Лексик маъно тараққиётининг натижалари
Турлича кўринишлар натижасисида лексик маънода икки хил ҳодиса юз беради: 1) маънонинг ҳажми ўзгаради, 2) маънонинг миқдори ўзгаради.
Лекин маъно ҳажмининг ўзгариши икки хил натижага – лексик маъно ҳажмининг кенгайишига ёки торайишига олиб келади:
1.Лексик маъно ҳажмининг кенгайиши авваллари тор доирадаги воқеликни англатган лексеманинг кейинчалик кенг доирадаги воқеликни англатиш учун хизмат қилган.
Маслан, “нон” лексемаси авваллари бу предметнинг тандирда пиширилган туринигина англатган, ҳозир эса шу предметнинг барча хилларини англатади. Аниқ маъносининг мавҳум маънога ўтиши ҳам лексик маъно ҳажмининг кенгайиши ҳисобланади. Масалан, отлан феъли асли кўчманчилик даврига хос муайян бир ҳаракатнинг (“бошқа жойга кўчиш учун отга миниш, отга юкланиш”ни) англатган.
Ҳозир эса умуман, “бир жойга бориш учун ҳозирланиш, кийиниш” маъносига кўчган. Бунда аввалги аниқ маъно ўрнини мавҳум маъно олган. Бу лексема ҳозир фақат кейинги, кенг маънодагина ишлатилади. Яъни солиштиринг: уйла –уйлан (“уй-жойли қил” – “уй-жойли бўл”) – уйла (“хотин олиб бер” – “хотин ол”) каби.
Атоқли отнинг турдош отга (ёки бошқа бирор туркум лексемасига) айлиниши ҳам лексик маъно ҳажмининг кенгайиши, деб кўрсатилади:Хосиятхон – аёл кишининг номи – хосиятхон – атласнинг тури, Ҳотамтой – афсонавий қаҳрамон – ҳотамтой – “саҳий” каби.
2.Лексик маъно ҳажмининг торайиши авваллари кенг доирадаги воқеликни англатишидир. Масалан, “қишлоқ” лексемасида аслида “қишлайдиган жой” маъносини англатган (қиш – қишла - қишлоқ). Кейинчалик, кўчманчилик ҳаётига хос лавҳа йўқолиб, ўтроқлашиши натижасида янги, тор ҳажмли лексик маъно ҳосил бўлган.
Энди қишлоқ лексемаси “қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган аҳоли яшайдиган жой” маъносиини англатади. Шунингдек, яроғ – лексемаси ҳам (яра феълидан ясалган) асли “керакли, лозим бўладиган нарса - қурол” маъносини билдирган (Керак – яроғингизни олиб ол жумласида шу маънонинг изи сақланган). Кейинчалик эса, лексик маъно торайиб, “ҳужум қилишда ишлатиладиган қурол” маъносини англатишга ўтган.
Турдош отнинг (ёки бошқа бирор туркум лексемасининг) атоқли отга айланиши ҳам лексик маънонинг торайиши деб кўрсатилади:пўлат (турдош от) – Пўлат (атоқли от), ботир (сифат) – Ботир (атоқли от) каби.
Юқорида таъкидланганидек, тараққиёт йўллари натижасида лексик маънонинг ҳажми эмас, балки миқдори ўзгариши мумкин. Бир лексик маъно асосида бошқа бир лексик маънонинг юзага келиши ўз навбатида икки хил ҳодисага – кўпмаънолиликка ёки омонимияга олиб келади (Булардан биринчиси кўп, албатта).
Лексик маънонинг тараққиёт йўлларига 49 назар ташласак, метафора йўли билан кўчириш, синекдоха йўли билан кўчириш ва функционал кўчириш натижасида кўпмаънолилик воқе бўлишини кўришимиз мумкин (тараққиёт маъно миқдорининг ўзгаришига олиб келса, албатта), чунки бунда аввалги ва кейинги лексик маънолар бир лексемасининг маънолари сифатида бирлашади.
Лексик маъно ва семантик муносабатнинг ҳосиласи бўлган луғавий синонимия муаммоси алоҳида илмий тадқиқ ва таҳлилни талаб этади. Мазкур муаммони кейинги бобимизда имкон қадар баён қилишга ҳаракат қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |