JOURNAL OF ADVANCED
RESEARCH AND STABILITY (JARS)
Volume: 01 Issue: 06 | 2021
ISSN: 2181-2608
489
Бу ўринда юртбошимизнинг қуйидаги сўзларини келтириш мақсадга мувофиқдир: Агар биз
аҳолимизнинг асосий йирик қисми йирик корхоналар қуриш имкони бўлмаган, хизмат кўрсатиш
соҳаси кам ривожланган қишлоқ жойларда ва кичик шаҳарларда истиқомат қилишини инобатга
оладиган бўлсак, ўз
-
ўзидан хусусий тармоқни ҳар томонлама ривожлантириш ва
рағбатлантириш юртимизда нақадар зарур эканлигини аниқлаб етиш қийин эмас. Масаланинг
яна бир аҳамиятли жиҳати бор. Тўқимачилик, миллий поябзал тикиш, кулолчилик, амалий
санъат, ганчкорлик, темирчилик, ўймакорлик билан шуғилланадиган кичик
-
кичик устахона ва
дўконлари кўп бўлган. Аҳолининг муайян қисми шу касб
-
ҳунарлар билан банд бўлиб, уларнинг
маҳорати авлоддан
-
авлодга ўтиб келган. Биз буни ёддан чиқармаслигимиз, бугунги дуне
тараққиётидан келиб чиққан ҳолда уларни янги техник асосда қайта тиклашимиз керак [13
-22].
Ҳозирги кунда кичик бизнес соҳаси республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришнинг
устувор йўналишларидан бири экан, ушбу соҳадаги кичик корхоналар ва микрофирмалар
фаолиятини ташкил этиш қуйидаги тамойилларга асосланиши мақсадга мувофиқдир:
ҳудудларнинг демографик, табиий
-
иқтисодий шарт
-
шароитларини чуқур ўрганиб, уларга
мос келувчи кичик ва ўрта тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш ҳисобига самарали
бандликни шакллантириш;
кичик бизнес субектларининг мунтазам ва давомли фаолият кўрсатишининг асосий шарти –
ҳудудларда бозор инфратузилмаси ташкил этилишининг ички имкониятларидан келиб
чиқиб, йўлга қўйиш;
қишлоқ жойларида саноат корхоналарини жойлаштиришда ҳудудий хом ашё ресурсларини,
меҳнат ва табиий ресурсларини ҳисобга олиш;
ишлаб чиқаришнинг прогрессив шакллари асосида кичик бизнес субектларининг иқтисодий
самарадорлигига эришиш;
аҳоли даромадларини кичик бизнесни ривожлантириш ҳисобига ошириш
;
маҳаллий хом ашёлардан якуний маҳсулот ишлаб чиқарувчи кичик бизнес субектларининг
салмоғини ошириш.
Ушбу нуқтаи назардан, мамлакатимиз ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишида кичик бизнеснинг
аҳамиятли томонлари эътиборга олиниб, янги иш жойлари ташкил этиш орқали ишсизликнинг
олди олинишига, иқтисодий ўсиш суръатлари белгиланишига, кичик бизнес билан
шуғулланувчи оилалар иқтисоди мустаҳкамланишига, ходимлар тақсимоти жой
-
жойига
қўйилишига ҳамда ушбу соҳада банд бўлган аҳоли қатламларининг моддий ва маънавий
томондан рағбатлантирилишига доимий эътибор берилмоқда. Шунга қарамай, ҳозирги кунда
кичик бизнеснинг эркин ривожланишига тўсқинлик қилаётган қатор муаммолар вужудга
келмоқда, яъни:
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи аҳоли қатламлари иқтисодий, ҳуқуқий
билимларининг талаб даражасида эмаслиги;
Do'stlaringiz bilan baham: |