O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirligi Muqimiy nomidagi Qo'qon davlat pedagogika instituti


Доминантанинг синонимик ва гипонимик хусусиятлари



Download 0,52 Mb.
bet21/23
Sana23.06.2022
Hajmi0,52 Mb.
#695801
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Ўзб.тилида синоним. ДИССЕРТАЦИЯ (магист.дисс.) ОХИРГИ ВАРИАНТ 01.05.2012

Доминантанинг синонимик ва гипонимик хусусиятлари

Гипонимия ҳодисаси Европа ва ўзбек тилшунослигида масус ўрганилган бўлса-да, аммо унинг синонимия билан алоқадорлиги масаласи ҳануз муаммолигича қолмоқда.


Гипонимия билан синонимия орасидаги ўзаро семантик алоқа жуда мураккаб. Гипонимик қаторнинг барча элементлари ягона, умумий маъно билан боғланади.
Бу маъно гипонимик парадигманинг доминантасида ифодаланади. Гипонимик қаторнинг доминантаси эса гипероним бўлиб келади. Чунончи, гул семаси, гуллола, райхон, атиргул қаторидаги сўзларнинг барчасида зарурий қисм сифатида ифодаланади.
Худди мана шу муносабат доирасидаги сўзлар орасида ҳам синонимик маъно бўёқлари ифодаланган бўлади, лекин гипонимик парадигмаларнинг ҳар бир элементи ўзининг хусусий маъносига эга. Бу хусусий маънолар гипонимик қатордаги сўзлар ифодалаган тушунча ва денотатлар билан бевосита боғлиқ бўлади.
Шу маънода гипо-гиперонимик қатордаги луғавий бирликлар орасида синонимик маъно бўёқлари ифодаланмайди, лекин нутқ вазияти билан боғлиқ равишда гипонимнинг хусусий маъноси нейтраллашиб, гипоним ўрнида гиперонимни қўллаш мумкин бўлган вазиятда гипо-гиперонимик қатордаги луғавий бирликлар синонимик бўёқлари орқали боғланади.
Гипонимик парадигма бирликлари орасидаги синонимик муносабатлар, ўз навбатида, сифатларда субъектив баҳо маъносини ифодаловчи луғавий бирликлар қатори орасидаги маъно мунсабатларини яхши, тузук, дуруст сўзлари, шунингдек, нутқ феъллари орасидаги семантик алоқаларни эслатади. Бир сўз билан айтганда, гипонимик қаторлар орасидаги синонимик нисбий контекстуал ситуатив ахаратерга эга.
Ўз-ўзидан маълумки, гипономик қаторлар орасадагинимик қаторларда антонимик маъно бўёқлари ифодаланмайди. Бу ўз навбатида, гипонимик парадигмаларнинг унсурлари у ёки бу тур бногисини ифодалашга хизмат қилишини кўрсатади.
Жинс-тур номини ифодалаш жараёнида эса мазкур жинснинг бирор-бир турини инкор қилиш кузатилмайди.Чунончи: бу қайрағоч эмас, қайин. Бу матнда қайин ва қайрағоч сўзлари бири-бирини инкор қилмайди, бир-бирининг қарама-қарши белгисини атамайди, балки уларнинг ҳар бири шу турнинг белгисини тасдиқлайди, лекин баъзан нутқий вазият билан боғлиқ ҳолда матн доирасида гипонимлар ўзаро антонимик маъно бўёқлари асосида ҳам боғланади.
Бундай ҳолларда гипонимлар матн доасидаги ўзаро антонимлар сифатида намоён бўлади. Толдай қалтираманг, чинордай маҳкам туринг. Йўқ у қўй эмас, қўчқор гипонимиянинг синонимия ва антонимия билан ўзаро алоқаси устида тўхталар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлаш кераки, гипо-гиперонимик қатордаги ҳар бир гипоним ва ҳатто гипероним ҳам луғавий бирликларнинг ўз маъноси билан боғлиқ ҳолда ҳам, кўчма маъноси билан ҳам боғлиқ тарзда ҳам ўзининг антонимига ва синонимига эгадир.
Тилнинг яхлит тизим сифатида қурилиши тил элементларининг систем характери, энг аввало, шу тил элементларининг ўзаро парадишматик муносабатлар асосида боғланишда намоён бўлади.77
Шунинг учун ҳам тилни яхлит тизим сифатида ўрганишни унинг элементлари, жумладан, луғавий бирликлар орасидаги парадигматик муносабатларни ўрганмасдан туриб тасаввур қилиш мумкин. Том маънодаги система-тадқиқот ва элементлараро парадигматик муносабатларни ўрганиш айни бир ҳодисанинг турлича номланишидир.
Тилнинг луғат қатламини яхлит тизим сифатида ўрганиш сўзлар орасидаги парадигматик муносабатлар, боғланишлар асосида ҳосил бўладиган синонимик ва антолнимик қаторлар, лексик-семантик қаторлар каби лексик гуруҳларни ўрганиш соҳасида ўзбек тилшунослигида ҳам анчагина ишлар амалга оширилди.78
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, кўпгина адабиётларда гипо-гиперонимик муносабат асосида боғланган сўзлар қаторини синоним сўзлар сифатида баҳолаб келганлар. Бундай мисоллар, айниқса, мактаб ҳамда олий ўқув юртлари дарсликларида кўплаб учрайди. Чунончи, гулнинг турлари: лола, атиргул, чиннигул, райҳон, қизғалдоқ, гулхайри, гултожихўроз. Ўзаро синоним сўзлар сифатида кўрсатилган бу ҳол юқорида айтиб ўтганимиздек, биринчидан, гипонимия билан синонимия орасидаги яқинликдан, умумийликдан далолат берса, иккинчидан, бу ҳар иккала семантик ҳодисанинг ўзаро бир-биридан ажратилмаганлигидан, уларнинг аниқ чегараси белгиланмаганлигидан далолат беради.
Сўзлар орасидаги гипо-гиперонимик муносабатларни ўрганиш жараёнида гипонимиянинг синонимиядан фарқи, гипонимия, синонимия орасидаги умумитйлик устида ҳам тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Гипонимик қатордаги сўзларнинг бўлакли таҳлилидан маълумки, бир гипонимо-гиперонимик қаторни ҳосил қилувчи гипероним ҳамда гипоним сўзларнинг семантик таркибида ўзаро умумий семалар билан бир қаторда, уларни бир-биридан фарқловчи дифференциал семалар ҳам мавжуд бўлади.
Барча тилларда бўлгани каби ўзбек тилининг луғат қатламидаги сўзлар ҳам ўзининг ифодалаган маъносига асосланган ҳолда тасниф қилинади. Бу тасниф сўз маъноларининг ўзаро бир турдаги предметларнинг номини ифодалашга ёки луғавий бирликларда ифодалаган маъноларнинг яқинлиги принципга асосланган. Ўзбек тилидаги ўсимлик ёки ҳайвон номларини ифодаловчи мавзу гуруҳлари орасидаги гипонимик ҳамда синонимик муносабатлар ҳам худди мана шу мавзу гуруҳларига мансуб предметларнинг номини ифодалаб келиши билан белгиланади. Айни бир гипонимо-гиперонимик қаторга бирлашган барча гипонимлар бир-бири билан ўзаро синонимик муносабатга кришади.
Бу хусусият, муносабат, ўз навбатида, ифодаланиш хусусиятга кўра тўлиқ синонимик ёки қисман синонимик муносабат (алоқа), боғланиш бўлиши мумкин.79 Масалан: ўзбек тилидаги йиртқич ҳайвон номини ифодаловчи шер ва арслон сўзлари ёнма-ён (параллел) қўлланилади. Эшакнинг етилган турига нисбатан унинг етилмаган турининг номини ифодаловчи хўтик, курра, шунингдек, эчкининг жинсига кўра алоҳида бир турининг (эркагининг) номини ифодаловчи така, серка зоонимлари ҳам ёнма-ён қўлланилади. Бу ўрнида, шер ва арслон, така ва серка сўзлари (зоонимлар) ўзаро тўлиқ синонимик маъно ифодалаб, гипонимо-гиперонимик қатор дорасида айни бир гипоним сўз қўлланилади.80
Лекин бу сўзлар ўзаро ўзига хос маъно бўёқлари фаол ҳамда нофаол қўлланилиши билан фарқланади. Масалан: Така – эркак эчки, айни пайтда ҳам серка, ҳам эркак эчки, така, серка сўзлари орасидаги ўзаро худди мана шу тенг келадиган маъноси билан тўлиқ синоним бўла олади. Лекин серка сўзидан уни фарқлаб турадиган қўшимча дифференциал бўёқ ҳам бор. Йўл бошлаб юрувчи эркак туя номини ифодаловчи нор ва буғра сўзларини олиб қарайлик.
Нор-эркак туя, буғра – икки ёки бир ўркачли туя. Худди шу хилдаги синонимик муносабатни эркак қорамолнинг ёввойи турининг номини ифодаловчи зубр, жунгли, отнинг бир турларини ифодаловчи елқанот, бедов ва ҳоказо сўзлар орасида ҳам учратиш мумкин. Айни бир пайтда эшак ва хўтик ҳамда курра, эчки, така ҳамда серка, туя ҳамда нор, буғра, от ва ҳоказолар орасида қисман синонимик алоқа мавжуд. Масалан,эшак сўзи билан хўтик сўзи орасида умумий синонимик семалар мавжуд. Эшак ҳамда хўтик (курра) ҳар иккаласи ҳам айни бир жинсга мансуб ҳайвоннинг номини ифодалайди (якка туёқли иш ҳайвони), айни пайтда хўтик ва курра сўзларида эшак сўзидан фарқлаб турадиган дифференциал сема, кичиклик маъноси ифодаланади.81
Шунингдек, эчки ва така (серка) сўзлари орасида ҳам уй ҳайвонининг алоҳида бир турини ифодаловчи айни пайтда сут ва гўшт маҳсулотини берувчи уй жониворининг бир тури маъноси билан баробар қўлланилади.
Ҳар бир гипонимнинг маъноси аниқ ва равшан ифодалаши талаб қилинган матнларда бошқа гипоним билан ўрин алмаштира олмайди. Чунончи, сигирнинг боласи бирикмасини ҳўкизнинг боласи бирикмаси билан алмаштира олмаймиз. Бир синонимик қаторда бирлашган сўзлар гипонимлардан фарқли ўлароқ, ўзларининг эмоционал-экспрессив ҳамда идеографик, услубий маънолари билан фарқланади. Масалан:ўзбек тилида чиройли маъноси чиройли, гўзал, зебо, сулув сўзлари орқали ифодаланади.
Бу сўзларнинг ҳар бирида у ёки бу даражадаги ҳиссий маъно ўз аксини топади, синонимнинг маъноси аниқ ифодалаш талаб қилинмаган матн (контест)ларда “чиройли қиз” бирикмаси ёки “ақлли қиз” бирикмасини қўллаш мумкин. Бу ўринда ташқи кўриниш иккинчи ўринга кўчирилади.
Гипонимларнинг маъноси иккинчи ўринга кўчирилганда қуйидагича бўлади: “Итнинг боласи итдир”. Бу ўринда кичиклик, етилмаганлик иккинчи ўринга кўчирилади, акс ҳолда итнинг боласи кучук бўлади,деб юритиш тўғри бўлар эди, айниқса, бадиий асарларда ўзаро гипонимо-гиперонимик муносабат доирасида турган сўзларни қўллаш ёрдамида фикрни аниқ ва равон ифодалаш мумкин. Бу эса матнда бадиийликка эришишнинг муҳим воситасидир.
Юқорида келтирилган илмий далиллардан шундай хулоса чиқариш мумкин:

  • маълум бир гипонимо-гиперонимик қаторда ўзаро гипонимик муносабатда турган сўзлар ўзаро тўлиқ ёки қисман синонимик муносабатга эга бўлади;

  • гипонимо-гиперонимик қаторда гипероним доминанта, синонимик қаторда эса бош сўз доминанта бўлиб келади. Умумий интеграл маъно ифодалайди.

ХУЛОСА
Мазкур тадқиқотда тадқиқ қилинган сўзнинг семантик табиати, шунингдек, синонимиянинг бошқа семантик муносабат турлари билан боғлиқлиги, унинг лисоний-семантик майдондаги ўрни каби масалалар ўзбек тилшунослигида кўп ўрганилган бўлса-да, бироқ айни соҳада, ҳали кўп ишлар қилиниши лозимлигини кўрсатиб турибди. Келажакда ўрганилиши зарур бўлган масалаларни ҳал этишда ва ушбу диссертацион ишни тадқиқ қилиш жараёнида қуйидаги умумий хулосаларга келинди:


1. Лексик системада системага хос бўлган барча хусусиятлар: яхлитлик, қисмларга ажралиши ва мазкур қисмларнинг ўзаро алоқалари асосида фаолият кўрсатиш ўз аксини топган бўлади.
2. Тилдаги лексик бирликлар битта умумий ғоя, тушунча атрофига бирлашган ҳолда мавжуд бўлади. Бунга семантик майдон дейилади.
3.Семантик майдонларнинг ўзига хос хусусиятларини белгилашда лексемаларнинг денотатив, сигнификатив маъноларини билиш муҳимдир.
4. Мазмуний майдонни ташкил қилувчи лексемалар (узвлар) асос (доминанта), ядро ва чегера қисмларига бўлинган ҳолда бир-бирлари билан мунтазам алоқага киришадилар. Мазкур алоқа жараёнида уларнинг парадигматик ва синтагматик (кетма-кетлик) муносабатлари катта ўрин тутади.
5. Мазмуний ўхшашлик майдон узвлари ўртасидаги маънодошлик (синонимия), жинс-тур (гипо-гиперонимия), бутун-бўлак (партонимия), даражаланиш (градуонимия), вазифадошлик (функционимия) муносабатларини келтириб чиқаради.
6. Лексема семемаларининг тушунчага муносабати, семемаларнинг тикланиши ва нутқий воқеланиши, тўғри ва кўчма маъноларнинг семемага муносабати масалалари бугунги ўзбек тили семасиологиясининг долзарб масалаларидандир.
7. Лексема семемаларининг тушунчага муносабатини белгилашда тилнинг асимметрик дуализм ва лисоний ҳодисаларнинг ижтимоийлиги қонуниятидан келиб чиқмоқ лозим бўлади.
8. Лексема семемасининг семалар таркибини аниқлашда лексик парадигма ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Семеманинг семалар таркибидаги аташ семалари семеманинг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Чунки муайян лексема мана шу семалар орқали онгимиздаги тушунчалар билан боғланади.
9.Анъанавий тилшуносликда маънодошлик (синонимия) муносабатларини аниқлашда, асосан, аташ семаларига таянилади. Аташ семалари семемани муайян тушунча билангина боғлаб қолмай, балки воқеликдаги лексема ифодаланишининг хусусиятларини ҳам ўз ичига олади.
10. Маънодошлик муносабатларини тўлиқ ва атрофлича тадқиқ қилиш, ўзбек тили лексемалари семемаси таркибидаги ифода семаларни (ингерент коннотация семаларини) ўрганиш имкониятини туғдирадиган муҳим омилдир.
11. Маъдошлик қаторидаги бош сўзнинг бир қанча хусусиятлари ичида қуйидаги лексик хусусиятлар алоҳида эътиборга лойиқ:
1) бош лексеманинг мазмуни қатордаги барча бошқа лексемаларга нисбатан камбағалроқ, юзакироқ;
2) бош лексеманинг қўлланиш доираси ва миқдори (частотаси) қатордаги барча бошқа лексемаларга нисбатан кенг ва кўп бўлади;
3) бош лексема нутқ шароити талаби билан истаган вақтда ўз маъно гуруҳидаги барча сўзларни алмаштира олади;
4) бош лексема муайян қўшимча воситалар билан ўз қаторидаги лексемаларнинг қўшимча ифода семаларини англата олади;
5) бош лексеманинг энг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, маънодошликка нисбатан каттароқ бўлган лексик парадигмага – лексемаларнинг мазмуний гуруҳлари таркибига шу маънодошлик қаторидаги бош лексемагина киради. Маънодошлик қаторининг бошқа аъзолари ЛМГ таркибидан жой олмайди.
12. Тилнинг луғавий бирликларидан (лексемалардан) ташкил топадиган синонимик қаторлар ҳамиша очиқ бўлади.



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish