиз
минг кишини олиб келинг, ҳаммаси ҳам кулгидан ичаги
узилиб ўлади. Сиз бу одамнинг гапларини яхшилаб эшити-
шингиз, қулоғингизга қуюб
олишингиз керак эди, сиз бўл-
сангиз баҳслашиб ўтирибсиз! Ахир, бу комедия-ку, худо
ҳаққи комедия, ҳа, ҳа, ҳа... Мана энди тоғангиз роса ада-
бингизни бердилар, ҳе, ҳе, ҳе, ҳали бу ҳам
оз. Бошқача
бўлиши лозим эди... Агар тоғангизнинг ўрнида мен бўлсам
борми...
Do'stlaringiz bilan baham: