O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirligi Muqimiy nomidagi Qo'qon davlat pedagogika instituti


II боб. ЛЕКСИК МАЪНО – ЛУҒАВИЙ САТҲНИНГ ТАДҚИҚ МАНБАИ СИФАТИДА



Download 0,52 Mb.
bet8/23
Sana23.06.2022
Hajmi0,52 Mb.
#695801
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
Ўзб.тилида синоним. ДИССЕРТАЦИЯ (магист.дисс.) ОХИРГИ ВАРИАНТ 01.05.2012

II боб. ЛЕКСИК МАЪНО – ЛУҒАВИЙ САТҲНИНГ ТАДҚИҚ МАНБАИ СИФАТИДА



    1. Лексик маънонинг семантик таркиби: сема ва семантик майдон.

Лексик маъно (семема) бўлинмас бирликдан иборат эмас, балки таркибий узвга эгадир.33Лексик маънонинг мана шу элементи, Р.Юнусов қайд этишича, семадир.


Д.Ш.Хўжаеванинг қайд этишича ҳам, лексик маъно кўп семали бўлади.34
Ҳақиқатан лексик маъно ўз таркибига эга бўлади. Аввало лексик маънонинг таркибий қисми нима деб аталишига аниқлик киритишга тўғри келади: у белги дейиладими, компонент дейиладими ёки сема дейиладими?
Немис тилшуноси М.Филипп айниқса белги тушунчаси билан сема тушунчасини фарқлаш тарафдори эканини айтгани ҳолда, буни сема маъно, яъни семема компоненти бўлиб, белги референт компонентидир, деб изоҳлайди.35
Тилшуносикда дифференциал-семантик метод кейинги йилларда фаол қўлланмоқда. Шунга кўра луғавий бирлик ҳолатидаги сўз “лексема”, лексик маъно “семема” , лексик маънонинг компоненти “сема” деб қўланмоқда. Шунинг учун ҳам А.Ҳожиев: “... семалар семеманинг мундарижасини ташкил этади”36
Бу фикр айни мантиққа эга бўлгани ҳолда, яна лексик маъно учун берилган андозага ҳам мосдир.
Шуни айтиш керакки, юқоридаги таҳлилларда айтилганидей, сема семеманинг бўлаги, яъни қисми бўла олмайди. Масалан, қанд кимё нуқтаи назаридан углеводдир.
У оқ рангда, мазаси ширин, ўзи кристалл бўлади. Қанд – шу тўртта белгига эга.Бу белгилар унинг қисмлари эмас. Агар калла қанд бўлса, уни бир неча чақмоқларга бўлиб юборилса, ҳар бир чақмоқ калла қанднинг бўлаги, яъни қисми саналар эди.
Юқорида бундай бўлаклар ҳақида гапирилмади. Моҳиятига кўра қанд углевод дейилди ва у оқ, кристалл, ширин, деб белгилари қайд этилди. Мана шу қанд сўзи семемасининг референти ҳисобланса, семеманинг семаси референтнинг белгиларини ифода этган. Референтнинг белгилари унинг бўлаги, яъни қисми бўлмагандан кейин, ўша референтни ифодалаган семема учун белгиларни ифодалган семема учун белгиларни ифодалаган бўлак, яъни қисм ҳисобланмайди. Мантиқан худди шундай. Худди шу ўринда “белги” сўзи грек тилида сема деб аталишини ҳам ҳисобга олиш керак.37 Шу ўринга кўра сема тўғридан тўғри семеманинг бўлаги, яъни қисми деб айтилишига қўшила олмадик ва Ҳ.Неъматов, Р.Расуловларнинг “... семемани ҳосил қилувчи маъно бўлаклари (семеманинг таркибий қисмлари) сема деб айтилади38” деган фикр ҳам бор.
Хуллас, сема семеманинг идеал узви бўлгани ҳолда, у белги ифодасини беради. Семалар қайси нуқтаи назардан белги билдиришига кўра, турларга бўлинади. У сўзларнинг семантик майдонидаги тутган мавқеига кўра, сўзларнинг семантик тараққиётидаги ҳолатига кўра, сўз семемаси таркибида тутган ўрнига кўра, синтагматик вазифасига кўра типларга бўлинади.
Бу типлар қуйидагича: Семаларнинг семантик майдондаги ўрнига кўра типлари. Сўз маълум семемасига кўра муайян семантик майдонларга кўра бирлашади. Рус тилшуноси Н.И.Толстой қайд этишича, тилнинг семантик тизимини қисмларга бўлиб қараш кейинги ўн йилликларда “семантик майдон” деб аталган негизга йўналтирилди.39
Н.И.Толстойнинг бу қайдига ҳам қирқ йиллар бўлди. Яъни тилнинг семантик тизимини майдонлар негизида ўрганиш бошланганига ярим асрдан ошди.
Тилнинг семантик тизимини семантик майдонлар негизида дифференциал-семантик таҳлил методи билан текшириш Л.Ельмслев номи билан боғлиқ бўлиб, у 1943 йил Прага мактаби журналидаги мақоласида бошланган.
Бу мақола уруғчилик, ҳайвон номлари, ҳарбий терминларни таҳлил этишга бағишланган эди. Уларда терминлар системалари бўйича бир хил ва фарқланувчи семаларни кўрсатиб, таҳлил этиб беришга ҳаракат қилинган. Асосан, айрим терминларни дифференциаллаш мақсад қилиб олинган.
Дифференциал-семантик метод анъаналари 1960 йиллардан интеграл семаларни қўллай бошлаши билан жиддий тўлдирилди. Бу Н.Толстой, Д.Шмелев, Ю.Найда тадқиқотларида ўз аксини топди.




    1. Download 0,52 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish