O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirligi Muqimiy nomidagi Qo'qon davlat pedagogika instituti



Download 0,52 Mb.
bet19/23
Sana23.06.2022
Hajmi0,52 Mb.
#695801
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Ўзб.тилида синоним. ДИССЕРТАЦИЯ (магист.дисс.) ОХИРГИ ВАРИАНТ 01.05.2012

Синонимларда баҳо семаси: чеҳра-илжай-табассум қил-лексемалардаги каби; 2) салбий бўлади: афт - башара- иржай – тиржай- ишшай-лексемалардаги каби. Лексемаларни танлаб ишлатишда синонимларнинг баҳо семасига алоҳида эътибор берилади, чунки баҳо семаси шу лексема (лексосема) англатаётган воқеликка сўзловчининг ижобий ёки салбий муносабатини билдириб туради.
Синонимлар ўзаро нутқ услубларига биркитилш белгиси билан фарқланса, услубий синонимлар дейилади. Масалан, юз-афт-бет-чеҳра-башара синонимларидан юз лексемасининг ишлатилиши нутқ услублари бўйича чегараланмаган, бет, афт, башара лексемалари , асосан, сўзлашув нутқида, чеҳра лексемаси эса асосан бадиий нутқда ишлатилади.
Услубий синонимлар қуйидагича воқе бўлади:

  1. умумнутқ лексемаси (нутқнинг барча кўринишларида ишлатилаверадиган лексема) билан бадиий нутқ лексемаси орасида: нур- умумнутқ лексемаси, ёғду – бадиий нутқ лексемаси, хат – умумнутқ лексемаси, мактуб – бадиий нутқ лексемаси каби;

  2. умумнутқ лексемаси билан расмий нутқ лексемаси орасида: тугал-,тамом бўл; қанташ-иштирок эт каби;

  3. умумнутқ лексемаси билан сўзлашув нутқи лексемаси орасида: яна-тағин-бошқа-бўлак; алмаш-алиш каби;

  4. сўзлашув нутқи лексемаси орасида: афт-чеҳра; бўлак-ўзга каби.

Юқорида синонимларга уч жиҳатдан ёндашилади: 1) лексик маъно қирраси жиҳатдаг, 2) баҳо семаси жиҳатдан, 3) нутқ кўринишларига хосланиш белгиси жиҳатдан. Шу тавсифлар асосида синонимик уянинг бош лексемаси белгиланади. Синоним уядаги бош лексемага доминанта дейилади (лот. Dominantis- ҳукмрон).
Доминанта деб одатда, синонимик уядаги лексик маъно мундарижаси барча синонимлар учун умумий, баҳо семаси бетараф, умумнутққа хос лексема танланади.72 Масалан, юз-бет-афт-башара-чеҳра синонимларидан юз лексемаси, ширин-мазали-лаззатли-лазиз-синонимларидан ширин лексемаси доминанта.
Доминантани белгилаб олиш синонимлар луғатини тузиш ишида катта аҳамиятга эга: а) синонимик уя шу доминанта асосида луғатдан жой олади; б) синонимлар англатган маъно шу доминантанинг маъноси асосида таърифланади, сўнгра шу уядаги ҳар бир синонимнинг ўзига хос маъно қирраси, баҳо семаси, нутқий хосланиш белгиси ва бошқа хусусиятлари тасвирланади.
Синонмик муносабат бу :1) бир тилнинг ўз лексемалари орасида бўлади. Бу – ҳар бир тилнинг ўз ички тараққиёти билан юзага чиқадиган ҳолат. Масалан, гапир, сўзла-; янч, туй- каби синонимлар ўзбек тилининг ўз имкониятлари асосида юзага келган;2) ўз лексема билан олинма лексема оарсида бўлади. Масалан, оз-, кам; барча-, ҳамма-; тоза-, пок-; ёлғон-, сохта (ўзбекча-тожикча); айирма-, фарқ-, тафовут-;бўлак-, қисм- ; киши-, инсон-, одам-; уюшма-, иттифоқ (арабча-ўзбекча) каби;
Синонимик уядаги лексемалар тузулишига кўра турлича бўлиши мумкин. Синонимик муносабат:
1) туб лексемалар орасида бўлади: боп, мос- ; ёқ, томон, ўрин, жой (айрим лексик маъноларида) каби;
2) туб лексема билан ҳосила лексема орасида бўлади: поғона-, босқич-, туга, тамом бўл- каби;
3) ҳосила лексемалар орасида бўлади. Бунда ясаш асоси бўлган лексемалар ўзаро: а) синоним бўлади: саноқли-, ҳисобли- ; ғазабли, қахрли- каби; б) яқин маъноли бўлади: куйла-, хониш қил-; ёш-яланг, йигит каби.
Изоҳлар:1. Айни бир лексемадаги ҳар хил аффикс билан ясалишлар ҳам синонимик муносабат ҳосил этиши мумкин. Бунда асли аффикслар синоним бўлади. Масалан, илммоқ, илгак синонимларида асли –моқ, -гак аффикслари ўзаро синоним. 2. Баъзан бир ўзакнинг ҳар хил кўринишларидан ясалишлар ҳам муносабат ҳосил этади. Бундай ҳолат асрсан арабча ўзлаштирмаларда воқе бўлади. Маслан, ҳақсиз-, ҳуқуқсиз- лексемалари асли арабча ўзакнинг бирлик (ҳақ-) ва кўплик (ҳуқуқ-) шаклларидан ясалган; таққосла-, қиёс қил- синонимларидаги қиёс, таққос қисмлари асли бир арабча ўзакдан ҳосил қилинган.
Демак, синонимларнинг юзага келишига сабабларидан бири – лексема ҳосил қилиниши.
Синонимик уядаги лексемалар тилдаги мавқе жиҳатдан ҳам турлича бўлади. Синонимик муносабат:

  1. умумтил бирликлари орасида бўлади:чумоли-, қумурсқа-, кун-, қуёш-, чоп-, югур каби.;

  2. умумтил бирлиги билан шевага хос бирлик орасида бўлади: асал-, бол-; яна-тағин-;озғин-, ориқ- каби.

  3. Шеваларга хос бирликлар орасида бўлади: ғўоа-, довучча-; сапча-, хамак-, болача, тугунак- каби.

Демак, синонмияга умумтил нуқтаи назаридан ёндашув билан адабий тилнинг ўзи нуқтаи назаридан фарқ қилади. Шеваларга хос бирликлар- адабий тил синонимиясининг бойиш манбаларидан бири.
Шу ўринда эвфемизм туфайли воқе бўладиган синомик муносабатни ҳами таъкидлаб ўтиш керак. Қўпол, ёмон таассурот қолдирадиган лексемани бундай хусусияти йўқ лексема билан алмаштириш ҳодисасига эвфимизм дейилади (юнонча euphemo – “яхши, силлиқ гапираман”. Ҳодисанинг ўзидан ташқарм, ана шундай “силлиқловчи” лексема ҳам эвфимизм деб юритилади. Масалан, ўл-, қазо қил-, иккиқат-, хомиладор-семиз-, гўштдор-, тўла каби).
Синонимик муносабат ёки бошқача айтганда, синонимия кўпмаънолилик ҳодисаси билан узвий боғланган, чунки синонимик муносабат лексемаларда лексик маънолар бўйича воқе бўлади. Тўғридан -тўғри лексема билан лексема синоним бўлиши учун улар бир лексик маъноли бўлиши лозим. Кўпмаъноли лексемаларда ҳар бир семема бошқа бир лексема билан (агар у бир маъноли бўлса) ёки семема билан (агар у кўпмаъноли бўлса) синонимик муносабатга киришади. Масалан, бош- лексемаси билан, иккинчи семемасида асосий – лексемаси билан синонимик муносабат ҳосил қилади.
Лексик маъно турлари жиҳатдан қараганда синонимик муносабат:
1)бош (тўғри) маънолар орасида бўлади; бу- асосий ҳолат:бутунлай-, тамомила- каби;
2) бош тўғри маъно билан ҳосила (кўчма) маъно орасида; бундай ҳодиса анчагина учрайди: тўнғич-, бош-, пухта-, пишиқ- каби;
3)ҳосила (кўчма) маънолар орасида бўлади; бундай ҳолат кўп эмас. Масалан, гапнинг мағзи-, гапнинг тузи- бирикмаларидаги мағиз-, туз- лексемалари ўзаро ҳосила маъноларида синоним бўлади.
Лексик қўллаш (нутқий маъно) асосида синоним юзага келмайди. Чунки нутқий маъно лисоний бирлик деб эмас, балки нутқ ҳодисаси деб қаралади.
Синонимик муносабат лисоний бирликлар орасида юзага келади, шу асосда узуал синонимия деб юритилади. (лот.usus - “одат, қоида”). Синонимик муносабат лисоний маъно билан нутқий маъно орасида воқе бўлса, контестуал синонимия (нутқий синонимия) деб номланади.
Контекстуал синонимия ранг-баранг бўлиб, нутқда муҳим вазифа бажаради. Бундай синонимик муносабат нутқнинг ўзида воқе бўлади, шу аниқ нутқдан (матндан) ташқарида йўққа чиқади.
Бундай синонимик муносабат, масалан, олмош билан бошқа туркум лексемаси орасида, олмош билан бирикма, жумла, ҳатто абзац орасида, шахс, нарса, мавҳум тушунча номи билан шунинг тасвирий муқобили орасида (Пушкин, “Евгений Онегин”нинг муаллифи каби) пайдо бўлади ва бошқалар.
Масалан, Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб” романи ҳақида фикр билдирилганда ҳар гал Абдулла Қаҳҳор деб қайтарилавериши услубни бузади. Шу сабабли контекстуал синонимиядан кенг фойдаланилади: бир ўринда адиб дейилса, иккинчи ўринда муаллиф лексемалари ўзаро синоним эмас, лекин маълум бир контекст доирасида бу лексемалар ўзаро синоним ва Абдулла атоқли отига контекстуал синоним бўлиб кеалди.
Синонимик муносабат тил тараққиётининг муайян бир босқичи доирасида белгиланади. Шунга кўра илгари поэтик асарларда қўлланиб, ҳозир истеъмолдан чиқиб кетган кавкаб – (арабча – “юлдуз”) лексемаси билан юлдуз лексемаси ҳозирги ўзбек тили нуқтаи назаридан синонимлар деб қаралмайди.
Ҳар хил ижтимоий тузумга тааллуқли тушунчаларни англатадиган лексемалар ҳам ўзаро синоним деб қаралмайди, чунки буларни ҳозирги ўзбек тилида бири ўрнида иккинчисини ишлатиб бўлмайди: судья-қози-милицционер-полициячи каби.
Синонимлар – тилнинг бой эканини, тараққиёт даражасини кўрсатиб турувчи ҳодисалардан бири73. Синонимлар ёрдамида нозик маъно қирралари англатилади, воқеликка турлича баҳо, муносабат ифодаланади. Синонимлардан бири танлаб ишлатиш билан воқеликнинг маълум бир қирраси бўрттириб англатилади, ифодаланади.
Синонимларни ишлатишда ҳар гал улар орасидаги айрималар билан ҳисоблашишга тўғри келади. Ўз фикрини англатишда ягона ўринли лексемани синонимлари орасидан танлаб ола билиши керак. Синонимлардан яна нутқни ихчам, равон тузишда, шунингдек, талаффузни қулайлаштиришда ҳам фойдаланилади. Булардан ташқари синонимлар билан жуфт лексемалар ҳам тузилади: ор-номус, бахт-саодат каби.




    1. Download 0,52 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish