Бўғот – том қопламаси конструксиялари билан тепа қават тепа қопламаси орасидаги бўшлиқ.
Бинонинг қаватлари:
мансард – бўғотга жойлаштириладиган, фойдаланишга мўлжалланган қават;
ер усти – хоналари пол сатҳи ернинг режавий сатҳидан паст бўлмаган қават(лар);
ертўла – хоналарининг поли сатҳи ернинг режавий сатҳидан хона баландлигининг ярмидан кўп миқдорида чуқурда бўлган қават;
техник – муҳандислик жиҳозлари жойлаштиришга ва коммуникациялар ўтказилишга мўлжалланган қават: бинонинг пастки қисмида (техник ер пол ости), тепа қисмида (техник бўғот) ёки ўрта қисмида жойлаштириш мумкин;
цокол – хоналари полининг сатҳи режавий ер сатҳидан хона баландлигининг ярмидан кам миқдоридаги чуқурда жойлаштирилан қават
МАВЗУ (Маъруза)
Укув муассасалари. Укув комплекслрининг турлари (Олий таълим муассасалари ва илмий тадкикот марказлари). Хажмий-режавий ечимлар.
Ўқув муассасалари
Умумтаълим 9 йиллик мактабларнинг лойиҳаланиши бир сменали машғулотларга ҳисобланиб, синфда ўқувчилар сони 35 нафардан ошмаган ҳолда, келажакда 30 нафарга мўлжалланган бўлиши керак. Мактабнинг сиғдираолишлик миқдори синфлар сони бўйича 1 дан 4-синф ва 5 дан 9-синф патокларининг сонини ҳисобга олган ҳолда аниқланади, патокларнинг ҳар хил нисбати кўзда тутилиши мумкин (маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда). Мактабнинг ҳисобий энг катта сиғдираолишлик миқдори, қоида бўйича, 36 синф/1260 ўқувчи дан ошмаслиги шарт. 1-4-синфлар таълими учун бошланғич мактаблар базавий 9 йиллик мактабдан алоҳида жойлаштирилиши мумкин.
Бошланғич мактабларни болалар муассасалари билан бирлаштирилган ҳолда лойиҳалаш мумкин ( ушбу нормаларнинг 2.26, 3.8, 3.13 ва 3.14 бандларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда).
Асосланган ҳолларда синфлар тўлдирилишлиги камайтирилган мактабларни лойиҳалашга рухсат этилади: 9 йиллик – синфда 20-24 нафар ўқувчига, бошланғич (4 йиллик) синфда 10-12 нафардан 20-30 нафаргача ўқувчига. Давлат маблағи ҳисобига қуриладиган мактабларни лойиҳалашда катталаштиришлик мақсадга мувофиқлиги ҳисобга олиниши керак; бунда синфлар тўлдирилишлиги камайтирилган мактаблар камайтирилганлик сони битта паток ўқувчилар сонидан ошиб кетмаслиги зарур.
Умумий типдаги ва қобилиятли болалар учун интернат мактаблар 1 дан 9-синфгача ўқувчилар сони синфда 20-24 нафар қилиб битта ёки иккита патокка мўлжаллаб лойиҳаланади.
Махсуслаштирилган мактаблар ва жисмоний, ҳамда ақлий ривожланишида нуҳсонлари бор (эшитиш ва нутқида, кўриш, таянч-ҳаракатлантирувчи органларида нуҳсонлари бор, ҳамда ақлий қолоқлик, эслаш қобиляти нуксонли ) болаларни ўқитиш учун интернат мактаблар ШНҚ 2.08.07 га асосланган ҳолда лойиҳаланиши шарт.
Умумтаълим мактаблари ва интернат мактабларнинг таркиби ва хоналарининг майдонлари ўқув дастурларини, ўқитиш ва тарбиялашнинг ижтимоий-педагогика ва технологик талабларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг лойиҳалашда идоравий қурилиш нормаларига асосланиб қабул қилинади.
Мактаб ва интернат мактабларнинг ўқув хоналари майдони 14-жадвал кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши зарур.
Ўқув хонасининг 10-12 нафар ўқувчига мўлжалланган майдони 36 м2 дан, 15-20 нафар ўқувчига мўлжалланган майдони 40 м2 дан кам бўлмаган миқдорларда бўлиши керак.
Ўқув-тўгарак машғулотлари ва узайтирилган кун учун универсал хоналар, интернат мактабларда ўйинлар учун хоналар майдони 30 м2 дан кам бўлмаслиги керак. Хоналар сони мактабнинг сиғдираолишлик миқдорига асосланиб лойиҳа топшириғи бўйича қабул қилинади.
14-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |