бунга.
(Хотинига цараб.)
Неча
марта сенга айтдимки, агар
базм қурмоқчи бўлсанг — музикачиларни чақир, ками-кўсти
бўлмасин деб. Ҳамма айтганингни қиламан-ку, ахир.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Биз кампирларга... музикачи-
ларни ким қўйибди. Унақаларни сизларга чиқарган.
Г о р д е й К а р п и ч . Мана, кўрдингми, булар сра тур-
мушнинг борди-келдисини билмайди. Бу
гапларни эшитиб,
кулгинг қистаб ўтиргандирсан.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Ҳадеб билмайди, билмайди,
дейсан. Ундан кўра, меҳмонни кутсангчи. Қани, Африкан
Савич, биз кампирлар
блан бирга вино ичинг, келинг.
(М а-
дера цуяди.)
Г о р д е й К а р п и ч
(зарда блан).
Ҳой, хотин! Жинни-
пинни бўлдингми? Африкан Савич сенинг мадерангни кўр-
маптими? Айт, ярим дюжина шампанское келтирсин... тез-
роқ бўл. Янги мебельлар блан жиҳозланган меҳмонхонага
шам ёқишсин, айт. Ана бунинг йўриғи бошқа.
П е л а г е я Е г о р о в н а . Ҳ озир ҳаммасини ўзим боплай-
ман.
(Т ур а д и .)
Аринушка, қани юр. Айбга буюрмайсизлар,
ҳамсоялар.
1-
н ч и м е ҳ м о н . Эй овсин, биз ҳам
сен блан бирга
чиқиб кетамиз. Уй-уйимизга тарқалишсак ҳам бўлар энди.
2-
н ч и м е ҳ м о н . Ҳ а, вақт бўлди! Кеча қоронғи, кўча-
ларда ёмон итлар бор.
1- нчи м е ҳ м о н . Рост айтасиз, ёмон итлар бор!..
Т а’зим ҳилиб чиқиб кетадилар.
С А К К И З И Н Ч И С А Ҳ Н А
Г о р д е й
К а р п и ч ,
К о р ш у н о в , Л ю б о в ь
Г о р д е е в н а ,
А н н а И в а н о в н а , М а ш а , Л и з а , қ и з л а р ,
М и т я ,
Г у с -
л и н в а Р а з л ю л я е в .
К о р ш у н о в . Қани, кел, қизлар ёнига ўтирамиз. Бун-
дай ҳурилиқоларни қаердан топдинг?., Хе!
(Аю бовь Гор-
деевнанинг ёнига келади.)
Саломатмисиз, гўзалим
Любовь
Гордеевна?
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а унга та’зим ҳилади.
Тўпларингизга мени ҳам ҳўшинглар.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Биз ҳечкимнинг кўкрагидан
итармаймиз.
А н н а И в а н о в н а . Утиринг, меҳмонимиз бўлинг.
www.ziyouz.com kutubxonasi
К о р ш у н о в . Мен — кексани мунча совуқ
кутмасала-
ринг. Ҳозир байрам, ўпишсак ҳам айб бўлмас дейман.
А н н а И в а н о в н а . Бу такаллуфларнинг нима ҳожати
бор!
К о р ш у н о в . Гордей Карпич, қизинг блан ўпишсам
майлими? Ростини айтсам... хе, хе... Шунақа нарсаларга жуда
ишқивозман-да. Ёмон
кўрадиган одам ҳам
бормикин!
Хе, хе!..
Г о р д е й К а р п и ч . Такаллуф қилиб ўтирма, марҳамат.
К о р ш у н о в . Қани, бир ўпишайлик, ойимқиз.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Агар дадам шуни истасалар...
(Упишадилар.)
К о р ш у н о в . Ҳаммаларинг блан навбатма-навбат ўпи-
шиб қўяқолай.
А н н а И в а н о в н а . Мен блан бемалол ўпишишингиз
мумкин! Такаббур эмасман.
М а ш а. Вой ўлай, уят-а... уят!
Л и з а. Ш у ўпишишда нима лаззат бор.
Г о р д е й К а р п и ч
(Митянинг олдига келиб).
Сен бу
ерда нима қилиб ўтирибсан? Ш у ер сен ўтирадиган жойми?
Нотавон кўнгилга қўтир жомашов!
М и т я , Г у с л и н ва Р а з л ю л я е в л а р чиқиб кетадилар.
Т У Қ Қ И З И Н Ч И С А Ҳ Н А
Г о р д е й
К а р п и ч ,
К о р ш у н о в ,
Л ю б о в ь
Г о р д е е в к а ,
А н н а И. в а н о в н а , Л и з а , М а ш а в а қ и з л а р .
К о р ш у н о в
(Л ю бовь Гордеевнанинг ёнига ўтиради).
Сиздан кўра мен сахийроқ эканман, Любовь Гордеевна: мени
ўпишни ҳам истамадингиз, мен бўлсам сизга совға
олиб кел-
дим, хе, хе, хе.
Л ю б о в ь Г о р д е е в н а . Бекорга овора бўлибсиз.
К о р ш у н о в . Бриллиант олиб келдим, хе, хе...
Do'stlaringiz bilan baham: