Илова: 1. Қия шипли ёки баландлиги бўйича ҳар хил қисмли (поғонали) хоналар баландлигининг энг кичик жойи 2.5 м дан кам бўлмаслиги шарт.
Инсонлар доимий равишда бўлмайдиган, мўлжалланиши техникавий бўлган хоналарнинг баландлиги 1.9 м бўлиши мумкин.
Техник қаватларнинг баландлиги (жумладан техник ерполости ҳам) ҳар бир конкрет ҳолатда мухандислик жихозларининг габаритларига асосланиб ва улардан фойдаланиш шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Жиҳозларга қараш ва таъмирлаш йўлакларида баландлик конструкциянинг пастга чиқиб турган сатҳигача 1.8 м дан кам бўлмаслиги шарт. Техник қаватда ёки ерполостида баландликни 1.6 м қилиб олиш фақат у хоналарда ёнмайдиган, изоляция ашъёси ўралган, қопламали қувурўтказгич мухандислик тармоқлари жойлашгандагина рухсат этилади.
Бино остини кесиб ўтувчи транспорт йўлаги кенглиги (конструкция ташқи сатҳлари оралиғи) 3.5 м дан, баландлиги 4.25 м дан кам бўлмаслиги керак; ушбу талаб автотранспортга, ёнғин машиналарига мўлжалланмаган йўлакларга тадбиқ этилмайди.
Бинога кираверишдаги хона пол сатҳи киравериш ташқи йўлак сатҳидан 0.15 м дан кам бўлмаган баландликда бўлиши керак. Бу баландликни камайтиришга хонага ёнғингарчилик тушмаслиги учун махсус ҳимоя воситалари қўлланилгандагина йўл қўйилади.
Бино ва иншоотларнинг умумий, фойдали ва ҳисобий майдонлари, қурилиш ҳажми, қурилма майдони миқдорларини ҳисоблаш қоидалари мажбурий 3- иловада келтирилган.
Барча жамоат бинолари ва иншоотларида, мулкдорлик шаклидан қатъий назар, ногиронлар кресло-коляскада қулай кириб-чиқишлари учун қия йўлакчалар, ҳамда ногиронларнинг қулай фойдаланишлари учун бошқа тадбирлар ШНҚ 2.07.02 га асосан кўзда тутилиши шарт (кўтаргич қурилмалар, махсус жиҳозланган ҳожатхоналар ва бошқалар).
Ертўла ва цокол қаватида жойлаштиришга рухсат этилган хоналарнинг рўйхати мажбурий 4-иловада келтирилган. Ертўлани икки ва ундан ортиқ қаватли қилиб қуриш тақиқланган.
Поли отмосткадан пастга ҳисобланганда 0.5 м дан ошмаган цокол қаватда, яшаш, болалар учун, жамоат ва ўқув, даволов муассасаларининг асосий хоналаридан ташқари (яъни, палатали бўлимлар, врач кабинети, даволовчи хона, операция хонаси), барча хоналарни жойлаштириш мумкин.
Фуқоро ҳимояси хоналарининг габаритлари ва жойлаштирилиши ҚМҚ 2.01.17 талабларига мувофиқ тузилган лойиҳа топшириғи бўйича белгиланади.
Бино ҳажмидаги индивидуал иссиқлик пунктларини (ИИП) алоҳида кириш жойи бор хоналарга ёки хона ҳавоси иқлимини мўътадил қилувчи ва шамоллатувчи ускуналар ўрнатилган хоналарга жойлаштириш зарур. Хонада шипдан пастга чиқиб турувчи конструкциягача 1.8 м дан кам бўлмаган баландлик бўлиши шарт.
Шамоллатиш камералари, насос жойлаштирилган хоналар (ёнғинга қарши қўйилган насосхоналардан ва автомат ёнғин ўчиргичлар учун насосхоналардан ташқари), иссиқлик пунктлари, машина бўлимлари ва бошқа шовқин ва вибрация берадиган жиҳозли хоналар инсонлар доимий бўладиган хоналарга ёнбош қилиб, тепасига ёки пастига жойлаштирилишига рухсат этилмайди, шулар қатори томоша ва репитиция заллари, ўқув хоналари, врач кабинетлари, операция хоналари ҳам юқоридагилар жумласидандир.
Бино ва унинг хоналарига, ертўла ва том бўғотига жиноий мақсадда ва бошқа мақсадларда бегоналарнинг киришини чеклаш учун нигоҳий ва техник назорат ўрнатиш назарда тутилади; лойиҳа топшириғи асосида кучайтирилган тўсиқ конструкциялари, махсус ойна ва эшик конструкциялари ва бошқа тадбирлар қўлланилади.
Бунда шуни назарда тутиш керакки, қўлланилган киришни чеклаш ва мулкни қўриқлаш тадбирлари ёнғин ва бошқа фавқулодда содир бўладиган ҳодисаларда одамларни эвакуация қилиш шароитини ёмонлаштирмаслиги керак.
Одамлар доимо фаолият кўрсатадиган хоналардаги ойналарда решеткали қурилмалар ўрнатилишига (барча қаватларда) йўл қўйилмайди, махсус асосланган ва лойиҳа топшириғи бўйича ашъёвий қадриятларни (мулкни) сақлайдиган ва инсонлар доимо бўлмайдиган хоналар бундан мустасно.
Қимматли буюмларни тажовуздан сақлаш мақсадида ва лойиҳа топшириғи маълумотига асосан лойиҳалашда ҳар хил қўриқлаш ва сигнал берадиган, техник назорат воситалари, махсус девор, перегородка, эшик, облицовкалар, ҳимоя ашъёлари ва бошқалар ҳисобга олинади.
Йўл қўйиладиган шовқин даражаси, хоналарнинг шовқиндан ҳимоясини таъминлаб бериш ҚМҚ 2.01.08 талабларига мос бўлиши шарт.
Биноларнинг (иншоотларнинг) том усти, шунингдек фойдаланишдагиларининг таъмири ҳам, ҚМҚ 2.03.10-95* талабларига мос лойиҳаланиши даркор.
Бинонинг баландлиги ер сатҳидан том тепа қиррасигача 10 м ва ундан юқори бўлса томда қор тутқич мосламалари назарда тутилиши керак.
Жамоат биноларида, уларнинг том бўғотида, ажратилган блокларида бинонинг асосий жамоавий муассасалик фаолиятидан бошқа объектларни (алоқа объектлари, транспорт, ишлаб чиқариш ва коммунал ташкилотларини, бошқаларни) жойлаштириш масаласи муассаса асосий фаолияти йўналишидаги вазирлик, қўмита ёки идоралар норматив актларига асосан аниқланади. Шундай объектлар жойлаштирилган тақдирда, бино учун санитар нормаларда ўрнатилган, зарарли моддалар концентрацияси ва ушбу жамоат биносида, ҳамда яқин атофидаги қурилмаларда нурланиш даражаси меъёрлардан ошиб кетмасликни таъминлаш шарт.
Бино ҳажмидаги, ҳажмига кириб турадиган олд қисмидаги, жумладан ер ости гараж-тўхтаб туриш жойи қурилмаларини лойиҳалаш юқоридаги талабларни ҳисобга олган ҳолда, амалдаги санитар, ёнғин хавфсизлиги ва автоуловларга хизмат қилиш корхоналарини лойиҳалаш нормалари талабларини бажарган ҳолда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |