JOURNAL OF ADVANCED
RESEARCH AND STABILITY (JARS)
Volume: 01 Issue: 06 | 2021
ISSN: 2181-2608
500
муҳитини яратиш, мавжуд ҳолатни жахон стандартлари кесимида таҳлил этиш ва
Ўзбекистоннинг аёллар тадбиркорлиги Глобал индекси тадқиқотларида қатнашиш
истиқболларига бағишланди. «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси
Бухоро вилоят ҳудудий бўлими тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин
-
қизлар учун қулай
бизнес муҳитини яратишда хориж билан ҳамкорликни йўлга қўйган. 2020 йил Халқ
депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги фонд, Америка элчихонаси кичик грантлар дастури,
Германия институтлар уюшмасига (DVV)
ўз лойиҳалари билан қатнашиб, грант маблағлари
ютиб олди ва жойларда ушбу лойиҳалар бўйича иш олиб бормоқда.
Ассоциация фаолияти давомида Германия
ҳунармандлар палатаси, ГТЦ, Жаҳон банки, ЕХҲТ,
БМТ, Осиё тараққиёт банки, ЮСАИД, Америка элчихонаси кичик грантлар лойиҳаси, Евроазия
фонди, ТИКА ташкилотлари томонидан эълон қилинган лойиҳаларда иштироқ
этди ва
ҳамкорлик қилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур Ассоциация вилоятда ҳокимликлар, бандлик бошқармаси, банклар,
маҳалла бошқармаси, МФЙ, биржалар, божхона, солиқ бошқармалари, савдо
-
саноат палатаси,
ҳунарманд уюшмаси, Юксалиш ҳаракати, касаба уюшмалари, Соғлом авлод ва Меҳр шавқат
жамғармалари, барча сиёсий партиялар, Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, ОАВ, ННТ, бизнес
структуралар билан доимий ҳамкорлик
қилиб келади [3
-5].
Хотин
-
қизлар тадбиркорлигини қўллаб
-
қувватлаш, уларнинг сиёсий
-
ҳуқуқий
саводхонлигини
оширишга қаратилган нашрларда Бухоро вилояти тадбиркорлари фаолиятига доир мақолалар
мунтазам эълон қилиб борилмоқда.
“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар Ассоциацияси 2016 йилдан бошлаб, “Tadbirkor
ayol” журналини 3000 нусхада ўзбек, рус, инглиз тилларида чоп эта бошлади. Журнал чоп
этишдан мақсад:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан кичик бизнес ва
тадбиркорлик, иқтисодий
-
молиявий сиёсатга оид фармон ва қарорлар моҳиятини кенг
оммага етказиш;
тадбиркор ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун имкониятлар
очиш;
тадбиркор ва ишбилармонлар
сафини кенгайтириш, тадбиркор ва ишбилармон аёлларнинг
ижтимоий сиесий фаоллигини ошириш, уларнинг ишлаб чикариш, қишлоқ хўжалиги ва
хизмат соҳаларидаги энг илғор тажрибаларни оммалаштириш;
тадбиркорлик соҳасида меъёрий ҳужжатлар, соҳага оид янгиликлар,
янги технологиялар,
хорижий тажриба ва бошқа қизиқарли маълумотларни етказиш.
Ушбу журнал мамлакатимизда ишбилармонлик фаолиятини юритаётган илғор аёллар қаторида,
тадбиркорлик йўналишида энди иш бошлаётган хотин
-
қизлар учун дастуриламал сифатида
хизмат қилмоқда. Журналнинг хорижий мамлакатлар элчихоналари ва халқаро институтларнинг
юртимиздаги ваколатхоналарига тарқатилиши муҳим аҳамият касб этиб, аёллар