O`zbekistоn respublikasi


Редукцияланган партеногенез



Download 25,07 Mb.
bet46/54
Sana17.07.2022
Hajmi25,07 Mb.
#817031
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   54
Bog'liq
ЎСИМЛИКЛАР ЦИТОЭМБРИОЛОГИЯСИ

Редукцияланган партеногенез. Редукцияланган партеногенез бу – тухум ҳужайрадан гаплоид хромосомали муртак ҳосил бўлишига айтилади. У индуцирланган яъни, уруғланишдан кейин гаметаларни қўшилиши рўй бермаса ҳам муртакни ривожланиши амалга ошади.
Редукцияланган партеногенез ҳолатида гиногенез муртакни она хромосомалари орқали, андрогенез муртакни ота хромосомалари билан ҳосил бўлиши ҳам рўй беради. Гиногенезда чанг найи муртак халтага киради, бунда спермий парчаланиб уруғланиш амалга ошмайди. Шу сабабли муртак она хромосомаларининг тўпламига эга бўлади. Андрогенезда ҳам спермий тухум ҳужайранинг ядроси билан қўшилмайди, бироқ у фаолиятини уни ўрнига амалга оширади, чунки тухум ҳужайранинг ядроси парчаланиб кетган бўлади. Бундай тухум ҳужайрадан ота хромосома набори бўлган муртак ривожланади. Редукцияланган партеногенезни андрогенез типи ҳозирги пайтда тамаки, арпа, скерда каби ўсимликларда аниқланган.
Редукцияланган партеногенез тўла ҳолда стериллиги-сифатсизлиги билан характерланади, лекин, наслдан-наслга берилмайди ва тасодифий деб ҳисобланилади. Апомиксиснинг бу типи гулли ўсимликларнинг кўплаб оилаларига мансуб туркумларда аниқланган. Бу тип апомиксис кўп ҳолларда турлараро ва тур ичида амалга ошириладиган чатиштиришлар натижасида аниқланган. Бу ҳодиса ўсимликларда юқори ва паст ҳароратда рўй берадиган уруғланишлар жараёнларида ҳам кузатилади.
Редукцияланган партеногенез дурагай ва полиплоидли ўсимликларда шунингдек четдан чангланадиган ўсимликларни ўзидан чангланиши содир бўлганида ҳам рўй беради.
Редукцияланган партеногенез ҳодисаси Datura stramonium ўсимлигининг уруғланиш жараёнида паст ҳарорат таъсирида аниқланган.
Редукцияланган партеногенез туфайли юзага келган гаплоид ўсимликлар диплоид ўсимликларга нисбатан органлари ва ҳужайра ўлчамининг кичиклиги ва деярли стериллиги - ҳаётчан эмаслиги билан характерланади.
Гаплоидларда чанг доналари ва муртак халтани ҳосил бўлишида одатда митоз бўлинишда бузилишлар рўй беради. Бунинг натижасида ҳаётчанг бўлмаган чанг доналари, муртак халта ҳосил бўлади ва улар ривожланишнинг турли босқичларида дегенерацияга учрайди. Жуда камдан кам ҳолларда гаплоидларда нормал, ҳаётчан чанг доналари ва муртак халта ҳосил бўлади.

Download 25,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish