JOURNAL OF ADVANCED
RESEARCH AND STABILITY (JARS)
Volume: 01 Issue: 06 | 2021
ISSN: 2181-2608
486
Мамлакат Ҳудудларида Меҳнат
Салоҳиятидан Фойдаланиш
Самарадорлигини Ошириш Йўллари
Улуғмурадова Нодира Бердимурадовна
СамДУ доценти
Рашидов Асилбек Умарбек ўғли
СамДУ 2 –
курс
талабаси
Аннатация
:
Мақолада
ҳудудларда
меҳнат
салоҳиятидан
фойдаланиш
самарадорлигини
оширишнинг
қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ва уларни
амалий ҳаётга тадбиқ этиш ҳисобланби, шу
асосида
тавсиялар берилган.
Калит сўзлар
:
инсон ресурслари, демография,
меҳнат салоҳияти, иқтисодий аҳамияти, бандликни
таъминлаш, мутаносиблик, иш жойлари.
JOURNAL OF ADVANCED
RESEARCH AND STABILITY (JARS)
Volume: 01 Issue: 06 | 2021
ISSN: 2181-2608
487
Ҳозирги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий
-
иқтисодий ислоҳотлар
самараси,
иқтисодий эркинлаштириш жараёни, қолаверса, аҳолини тармоқлараро бандлигини
шакллантириш бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни ривожлантириш жараёни билан узвий боғланиб бормоқда.
Республикамизда
иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичида бу соҳани кенгроқ ривожлантириш борасида,
кичик бизнеснинг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари яратилди. Ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиш
меҳнатга лаёқатли аҳолининг кўп укладли иқтисодиёт тизимида самарали банд бўлишига
бевосита боғлиқлиги учун ҳам ишчи кучининг бандлиги, ишсизлик масалалари нафақат
иқтисодий, балки сиёсий аҳамият касб этади.
Мамлакатимиз иқтисодиётининг бозор муносабатларига ўтиши, шунингдек, олдимиздаги қатор
ижтимоий
-
иқтисодий вазифаларни ҳал этиш инсон ресурсларидан
самарали фойдаланишни
талаб қилади. Бу эса шахсларнинг манфаатлари, яшаш тарзи, тараққиёти ва истиқболи билан
чамбарчас боғлиқ. Республикамизда мавжуд инсон ресурсларидан оқилона, ишчи кучидан унга
бўлган талаб ва эҳтиёжга қараб фойдаланиш бозор иқтисодиётига ўтилаётган ҳозирги даврда,
умуман, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг асосини ташкил қилади. Шунинг
учун
мавжуд инсон ресурсларини такрор ҳосил қилиш ва улардан фойдаланишнинг ўзига хос
хусусиятларини ҳар томонлама ўрганиш керак.
Иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт даражаси
билан белгиланувчи мазкур омил, ўз навбатида,
уни ривожлантириш ва тараққий эттиришда ҳал қилувчи асос ҳисобланади. Жамиятнинг меҳнат
салоҳиятини кучайтириш, ундан самарали фойдаланиш муаммолари
бозор муносабатлари
даврида бирмунча мураккаблашади ва уларнинг ечимини топиш иқтисодчи олимлар олдида
турган энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда республикада инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш учун қуйидаги
тамойилларга асосланиш зарур:
инсон ресурсларини бошқаришни тўғри йўлга қўйиш ва бошқарув
таркибини
такомиллаштириш
;
ижтимоий йўналтирилган иш билан бандликни вужудга келтириш (қишлоқ хўжалигидаги
ортиқча инсон ресурсларини иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига, саноатга ва хизмат
кўрсатиш соҳаларига йўналтириш);
инсон ресурсларининг сифат жиҳатларини –
касбий тайёргарлиги,
маълумоти, малакасини
ошириш
;
вилоятларда, ҳудудларда инсон ресурсларининг сифат жиҳатларини оширишга
қаратилган
маҳсус дастурлар ишлаб чиқиш
.
Мамлакат меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг энг биринчи йўли
бўлиб қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатларни
такомиллаштириш
ва уларни амалий ҳаётга тадбиқ этиш ҳисобланади.
Ишчи кучи бандлигини таркибий ўзгартириш ва оширишни амалда рўёбга чиқариш учун зарур
бўлган асосий йўналишлар ва ташкилий
-
ҳуқуқий негизни вужудга келтириш республиканинг