O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirligi Muqimiy nomidagi Qo'qon davlat pedagogika instituti


Синонимия – парадигматик муносабатни юзага чиқарувчи восита



Download 0,52 Mb.
bet17/23
Sana23.06.2022
Hajmi0,52 Mb.
#695801
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23
Bog'liq
Ўзб.тилида синоним. ДИССЕРТАЦИЯ (магист.дисс.) ОХИРГИ ВАРИАНТ 01.05.2012

3.5. Синонимия – парадигматик муносабатни юзага чиқарувчи восита

Сўз лексик маъноларининг парадигматик муносабатларидан бири ўз аксини синонимияда топади ва албатта, шу термин остида тадқиқ этилади.63


Синонимия бирдан ортиқ сўзнинг лексик маънолари орасидаги муносабатда юзага чиқади. Шу муносабатга кўра фалон сўз иккинчи бир сўзга нисбатан олиб қараб, унинг синоними деб юритилади. Ҳеч маҳал фалон гап таркибидаги фалон сўз синоним деб аталмайди. У иккинчи бир гапдаги бирор сўзга нисбатан синоним бўлади.
Бирдан ортиқ сўзнинг ўзаро синоним бўлиши учун асосий шарт сифатида улардаги маънонинг бир хиллиги, айнан бир хиллиги, ўзаро яқинлиги ёки ўхшашлиги кабилар айтилади. Яъни синонимияда сўзларнинг маъно муносабати уни белгиловчи асосий шарт ҳисобланади. Белгиловчи асосий шарт сўзларнинг маъно мунсабати экан, бу айни бир хилликми, ё умуман, бир хилликми, ё ўзаро яқинликми ёки ўхшашликми? Бу борада синонимлар икки типга бўланади ва уларнинг ҳар бирида сўзлар маъноси ўзаро қандай муносабатда бўлиши белгиланади:
1) сўзларнинг маъно муносабати айнан бир хилликка асосланган синонимлар, яъни абсолют синонимлар;
2) сўзларнинг маъно муносабати умуман бир хилликка асосланган синонимлар, яъни семантик синонимлар. Сўзларнинг ўзаро маъно яқинлиги ва ўхшашлиги каби масалалар семантик синонимлар ичида аниқланади.
Абсолют синонимлар. Сўзларнинг, яъни бирдан ортиқ сўзнинг маъно муносабатига кўра айнан бир хилликка асосланган синонимлар тилшуносликда абсолют синонимлар деб аталади. Уларни айрим тилшунослар дублет деб атайдилар.64
Баъзи ишларда эса маънолари айни бир хил синоним деб ҳам, дублет деб ҳам атаомаган. Аслини олганда, терминлар остида ифодаланган синонимлар бирдан ортиқ сўзнинг семантик таркиби айни бир хил бўлишини билдиради. Масалан, ўзбек адабий тилида чеге ва қадоқ сўзлари бўлиб, улар ўзаро абсолют синонимлар ҳисобланади. Чунки бу сўзларнинг ҳар иккисида ҳам иккитадан лексик маъно бор:
1) синиқ чиннининг темир платикача ёрдамида бирлаштирилган ўрни;
2) синиқ чиннини ямаштирадиган темир пластинкача. Бу икки лексик маъно чега сўзининг ҳам, қадоқ сўзининг ҳам семантик таркибини ташкил этади.
Абсолют синонимлар манбаи асосан, ўзбек тилида барча тиллардаги каби терминларда учрайди. Юқорида қайд этилганидей, терминларнинг лексик маъноси фақат бир тушунчани ифода этади. Масалан, Самарқанд вилояти соҳавий лексикасида жулқирс / жулбирс65, китобатчилик лексикасида типография / босмахона каби абсолют синонимлар мавжуд.
Семантик синонимлар. Лингвистик адабиётларда66 семантик синонимларни абсолют синонимлардан фарқлаш учун “айнан бир хил маъноли” сўзлар деб эмас, “ўзаро яқин маъноли” сўзлар деб атайдилар. Чунки семантик синонимларда сўзлар айрим лексик маъноси билан тўлалигича бир хил бўлмайди.
Шу лексик маънолар эмоционал-экспрессив, услубий семалари, уларнинг қайси услубга хослиги кабилар билан ўзаро фарқланадилар. Бу лексик маъноларнинг ўзаро бир хил дейилишидан қочишга ва уларнинг ўзаро яқин дейилишига олиб келган бўлиши керак.
Яна бошқа бир лингвистлар лексик маънолари бир хил тушунча ифодалайдиган сўзларни синоним деб ҳисоблайдилар.67
Лексик маънолари бир хил тушунча ифодалайдиган сўзлар семантик синонимлар бўладиган бўлса, унда идеографик синонимлар ҳам четда қолиб кетади. Масалан, япроқ ва барг сўз жуфтлигидан иборат семантик синонимга эътибор қаратайлик.
Япроқ фақат дарахтларнинг нафас олиш органи, барг эса умуман ўсимликларнинг нафас олиш органи бўлиб, улар ҳақидаги тушунча ҳажми ўзаро фарқ қилади. Яъни япроқ ва барг сўзлари ўзаро тушунча бир хиллигига эга эмас. Бу билан япроқ ва барг сўзлари ўзаро семантик синоним ҳисобланмайди, деб бўлмайди.
Семантик синонимлар бирдан ортиқ сўзнинг маълум лексик маъноси бир хил бўлишига асосланади. Лекин бу лексик маънолар абсолют тенг келмайди. Лексик маъно таркибида шундай семалар бўладики. Бу билан у ўзига хосдир ва бошқаларидан семантиксини фарқлаб туради. Уларнинг шу семалари сўзларнинг лексик маънолари бир хиллигига кўра синонимни таркиб топтирганда ҳоли қолади.
Кўрдикки, семантик синоним бирор лексик маъноси ядро семасига кўра бир хил бирдан ортиқ сўздир.
Ўзаро семантик синонимни таркиб топтирувчи сўзларнинг ҳаммаси бир туркумга оид бўлади. Нутқда бошқа туркум вазифасини бажарувчи сўз ўша туркумдаги синонимлар қаторига кирмайди ва бирор сўз билан синонимликни таркиб топтирмайди.
Синонимик қатордаги ўзаро синоним бўлган икки сўз лексик маъносидаги маъно қирраси, услубий томони, прагматик семаси билан ўзаро фарқланади. Семантик синонимлар ўзаро қандай фарқланишига кўра бир неча типга бўлинади. Улар ҳақид алоҳида тўхталамиз.
Идеографик синонимлар. Идеографик синонимлар шундай семантик синонимки, улар таркибидаги сўзларнинг лексик маъноси бир-биридан ифода ҳажмига кўра фарқ қилади. Масалан, барг ва япроқ сўзлариинг семантик таркибидаги лексик маъноси бир-бирига қиёслаш мумкин. Улар лексик маъноси “ўсимликнинг нафас олиш органи” ифодасига кўра маънодош, яъни семантик синонимдир.
Лекин япроқ сўзининг лексик маъноси катта танали кўп йиллик ўсимликка нисбатан, барг сўзининг лексик маъноси барча ўсимликларга нисбатан қўлланаверади. Шунинг учун ҳам терак япроғи ва терак барги дейилаверади. Лекин райҳон барги дейилгани ҳолда райҳон япролғи деб юритилмайди. Яъни япроқ сўзи лексик маъносига қараганда барг сўзи лексик маъноси ифода ҳажми кенг. Лексик маънолари шундай семантик мунсабатга эга бўлган семантик синонимлар идеографик синонимлар деб қаралади. Бундай синонимлар ўзбек тилида етарлича бор.
Эмоционал-экспрессив синонимлар. Эмоционал - экспрессив синонимлар маълум лексик маъноси ядро семалари бўйича айнан бир хил бўлиб, прагматик семаси, яъни эмоционал семаси ўзаро фарқланадиган бўлади. Масалан, жилмаймоқ, илжаймоқ, ишшаймоқ, иршаймоқ, тиржаймоқ каби семантик синонимлар қаторини келтириш мумкин. Бу синонимик қатор “лаб ва кўз мускуоида хурсандлик аломати ҳосил қилмоқ” лексик маъносининг ядро семаларига кўра бир хил. Аммо улардан жилмаймоқ сўзигина шу лексик маънони ифодалаш билан чекланган, у шу семантик синоним учун доминантадир.
Синонимик қатордаги сўзларнинг лексик маъноси экспрессив семасига кўра ҳам ўзаро фарқланади. Масалан, бўйчан, баланд, дароз, дов синонимик қаторини келтириб, эътибор берайлик. Ундаги баланд сўзи лексик маъноси “меъёрдан ортиқлик”ни ўз кўламида ифодалган бўлса, бўйчан сўзидаги прагматик семада “нисбатан камроқ”, новча сўзидаги прагматик семада “кўзга ташланар даражада ортиқ”, дароз сўзидаги прагматик семада “жуда ортиқ”, дов сўзидаги прагматик семада “беўхшов ортиқ” ҳолатида ифодаланган.
Кейинги синонимлар белги даражасини ўзидан аввалгига нисбатан орттириб борган. Белгилар ифодасида экспрессивлик бўлган. Белгилар ифодаси ортишининг даражаланиши кузатилади, яъни градуонимияни кўриш мумкин. Градуонимия асосан белги билдирувчи сўзлар синонимиясида, уларнинг экспрессив семаларида қайд этилади.68
Узвли таъкидли синонимлар. Узвли таъкидли синонимлар маълум лексикядро семалари бўйича айнан бир хил бўлиб, шу ядро семалардан қайси биридир таъкид олишига кўра ўзига хос бўлади.
Аниқроғи, синонимик қатордаги сўзлар лексик маъноси ядро семаси айни бир хил эканлиги билан характерланади, лекин шу ядро сема таркибидаги семаларга қаратилган тиъкид турлича бўлади. Масалан, боқмоқ, қарамоқ, кўрмоқ синонимик қаторидаги сўзлар лексик маъноси, семемаси “нигоҳни объектга тўғриламоқ” “туширмоқ” “сезмоқ”семаларидан иборат.
Сўз лексик маънолари коммуникацияда ундан ташқари коннотатив маъноларни ҳам воқелантиради. Лекин лексема семемасининг ядро семаси шу семалардан ташкил топган бўлади. Боқмоқ феъли лексик маъносида 1-сема, қарамоқ феълида 2-сема, кўрмоқ феълида 3-сема ўз таъкидига эга, сўз лексик маъносининг ядро семалари таркибида диққат марказига чиқарилади. Яъни боқмоқ феълида нигоҳнинг объектга тўниланганини асосий эътиборда бўлиб, қарамоқ феълида нигоҳнинг объектга туширилганлиги, кўрмоқ феълида нигоҳнинг объектни ҳис этганлиги аҳамиятли ҳисобланади.
Турган гапки, боқмоқ феъли тилда нофаоллиги, кўрмоқ феъли ўтимлилиги билан бошқалирадин фарқланади. Шунга қарамай, семантик нуқтаи назардан, юқоридаги фарқ улар кўринишини белгилайди. Чунки синонимия сўзларнинг лексик маъноси эътибори билан белгиланади.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish