O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirligi Muqimiy nomidagi Qo'qon davlat pedagogika instituti


Семаларнинг семантик майдондаги ўрнига кўра типлари



Download 0,52 Mb.
bet9/23
Sana23.06.2022
Hajmi0,52 Mb.
#695801
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
Ўзб.тилида синоним. ДИССЕРТАЦИЯ (магист.дисс.) ОХИРГИ ВАРИАНТ 01.05.2012

Семаларнинг семантик майдондаги ўрнига кўра типлари

Семалар семемаларнинг семантик майдонда жойлашиш мавқеига кўра архисема, интеграл сема, дифференциал сема, потенциал сема каби типларга бўлинади ва улар иерархик тартибдаги ўрнига қараб турлича вазифа бажаради. Бунинг учун уларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида тўхтаб ўтиш лозим бўлади.


Архисема ҳақидаги тушунча деарли умумий тилшуносликда бир хил. Француз тилшунослари қарашларига асосланган В.Г.Гак “Архисема маълум бир объектлар белгиси, хусусиятни акс эттиради” – деб изоҳ берган.40 Шундай беш йил ўтиб, Л.Новиков унинг фикрини тўла такрорлаган ҳолда: “Архисема маълум бир объектлар белгиси, хусусиятни акс эттиради”, - деган изоҳни берган.
Ҳар икки тилшунос ҳам архисемага берган изоҳларида референтлар учун “умумий бўлган белги (хусусияти)ни акс эттиради” мазмунини қайд этишган. Референтларнинг тил фактида акс этган умумий белгиси (хусусияти) семалардир. Яъни архисема семемалар учун умумий бўлган сема ҳисобланади. Шунинг учун ҳам А.Ҳожиев: “... семалар асосида лексемаларни маълум семантик майдонларга бирлаштирувчи сема архисема деб аталади” – деган таърифни берган.41
Сўзларни маъноларга кўра гуруҳлаштириш тилшуносликда эски усул.Шу асосда лексикографияда идеографик луғатлар юзага келган. 1931-1932 йилларда немис тилшуноси Й.Трирнинг “семантик майдонлар назарияси” юзага келганлиги ҳам шунинг бир кўриниши эди.
Мана шу бир семантик майдонга бирлашувчи сўзлар дифференциал-семантик методга кўра бир архисема остида қараладиган бўлди. Масалан Р.Расулов ҳолат феълларининг ҳаммасини ҳолат архисемасига эга бир семантик майдонга мансуб феъллар сифатида қараб, ўз тадқиқотини яратган.
Ш.Искандарова от туркумига мансуб катта бир семантик майдонни “шахс” архисемаси, Н.Нишонова эса “ҳайвон” архисемаси остида бирлаштириб тадқиқ этган.
Кўринадики, архисема бир семантик майдонга мансуб лексемалар семемаси учун умумий бўлган, уларни ўзаро бирлаштирувчи семадир. У лексемаларни ягона семантик турга бирлаштиради.
Интеграл сема термини дастлаб, француз тилшуноси Б.Потье томонидан, кейин унга эргашган ҳолда В.гак томонида тилга олинди. Улар бунда маълум семантик майдонга мансуб лексемалар семемаси умумий бўлган семани архисема деб билгани ҳолда, ўша лексема семалари учунгина умумий бўлган семани интеграл деб талқин қилишган.
Ҳ.Неъматов ва Р.Расуловлар ўзига хос бирлаштирувчи семалар деб, икки ва ундан ортиқ лексемаларни бир гуруҳга бирлаштирувчи семалар учун умумий саналувчи семаларга айтилади, дея таъриф беришган.
Р.Расулов “ҳолат” архисемасига кўра бир семантик майдонга кирган феълларни тўққиз семантик майдончага ажратади ва бу майдончаларнинг ҳар бири “давомий”, “ҳаракат натижаси бўлган”, “ижро ҳолати”, “кўникма”, “образли”, “биологик”, “физиологик”, “психологик” интеграл семаларининг бири остида бирлашишларини кўрасатади.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, муайян бир мазмундаги сема жуда кўп турли-туман лексемалар семемасида учраши мумкин. Муайян бир мазмундаги сема жуда кўп турли-туман лексемалар семемасида учраши мумкин. Мана шундай семали семемага эга лексемаларни мумлаштириб бир семантик майдонга мансуб мазкур сема уларнинг архисемаси деб бўлмайди. Масалан, Б.Қурбонова “макон” семаси бўлган ер,жой, ўрин, макон, ҳудуд, даргоҳ ва ҳ.к. лексемаларнинг семемасида “локал” семаси мавжуд деб бўлмайди.
Локал семани ўша лексемалар семемасининг семалирдан бири сифатида кўрсатади. Чунки архисема тур учун умумий сема бўлиб, интеграл сема шу тур ичилаги гуруҳлар учун умумий семадир.
Юқоридаги мисолда “макон” семаси интеграл ҳисобланади. “Локал” семаси турли архисема ва турли интеграл семали семемаларда учрайди. Бундай ҳолда у архисеманинг ҳам, интеграл семанинг ҳам мақомини олмайди. Кўринадики, интеграл сема маълум семантик майдондаги семантик гуруҳ (майдонча)га мансуб лексемаларнинг семемаси учун умумий бўлган, уларни ўзаро бирлаштириб турувчи сема деб қаралади.
Диффференциал сема семаларнинг иерархик тартибида учинчи ўрнида қаралади. Ўзаро алоқадор семеманинг бир-биридан ажралиши диффернециал сема асосида бўлади.42
Шунинг учун бу семани айрим тилшунослар фарқловчи сема деб ҳам атайдилар ва “фарқловчи семалар, деб икки лексемани бир-биридан фарқлайдилар”.
Дифференциал сема лексема семемасининг қайси турига , туркумига мансублигини белгиловчи асосий восита қайси туркумга мансублигини белгиловчи асосий восита ҳам деган фикрга бормаслик керак. Тўғри, сифат ва равиш туркумига мансуб лексемалар семемаси туркумини дифференциал сема белгилайди. Масалан, юқоридаги новча ва дароз сифатларининг туркуми улар семемасидаги “нисбатан баланд” ва “ўхшовсиз ортиқ” семалари орқали белгиланган.
Бу лексемалар сифатлар семемасининг дифференциал семалари эди. От ва феъллларда бу ҳолат кузатилмайди. Масалан, стул лексемаси от туркумига мансуб бўлиб, унинг семемаси “тўрт оёқли”, “юзали”, “суянчиқли”, “мебель” семаларига эга. Унинг туркумини “мебель” семаси белгилайди. У эса архисемадир.
Кўринадики, дифференциал сема майдондаги ҳар лексема семемасииннг чегарасини, бошқа семалардан фарқини, ўзига хослигини, хусусиятини кўрсатиб беради.
Потенциал сема семаларнинг иерархик тартибда тўртинчи ўринда қаралади. И.Қўчқортоев ўзининг докторлик диссертацияси авторефератида: “Лексик маънонинг қўшимча семаси потенциал сема бўлиб, у нутқий муносабатнинг муайян шароитида фаоллашади. Бу компонентлар баъзан сўзнинг таянч (асосий, тўғри) ва ҳосила (иккиламчи, кўчма) маънолари ўртасидаги семантик алоқани ўрнатишда муҳим аҳамиятга эга бўлади”- дейди.43
Демак, бир семантик майдонга мансуб лексемалар семемалари учун умумий бщлган ва уларни бирлаштирувчи сема архисема семантик майдоннинг гуруҳлари (майдончалари)га мансуб лексемалар семемалари учун умумий бщлган ва уларни бирлаштирувчи сема интеграл сема интеграл семадир. Дифференциал сема семантик майдонга кирган ҳар бир лексема семемасининг ўзига хос томонини, хусусиятини белгилайди.
Потенциал сема лексема лексема семемасида ҳамма вақт факультатив, яширин ҳолда бўлиб, маълум нутқ шаротидагина намоён бўлади, акс ҳолда эътиборга олинмайди.44




    1. Download 0,52 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish