JOURNAL OF ADVANCED
RESEARCH AND STABILITY (JARS)
Volume: 01 Issue: 06 | 2021
ISSN: 2181-2608
498
Маълумки, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 17 миллиондан зиёдини хотин
-
қизлар
ташкил қиляпти. Уларнинг бизнес соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб
-
қувватлаш ҳамда
муаммоларини бартараф этиш учун жойларда хотин
-
қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга
оид намунавий режаларини ишлаб чиқиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишнинг янги тизими
жорий этилди. Бунинг учун 2021 йилда бюджетдан қўшимча равишда 1 триллион сўмдан зиёд
маблағ йўналтирилди.
"Аёллар тадбиркорлиги Глобал индекси" бутун дунёда аёллар тадбиркорлиги ривожи
истиқболларини ўлчаб беради. Аёллар тадбиркорлиги ривожи сифатини 3 та асосий омил:
тадбиркорлик муҳити;
тадбиркорлик экотизими;
аёлларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш истаклари белгилаб беради.
Ушбу ҳужжатни тайёрлашда бир қатор омиллар ҳисобга олинади. Аёлларнинг бизнес соҳасида
яратилган таълим тизими ва ресурсларидан, давлат органлари ва тижорат банклари томонидан
кўрсатиладиган
хизматлар
инфратизимидан
фойдаланиш
имкониятлари,
аёллар
тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича статистик маълумотларни йиғиш ва тақдим этиш
масалалари каби омиллар шулар жумласидандир. Ўзбекистонинг "Аёллар тадбиркорлиги глобал
Индекси"га азо давлатлар қаторига кириши шундай мезонлари ўзида акс этирадики, булар
мамлакатда аёллар тадбиркорлиги ривожи ва истиқболларини дунё ривожланган мамлакатлари
стандартларида ўлчаш имкониятини беради.
Таъкидлаш жоизки, юртимизда ишбилармон аёлларнинг илғор ғоя ва ташаббусларини рўёбга
чиқариш, инвестициявий лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширишга зарур ташкилий,
ҳуқуқий шарт
-
шароитлар яратилган [1
-
2]. Улар нафақат оила бюджетига, шу билан бирга,
иқтисодиётимиз ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Буни «Тадбиркор аёл»
Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Бухоро вилоят ҳудудий бўлими фаолияти
мисолида таҳлил қилиш жоиздир.
«Тадбиркор аёл» ассоциацияси Бухоро вилоят бўлими 1995 йил 25 октябрда ташкил этилган
бўлиб, Бухоро вилоят бўйича фаолият олиб боради. 9та шаҳар ва туманларда, жумладан Когон,
шаҳар, Ғиждувон, Жондор, Олот, Қаракўл, Ромитан, Бухоро, Шофиркон, Пешкў туманларида
юридик мақомига эга. Когон, Вобкент, Қоровулбозор туманларда жамоатчилик асосида иш
олиб боради. Бугунги кунда ассоциацияга 2 мингга якин тадбиркор хотин
-
қизлар аъзо бўлиб,
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириб келмокда. Вилоятда 7 мингдан зиёд тадбиркор хотин
-
қизлар фаолият юритади. Ассоциация қуйидаги
5та
йўналишда фаолият олиб боради:
1.
Ўз ишини бошламоқчи бўлган ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этган хотин
-
қизларнинг
иқтисодий, ҳуқуқий ва тадбиркорлик билим ва кўникмаларини ошириш йўналиши.
Бу борада вилоятда хотин
-
қизлар ўртасида ўқувлар, семинарлар, тренинглар, давра суҳбатлари,
бизнес
-
учрашувлар ташкил этилиб келмоқда. 2019
-2020-
2021 йиллар мобайнида тадбиркорлик
фаолиятини бошлаш истагида бўлган ва ўз ишини бошлаган 1857 нафар
Do'stlaringiz bilan baham: |