O`zbekistоn respublikasi


Алоҳидаланган ва алоҳидаланмаган муртаклар. яшил муртаклар



Download 25,07 Mb.
bet42/54
Sana17.07.2022
Hajmi25,07 Mb.
#817031
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   54
Bog'liq
ЎСИМЛИКЛАР ЦИТОЭМБРИОЛОГИЯСИ

Алоҳидаланган ва алоҳидаланмаган муртаклар. яшил муртаклар. Одатда шаклланган уруғларда муртак алоҳида вазифаларни бажаришга мослашган органларидан иборат. Аниқ ифодаланган, органли муртаклардан ташқари, бир қатор гулли ўсимликларда кучсиз табақалашган ёки бутунлай табақалашмаган муртакли уруғлар ҳам учрайди. Бундай муртаклар ҳужайралар тўпламидан иборат бўлиб, ҳеч қандай табақалашув белгилари кузатилмайди
Қадимги гулли ўсимликларнинг (магнолиядошлар, лаврдошлар ва аралиядошлар) муртаги қисман органларга алоҳидаланганлиги уларнинг содда-примитив тузилишда эканлигидан далолат беради. Алоҳидаланмаган муртаклар эфемер, сапрофит, эпифит ва текинхўр ўсимликларда учраши бу гуруҳларга мансуб ўсимликларнинг маълум шароитга мослашишидаги иккиламчи белги ҳисобланади. Органларга алоҳидалашмаган муртаклар Orchidaceae, Manotropaceae, Pralaceae ва бошқа оилаларга мансуб туркумларнинг турларида ҳам учрайди.
Гулли ўсимликларда сутсимон ва сарғиш рангли муртаклар кўп учрайди. Шу билан бирга кўпчилик оилаларнинг ўсимликларида ҳужайраларининг таркибида хлоропластлари бўлган яшил муртаклар ҳам учрайди (RS: муртакларнинг кўплаб белгиларини ўзида ифодалаган схема тузинг).
Шаклланган муртакларнинг айримлари яшил рангда, кўпчилиги сут рангида бўлади. Г.Я.Жукова ва М.С.Яковлевлар (1973) томонидан шаклланган муртаклар чуқур таҳлил этилиб, гулли ўсимликлрни иккита: хлороэмбриофит ва лейкоэмбриофит грухларига бўлган. Ҳозирги кунда гулли ўсимликларнинг 72 оиласидан 428 турга мансуб вакилларида яшил муртак мавжудлиги аниқланган.
Яшил рангли муртакларни Г.Я.Жукова ва М.С.Яковлев(1973)лар одатдаги ва электрон микроскоплар, хроматография, спектрометрия ёрдамида ўрганишлари натижаларига кўра, муртакнинг хлоропластлари барглардаги хлоропластлар билан ўхшашлиги ва муртакни яшил рангга кириши унда хлорофилларни тўпланиши билан боғлиқлигини, хлоропластларнинг таркибидаги пигментларнинг тўплами баргдаги пигмент билан бир хиллиги аниқланган.
Муртакдаги хлоропластларнинг электрон микроскопларда ўрганиш натижалари уларда юксак даражадаги табақалашув мавжудлигини кўрсатган. Улардаги тилакоидлар етарли даражада шаклланган ва улар эндоплазматик тўр билан боғланганлиги хлоропластларининг физиологик фаоллиги юқорилигидан далолат беради. Бу билан яшил муртаклардаги хлоропластлар мустақил ҳолда фотосинтез амалга ошира олиши ҳақидаги таҳминларни тасдиқлайди.Яшил рангдаги муртакларнинг бўлишини бир гуруҳ тадқиқотчилар прогрессив белги деб ҳисоблайдилар.
Мутахассисларнинг фикрларича, муртак ўз ривожланишининг дастлабки даврларида фақат гетеротроф асл (она) тўқима ҳисоби билангина эмас, автотроф ҳолда фотосинтезни мустақил амалга ошириши ҳисобига ҳам озиқланиши ва заҳира озиқ модда тўплаши уни она ўсимликка боғланиб қолмай мустақиллигини ҳам таъминлайди, деб ҳисоблайдилар.
Бунга қарама-қарши нуқтаи назар, яшил муртакнинг бўлиши содда белги деб ҳисобланиб, мустақил тарзда фотосинтезни амалга ошириши, муҳитни ёритилиши билан боғлиқ. Яшил бўлмаган муртакда ўсимлик ҳужайраларидан озиқ моддаларни келиши зарур эмаслигини ифодалайди, деган фикр билдиришади.

Download 25,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish