JOURNAL OF ADVANCED
RESEARCH AND STABILITY (JARS)
Volume: 01 Issue: 06 | 2021
ISSN: 2181-2608
488
ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтишининг миллий моделида ўз ифодасини
топган. Бу йўналишлар бўйича кўрилган фаол чора
-
тадбирлар ишчи кучи бандлиги учун зарур
шароитлар яратиш ва оммавий ишсизлик эҳтимолини олдини олиш, кишиларнинг ўз меҳнат
натижаларидан манфаатдорлигини ошириш, боқимандалик кайфиятидан халос этиш имконини
берди.
Бандликни оширишда, янги иш жойларини яратишдаги бугунги энг муҳим ҳал қилувчи масала,
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларга кенг имконият ва имтиёзлар
ташкил қилиб беришдир.
Таъкидлаш жоизки, республикамиз иқтисодиётига бозор
муносабатлари кенгроқ кириб бориши баробарида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг
аҳамияти ортиб бормоқда. Чунки, у аҳоли гуруҳларининг аксарият қисми учун ўз фаолиятини
намоён этадиган соҳа ва даромад манбаидир. Бу соҳада кўпинча аёллар, илк бор иш қидираётган
ёшлар, маълумот ва етарли меҳнат тажрибасига эга бўлмаган аҳоли гуруҳлари шу ердан иш
топиш имконига эга бўлишади. Бундан ташқари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
меҳнатга қобилиятли аҳоли гуруҳларига нафақат иш билан банд бўлиш ва даромад кўриш,
балки ўз фаолиятини мустақил ва эркин бошқариш, ўз қобилиятидан келиб чиқиб, истеъдодини
намоён қилиш имкониятини беради.
Мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш ва мулкий муносабатларнинг ўзгариб бориши
аҳолининг самарали тармоқлараро бандлигини шакллантиришда муҳим ва долзарб вазифаларни
амалга оширишни талаб этмоқда. Юртбошимиз ҳам хусусий тадбиркорлик фаолиятига алоҳида
эътибор бериб, «Кичик ва ўрта бизнес яхши йўлга қўйилса, аҳолини, айниқса, қишлоқ
хўжалигидан бўшаган ишчи кучларини иш билан таъминлаш, маҳаллий хом ашё, деҳқончилик
ва қурилиш ресурсларини қайта ишлашни такомиллаштириш, ички истеъмол бозорини халқ
истеъмол моллари билан таъминлаш каби долзарб муаммоларни бартараф этиш мумкин. Энг
муҳими –
кичик ва ўрта бизнес воситасида реал мулкдорлар табақасини шакллантириш мумкин
бўлади. Шундай қилайликка, иқтисодиётимиз тизимида, аҳоли бандлигини таъминлаш
тизимида кичик ва ўрта бизнес етакчи кучга айлансин»,
-
дея таъкидлайди.
Шуни айтиб ўтиш зарурки, кичик бизнес равнақи автомобил, металлургия, нефт
-
кимё ва бошқа
соҳалардаги йирик саноат корхоналари ривожига жиддий ҳалал бермайди ва уларни қарама
-
қарши қўйиш ҳам нотўғридир. Кичик корхоналар бутловчи қисмлар етказиб бериши, айрим
узелларни йиғиб бериши, инновасион фаолият кўрсатиши мумкин. Фан ва техника тез
суръатлар билан тараққий этиб бораётган даврда ноёб ёки кам серияли саноат маҳсулотларига
эҳтиёж, шунингдек, ўзига хос ва маҳаллий талабларни қондиришга мўлжалланган
маҳсулотларга эҳтиёж юқори бўлади. Бундай маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кичик
корхоналарда жойлаштириш иқтисодий жиҳатдан самаралидир. Шунинг учун саноати
ривожланган мамлакатларда шундай саноат структураси вужудга келганки, у йирик
компанияларнинг кўплаб майда мустақил корхоналари билан ҳамкорликда ишлашига
асосланади. Бундай ҳамкорлик саноат структураларининг харажатларини камайтириш
имконини беради. Масалан, энг қиммат иш ўринлари давлат ва аралаш укладда бўлса, энг арзон
ишчи ўринлари хусусий укладда, айниқса оилавий хўжаликларда яратилади
Do'stlaringiz bilan baham: |