(Тикилади.)
Ҳ а, сенга э’тибор бериб,
назарга олиб қўйганман.
Б е л о г у б о в . Мен, Аким Акимич, яхши кийинай деб,
ҳатто овҳатдан ҳам ўзимни тортиб қўйганман. Озода кийин-
ган чиновник бошлиқларнинг кўзига чалиниб туради, шун-
дай эмасми?.. Мана қаранг-а,
белимни қаранг...
(А йла -
нади.)
Ю с о в. Тўхтачи.
(У ни кўздан кечиради, тамаки ҳид-
лайди.)
Белинг жойида..,. Ҳ а, эйтганча, Белогубов, яхши-
лаб ёз, хатоси бўлмасин.
Б е л о г у б о в . Аким Акимич, шу, имлодан пича нўноқ-
роқманда... Ишонасизми, туриб-туриб ўзим ҳам хафа бўлиб
кетаман.
Ю с о в. Имло ҳам гап бўпти-ми! Ҳамма нарсани бир-
дан ўрганмайди-да, киши. Аввал хомаки қилиб ёзиб ол-да,
бирор кишига берсанг, тузатиб беради, кейин ўшандан оққа
кўтар. Тушундингми гапимга?
Б е л о г у б о в . Бирорта одамга тузатдириб
оламан,
бўлмаса Жадов мазах қилавериб ўлдиради.
Ю с о в. Ким дединг?
Б е л о г у б о в . Жадов.
Ю с о в. Унинг ўзи ким бўпти! Шунақа катта одам экан-
ми, бошқалардан куладиган!
Б е л о г у б о в . Ахир, ўзининг олимлигини кўрсатмаса
бўладими?
Ю с о в . Тфу! Мана у нима!
Б е л о г у б о в . Мен уни, Аким Акимич, қандай одам-
лигига сра тушунолмайман.
Ю с о в. Сариғ чақага қиммат одам!
Жимлик
www.ziyouz.com kutubxonasi
Мен ҳозир ўша ерда эдим.
( Кабинетни кўрсатади.)
Улар
(секин)
жиянимни нима қилишни билолмай қолдим, деди-
лар! Буёғини ўзинг тушуниб олавер.
Б е л о г у б о в . Жиян бўлса осмонда юрипти.
Ю с о в. Осмонда бўлгани блан, бир кун эм'ас, бир кун
ерга тушади-да. Нима камчилиги бор эди: егани олдида, ема-
гани кетида эди. Миннатдор бўлди дейсанми? Еки булар
ундан иззат-ҳурмат кўрадиларми? Қаёқда дейсан! Тўнглик,
эркин фикрликдан бошқа ҳечнарса... Қариндош бўлгани
блан, минг қилганда-ҳам зоти бўлак... Жонларига тегмайди
дейсанми? Унга, дўстимизга: ойига ўн сўлкавойни олиб, ўз
ақлинг блан яшаб кўрчи, балки ақлинг кириб қолар, деп-
тилар.
Б е л о г у б о в . Ана, тентакликнинг оқибати, Аким Аки-
мич! Бўлмаса, уни қаранг... Эй, худо... Шундай бахт-а!
Худога минг марта шукур қилмайдими. Тўғрими, Аким
Акимич, шукур қилиши керак эди-а?
Ю с о в. Бўмаса-чи!
Б е л о г у б о в . Уз бахтидан ўзи қочиб юрипти. Унга
тағин нима керак? Мартабага эга бўлса, шундай одамга
қариндош, ҳамма нарса тайёр
бўлса, истаса сердаромад
ўринга ҳам ўтириши мумкин эди. Ахир, Аристарх Вла-
димирич сўзини қайтармас эдилар-ку.
Ю с о в. Қанақалигини шундан билавер-да!
Б е л о г у б о в . Менинг фикримча, Аким Акимич, унинг
ўрнида бошқа фаросатлироқ одам бўлса Аристарх Владими-
ричнинг этигини тозалар эди, у бўлса шундай одамнинг
дилини оғритиб юрипти.
Ю с о в. Кибр блан
эркин фикр қилишнинг оқибати
шуда!
Б е л о г у б о в . Ф икр қилишни ким қўйипти! Биз нима
ҳам фикр қилаолдик! Мен бўлсам, Аким Акимич, ҳеч-
қачон...
Ю с о в. Сенга ким қўйипти!
Б е л о г у б о в . Мен ҳечқачон... Чунки бу яхшиликка
олиб бормайди, қайтага бошингни балога қўяди.
Ю с о в . Ахир, у нима қилсин! Университетда ўқигани-
ни кўрсатиши керак-да.
Б е л о г у б о в . Киши деган бошлиқлардан қўрқмаса...
Улар олдида титрамаса, илмдан нима фойда?
Ю с о в . Нима қилмаса?
Б е л о г у б о в . Титрамаса дейман.
Ю с о в. Ҳ а, албатта.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Б е л о г у б о в . Аким Акимич, мени иш бошқаручи қи-
либ қўйсангизчи.
Ю с о в. Уҳў, иштаҳанг жойида-ку.
Б е л о г у б о в . Буни айтишимдан мақсад, қайлиғим
бор. Жуда илмли қиз. Тузукроқ амалим бўлмаса ким менга
қизини беради, дейсиз.
Ю с о в. Қизни нега менга кўрсатмайсан?
Б е л о г у б о в . Жоним блан... Ҳозир десангиз, ҳозир...
Сизни отам ўрнида...
Ю с о в . Тузукроқ ўринни айтиб кўраман. Уйлаб кўра-
миз.
Б е л о г у б о в . Тузукроқ ўрин бўлса
ўла-ўлгунимча
бўлар эди. Ҳатто тилхат ҳам бераман, чунки юқорироғига
кучим етмайди. Қобилиятим ҳам унча катта эмас.
Ж а д о в киради.
Т У Р Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
Бурунгилар ва Ж а д о в.
Ж а д о в. Тоғам бандмилар?
Ю с о в . Бандлар.
Ж а д о в . Э, афсус! Жуда зарур ишим бор эди-да.
Ю с о в. Кутсангиэ ҳам бўлади, уларнинг иши сизники-
дан зарурроқ.
Ж а д о в. Сиз менинг ишимни қаёқдан биласиз?
Ю с о в
Do'stlaringiz bilan baham: |