O’zbеkiston rеspublikasi xalq ta'limi vazirligi



Download 95 Kb.
bet10/10
Sana01.04.2022
Hajmi95 Kb.
#522711
TuriReferat
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
c858d24389ceaa9f580606a3a9ca3ae6

Давоси. Кўп қон оққанда беморни ўринга бошини кўтариб ётқизиб қўйиш керак.

  1. Венага 10 мл. 10% ли кальций хлорид юборилади.

  2. Мускул орасига 5-120 мл. 0,3% ли викасол эритмаси ёки
    1 таблеткадан 0,05х3 маҳал ичиш буюрилади.

  3. Қўзғолишни йўқотиш учун 0,2-0,4 андаксин берилади.

  4. Қон кўп оққанда босиш учун 1 мл. 10% ли морфин, промедол, пантонон эритмаси киритилади (чунки йўтал қон оқишини кучайтиради).

  5. Қон кўп оққанда қон қуйиш (150-200 мл) мақсадга мувофиқдир.

  6. Сил туфайли ўпкадан қон оқиб тўхтамаса, сунъий пневтоморакс қилинади.



Бронхиал астма

Бронх йўлларининг тўсатдан торайиб қолиши хуружлари билан характерланадиган касаллик бўлиб, бунда нафас қийинлашиб қолади, нафас шовқинли бўлади ва нафас чийиллаб чиқади.


Этиологияси: Бронхиал астманинг ривожланишида маълум моддаларга (аллергенларга) сезгирликнинг ошиши катта аҳамиятга эга. Пичан, баъзи гулларнинг ҳиди димоққа кирганда, баъзи маҳсулотлар – тухум, земляника, балиқ ва бошқаларни еганда нафас қисиб қолиши мумкин. Марказий нерв системаси ҳолати ҳам аҳамиятга эга. Астма билан аксари нерв системаси беқарор бўлган одамлар оғрийди.
Симптомлари: Хуруж асосан кечаси тутади. Кундузи хуруж тутганда унга бирор нарсанинг ҳиди, ҳаяжонланиш, жисмоний зўриқиш сабаб бўлади. Аксари астмани келтириб чиқарган сабабни аниқлаб бўлмайди.
Нафас қисиши тезда зўраяди, бемор кўкрагининг қисилишини сезади, ҳансираш, нафас олиши қийин бўлади, нафас олганда шовқинли бўлади, нафас чиқариш унча узаяди. Нафас чиқарганда бўйин томирлари бўртиб кетади, нафас олганда пучаяди.
Перкуссияда қутичага чертилгандек товуш чиқади. Аускультацияда чийиллаган ва ғижиллаган товуш эшитилади (аксари нафас чиқарганда), хуруж охирида баъзан йўтал пайдо бўлади ва бемор чўзилувчан балғам ташлайди, балғамда эозинофиллар, крумман спирали ва марко-лейден кристали топилади. Баъзан астма хуружи бир сутка ва ундан кўпга чўзилади. Бундай ҳолат оғир ҳисобланади. Бронхиал астма учун зўрайиш (кўпинча йилнинг совуқ ва намгарчилик даврида) характерли ҳисобланади. Касалликнинг узоққа чўзилиши ўпка эмфиземасига олиб келади.
Даволаш: Оғир бўлмаган ва қисқа-муддатли хуружлар 1-2 ёки 4 таблетка эфедрин ичгандан кейин 10-15 минут ўтгач босилади. Эуспирин аэрозолини ёки чўнтак ингаляторидан новодромни димоққа ҳидлаш керак (5 томчи эуспиринга 10 томчи К2-0).
Хуруж қаттиқ бўлганда 0,2-0,4 мл. 0,1% ли адреналинни, яхшиси 1 мл. 5% ли эфедринни аралаштириб тери остига киритиш керак. Бу воситаларнинг иккаласи ҳам тахикардияни ва мускул треморини пайдо қилади, беморларда рўйи-рост атеросклероз ва гипертония бўлганда қўлламаслик керак.
Агар хуружлар бир суткада бир неча марталаб такрорланадиган бўлса венага 0,24 г. аминофилин юборилади. Ампуладаги аминофилинни 15-20 мл.гача физиологик эритмада суюлтирилади ва 2-3 минут ичида юборилади.
Хуруж пайтида банка, горчичник, оёққа иссиқ ванна қилиш яхши ёрдам беради. Хуруж тутмаган пайтида бемор ҳаётини тартибга солиш, унинг нерв системасини мустаҳкамлаш керак.
Атроф муҳитнинг таъсирловчи таъсиротларидан эҳтиёт бўлиш лозим. Хуружлар ўртасидаги даврда десенсибилловчи воситалар: димедрол, кальций хлорид буюрилади.
Балғам ва шиллиқнинг яхши суюқланиши учун бемор ҳар куни 1,5-2 л. суюқлик ичиши керак.
Бронхиал астмани даволашда психотерапия (беморни тинчлантириш) катта аҳамиятга эга. Асаб қўзғалишини камайтириш учун бром ва валериана препаратлари буюрилади. Бронхиал астмаси бор беморларга баъзан физиотерапевтик процедуралар (диатермия, кварц лампаси ва соллюкс билан нурлантириш) яхши таъсир қилади.
Хуружлар ўртасидаги даврда нафас гимнастикаси муваффақият билан қўлланилади. Балғам жойда бўлиш яхши таъсир кўрсатади. Курортлардан Кисловодск, Қримнинг жанубий қирғоғи тавсия этилади.
Профилактика: Астма хуружларини қайси аллергенлар (бирор нарсанинг ҳиди, озиқ-овқат) пайдо қилганини аниқлаш керак. Вақтинча иқлимни, касбни ўзгартириш бурун-халқумдаги касалликларни ўз вақтида даволаш керак.
Адабиётлар:



  1. Галкин В.А. “Ички касалликлар”. Т. “Медицина”. 1989 йил.
    10-22 бет.

  2. Рамазанoва Р.А., Семина. “Медицина ҳамширалари ўқув қўлланмаси”. Тошкент. “Ўқитувчи”.

  3. Кристман В.И. “Внутренние болезни и уход за больными”.

Download 95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish