O`zbekistоn respublikasi



Download 25,07 Mb.
bet41/54
Sana17.07.2022
Hajmi25,07 Mb.
#817031
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   54
Bog'liq
ЎСИМЛИКЛАР ЦИТОЭМБРИОЛОГИЯСИ

Муртак ультраструктураси. Муртакни ўрганиш асосан, оддий микроскоплар ёрдамида амалга оширилганлиги туфайли унинг ультратузилиши ҳақидаги маълумотлар етарли эмас. Проэмбриони юзага келишида унинг ҳужайраларида рибосомалар, митохондриялар, диктосома ва бошқа органоидларнинг сони ортганлиги кузатилган.
Проэмбрио ҳужайралари ҳам одатдаги меристема ҳужайраларининг тузилишидан фарқ қилмайди (35-расм). Етилган муртакларнинг ҳужайраларида уларнинг ультратузилишидаги фарқлар цитоплазмани айрим нозик тузилмаларини ўзгариши, бир қатор органеллаларнинг ички тузилишида хусусан лейкопластларда строма ва ламеллалар йўқолади. Митохондриялар бўккандай кўриниш ҳосил қилади. Хлоропластларда гранулалар йўқолади, эндоплазматик тўр майда пуфакчаларга бўлиниб кетади. Бундай ўзгаришлар етилган муртакларнинг ультратузилишида кузатилган. Муртакни етилиш даврида содир бўладиган ўзгаришлар аномал ўзгаришлар деб эмас, уларнинг сувсизланиши ўзида чидамликни ҳосил қилишидаги физиологик ўзгаришлар деб қаралади.
Эмбриолог мутахассислар томонидан муртакни биокимёвий томонлари ҳам ўрганилган. Муртак ривожланишининг дастлабки даврлари биокимёси ҳақида маълумотлар етарли эмас. Шунга қарамай муртакнинг ривожланишини дастлабки даврларида оқсиллар синтези кузатилиши муртакни ўсиши, уни шаклланиши ва бўлинишида иштирок этади.

35-расм. Capsellaнинг икки ҳужайрали муртаги (Schulz, Jensen, 1968);
БХ – базал ҳужайра, АХ – апикал ҳужайра

Ўсаётган муртакда кўп миқдорда нуклеин кислоталар ва аминокисло-таларнинг борлиги аниқланган. Аминокислоталар муртак ривожланишида нафақат трофик вазифани шунингдек, муртакнинг ўсишида ва шаклланишида стимулловчи аҳамияти молик ҳисобланади.


Муртакнинг асосий органлари ҳосил бўлганидан кейин, одатда уруғпаллада қисман гипокотилда заҳира озиқ моддалар тўпланади. Кўпчилик ёпиқ уруғли ўсимликларнинг муртакларида заҳира озиқ моддалар сифатида оқсиллар, ёғлар, крахмал ва қандлар тўпланади.
Ёғ тутувчи муртаклар, крахмал тутувчи муртакларга нисбатан кўп учрайди. Муртакда ёғ ва крахмални тенг миқдорларда тўпланиш ҳоллари камдан-кам кузатилади. Кўпчилик муртакларнинг ҳужайраларида алколоидлар, ферментлар, провитаминлар, витаминлар ва бошқа физиологик фаол моддалар ҳам ҳосил бўлади. Турли туман витаминлар, ферментлар ва бошқа физиологик фаол моддаларни кўп миқдорларда бўлиши мазкур ҳужайраларда уруғнинг бошқа қисмидаги ҳужайраларга нисбатан ҳаётий жадал ривожланаётганлигидан далолат беради. Уруғ етила борган сари уруғдаги физиологик фаол моддаларнинг миқдорлари камайиб боради, шунингдек, баъзи фаол моддалар боғланган ҳолга ўтади.

Download 25,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish