Плеврит – плевра варақларининг яллиғланишидир.
Плевритлар қуруқ ва ҳўл, экссудатли бўлади.
Қуруқ плевритда фиброз плевра шишади ва қон томирларда озроқ миқдорда эксудатив суюқлик тўпланади. Агар суюқлик кўп миқдорда ажралса, эксудатли плевритлар ҳосил бўлади.
Қуруқ плеврит – плевранинг яллиғланиб, унда фибриноз плёнканинг ҳосил бўлишидир.
Клиникаси. Касаллик ўткир бошланади. Биқинда, кўпроқ ўрта қўлтиқ соҳасида оғриқ пайдо бўлади, нафас олганда, йўталганда, аксирганда, зарарланган жойга босганда оғриқнинг зўрайиши характерлидир.
Баъзан оғриқ елкага, қўлтиққа берилади. Оғриқ билан бир қаторда қуруқ, узун-узун йўтал пайдо бўлади. Температура субфебриль 38-39 гача етади. Иситма терлаш ва юрак уруши билан кечади. Юрганда – бемор зарарланган томонни авайлаб юради, нафас юза бўлади. Перкуссия қилганда товуш тиниқ бўлади. Аускультацияда плевра юзаси қуруқ бўлганидан плеврада ишқаланиш шовқини эшитилади. 1-2 ҳафтадан кейин оғриқ йўқолади. Температура нормага тушади.
Экссудатив плеврит. Плевранинг экссудат ҳосил қилиб яллиғланишидир.
Этиологияси. Кўпинча эксудатив плеврит ўпка сили оқибатида келиб чиқади.
Клиникаси: Беморлар нафас олганда оғриқ бўлишидан, қуруқ ва азоб берадиган йўтал, иситма, ҳол кўришидан шикоят қиладилар.
Касаллик титраб-қақшаш ва баланд температура билан ўткир бошланади, бу ҳолат 2-3 ҳафта давом этади.
Плевра бўшлиғида суюқлик миқдори кўпайган сари оғриқ босилади, чунки плеврал варақлар бир-биридан ажралади, хансираш эса кучаяди. Беморнинг ҳоли қуриб, ланж бўлади, йўталиб, балғам ташлайди.
Перкуссияда экссудат кўпайганидан бўғиқ товуш чиқади. Аускультацияда экссудат сурилганда плевранинг ишқаланиш шовқини эшитилади. Кетганда – эксудат йиғилган бўлса, участка қорайиб кўринади. Қонни текширганда бир меъёрда лейкоцитоз, РОЭ нинг тезлашгани кўрилади.
Оқибати. Кўпчилик ҳолларда эсон-омон ўтиб кетади.
Даволаш. Температура нормага тушганига қадар бемор ўринда ётиши керак. Тўла сифатли овқатланиши керак, хонани шамоллатиб туриш лозим. Кислородга тўйиниш натижасида беморда нафас чуқурлашади, ҳансираш камаяди, бош оғриғи қолади, уйқу яхшиланади. Даволаш плевритнинг этиологиясига боғлиқ. Сил плевритида стрептомицин ва ПАСК буюрилади, йирингли плевритда плевра бўшлиғидан йирингни сўриб олиб, кейин бўшлиққа антибиотиклар – пенициллин ва стрептомицин юборилади.
Соғайиш давридаги беморларга чуқур нафас олиш сифатида актив нафас машқлари қилиш буюрилади (ҳар соатда 15-20 марта).
Клиник соғайишидан сўнг беморга маҳаллий шароитлардаги санаторийда даволаниши ва 2-3 йилгача врач назорати остида бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |