Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил “ ” апрелдаги сонли буйруғига 2-илова



Download 19,57 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi19,57 Kb.
#211380
Bog'liq
2-илова Вазифалар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил “____” апрелдаги _________-сонли буйруғига 2-илова




Олий таълим муассасаларининг маҳалла фуқаролар йиғинлари ва умумтаълим мактаблари билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш бўйича амалга ошириладиган
ВАЗИФАЛАР


1. Уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш:
1.1. Маҳаллада бандлиги таъминланмаган ёшлар сонини аниқлаш.
1.2. Мазкур ёшлар учун тадбиркорлик ўқув курслари ташкил этиш.
1.3. Маҳаллада ёшлар мурожаатлари билан ишлаш ва муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш.
2. Уюшмаган ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга кўмаклашиш ҳамда ижарада яшовчи талабалар билан ишлаш:
2.1. Олий таълим муассасасидаги уюшмаган ёшлар билан ишлаш учун намунали талабалар рўйхатини шаллантириш.
2.2. Намунали ва иқтидорли талабаларни маҳалладаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан учрашувларини ташкил этиш ва улар билан уюшмаган ёшлар ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш.
2.3. Ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш шароитларини ўрганиш ва зарур ҳолларда уларга амалий ёрдам кўрсатиш.
3. Маҳалладаги уюшмаган ёшлар ўртасида 5 муҳим ташаббусни амалга ошириш:
3.1. Олий таълим муассасаси, маҳалла, мактаб, коллеж, лицей ва бошқа муассасалардаги мавжуд мусиқа, санъат, рассомлик, театр студиялари, спорт иншоотлари, компьютер синфлари, IT технологиялари базаси ва ахборот-кутубхона марказлари имкониятларидан келиб чиққан ҳолда маданият, санъат, спорт, АКТ ва китобхонлик маданиятини ошириш бўйича тўгараклар ташкил этиш.
3.2. Маҳалладаги ёшларнинг қизиқишларига қараб, уларнинг тўгараклар кесимида рўйхатини шакллантириш, мураббийларни белгилаш ҳамда тўгарак машғулотларини режа-жадвал асосида мунтазам йўлга қўйиш.
3.3. Эҳтиёжга мувофиқ маҳалладаги уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида уларга зарур шарт-шароит яратиш (мисол учун, спорт майдончалари ташкил этиш, спорт анжомлари, мусиқа асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, китоблар харид қилиш ва ҳк.)
3.4. Маҳаллаларда “Қувноқлар ва зукколар”, “Талабалар театр студиялари”нинг чиқишларини ташкил этиш, маҳалла ёшлари ўртасида “Заковат”, “Ректор кубоги учун” каби турли интеллектуал ҳамда спорт беллашувларни ташкил этиш.
3.5. Маҳаллада уюшмаган ёшларни қамраб олишга алоҳида эътибор берган ҳолда таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар билан ижодий учрашувлар, адабий кечалар ҳамда концерт дастурларини ўтказиш.
4. Маҳалладаги умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш ва аниқ фанларнинг ўқитилишини такомиллаштириш ва ёшларнинг олий таълим муассасаларида таълим олишга бўлган қизиқишларинии ошириш:
4.1. Умумтаълим мактабидаги таълим сифатини ошириш билан боғлиқ асосий муаммоларни аниқлаш (ўқитувчилар салоҳияти, методик таъминот, битирувчиларнинг ОТМга кириш кўрсаткичи ва ҳк.).
4.2. Умумтаълим мактаби ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш ва уларни методик қўллаб-қуватлаш, физика, математика, кимё, биология фанларининг ўқитилишини такомиллаштириш бўйича зарур тавсиялар бериш.
4.3. Ўқитувчилар учун замонавий АКТ ва педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш.
4.4. Маҳаллада ОТМга тайёрлов курсларида ўқиш ва хорижий тилларни ўрганиш истагида бўлган ёшлар рўйхатини шакллантириш, курслар ташкил этиладиган объектларни аниқлаш ва уларда зарур шарт-шароитларни яратиш.
4.5. Ўқув курсларини ташкил этиш режа-жадвалини тасдиқлаш, уларга профессор-ўқитувчилар бириктириш, ўқув курслар фаолиятини йўлга қўйиш.
5. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни тарғиб қилиш:
5.1. Маҳалладаги ёшларнинг маънавий дунёқарашини шакллантиришга, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этиш.


Изоҳ: Мазкур вазифаларга олий таълим муассасаси ректори ташаббус билан маҳалладаги мавжуд шарт-шароитлар ва ОТМ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Олий таълим муассасасидан олис масофада жойлашган маҳаллаларда тўгаракларни ташкил этишда ушбу маҳалладаги мавжуд ижтимоий соҳа объектлари (маҳалла, мактаб, коллеж, лицей, маданият уйи)дан фойдаланилади. Тўгарак раҳбари ҳам шу муассасалар ўқитувчи ёки ходимлари орасидан танланиши мумкин (доимий фаолият кўрсатишини таъминлаш учун рағбатлантириб бориш ва ҳақ тўлаш тавсия этилади.)
Маҳалла ва умумтаълим мактабларида олий таълим муассасаси ҳамкорлигида амалга оширилган ишларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилиши лозим.
Download 19,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish