O`zbekiston respublikasi узбекистон республикаси



Download 1,21 Mb.
bet2/49
Sana22.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#572842
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
УМК 8 семестр учун

МАВЗУ (Маъруза)

Жамоат бинолари ва иншоотларининг классификацияси.Жамоат биноларининг типологик ечимлаври ва шакллантиручи асосий омиллар.
Умумий тушинчалар:
Талабалар, ушбу семестрда сизлар «Тураржой ва жамоат бинолари» хакида кискача маълумотга эга булишларинг учун, хар бир дарс давомида, тураржой ва жамоат биноларининг тузилиши, конструкцияси, функцияси ва технологик жараёнлари хакида кискача мавзулар утиб танишиб кетамиз.
Мавзу бўйича ўқитиш давомида лойиҳа услубидан тизимли ва изчил фойдаланиш зарурлиги муҳокама қилинади.
Шу билан бирга, қўлланиладиган таълим тартиб тамоилларининг индивидуализация ва ўзгарувчанлик талаблари кондирилади.
Ушбу семестрда жамоат биноларини лойиҳалашнинг умумий қоидалари, архитектура билан узвий богланиш жараёни курсатиб берилган.
Барча жамоат бино ва иншоотларининг архитектурасига универсал қуйидаги:
- ижтимоий,
- иқтисодий,
- мафкуравий,
- экологик,
- шаҳарсозлик,
- функцонал,
- композицион,
- ҳажмли – режали,
- конструктив,
- меъморий-бадиий омиллар таъсири кенг ёритилган.
Мазкур уқув қулланма 5340100 – “Aрхитектура” таълим йуналишининг уқув режаси ва дастурига мувофиқ келади ва олий архитектура мактабида уқитиладиган назарий ва амалий материалларни уз ичига олиб, “Турар жой ва жамоат биноларини лойиҳалаш” фаолиятини урганишда тавсия этилади.
Жамоат бинолари ва жамоат функцялари сунгги чорак аср давомида мураккаб эволюцион жараёнларни бошдан кечирдилар.
Уларнинг ривожланиш динамикаси бир қатор омиллар, шу жумладан иқтисодий омиллар билан белгиланган.
Жамоат бино ва иншоотлар қурилиши қуйидаги йуналишлар буйича ривожланган эди:

  • алоҳида жойлаштирилган ноёб жамоат бинолари қурилиши;

  • куп қаватли турар-жой биноларига ёндош (уларнинг ичида) хизмат курсатиш блокларининг қурилиши;

  • мавжуд бинолар реконструкцяси (бунда объектнинг ташқи қиёфаси минимал узгартирилган ҳолда амалга ошириладиган функцялар ва конструкция трансформацияси кузда тутилар эди).

Шаҳарларнинг узлуксиз ва барқарор ривожланиши, нафақат тарихий-маданий мерос объектларини, балки тарихий қарор топган муҳитни сақлаб қолиниши янги иқтисодий муносабатлар билан биргаликда янги типологик тузилмалар ривожланиши учун туртки булиб хизмат қилди.
Жамоат бино ва иншоотларини меъморий лойиҳаланишининг таҳлилига кура, тарихий марказлар реконструкцяси ҳам жуда муҳим ва алоҳида ҳал қилинадиган муаммолар сирасига киради.
Ушбу муаммони ҳал қилиш учун унинг таркибига қуйидаги принциплар киради:
- мавзеларнинг тарихий қарор топган режавий тузилмасини сақлаб қолиш;
- ҳар бир мавзени якунланган объект ва яхлит тузилма бирлиги сифатида талқин қилиш;
- мавжуд объектларни янги функцялар учун реконструкця қилишда шаҳарсозлик каркаси асосини ташкил қилувчи биноларни сақлаб қолиш;
- композицияни очиқ ва ёпиқ бушлиқлар мужассамлиги асосида тузиш;
- бинолар қаватлилигини чеклаш, каттик қаватни чуқурлаштириш;
- иморатлар қурилишининг модуллаш (узгартириш) ва ягона масштабда бажариш;
- ички ҳажмларни ягона принцип – ер ости сатҳ буйлаб савдо кучаси билан бирлаштирилган атриумлар асосида ташкил қилиш;
- ер устида транспортни колдириб, савдо муассасалари ва умумий овқатланиш корхоналарини ер остида хизмат курсатишда қуллаш;
Бинолар уз моҳиятига кура куп функцияли комплекслар булиб, улар таркибидаги турар-жой майдонлари тахминан 20% ни ташкил этади.
Объектларнинг қушни бино ва иншоотлар функциялари, конструкцияси ва шаклини инобатга олмасдан туриб жойлаштирилиши, ушбу таркибий қисмларнинг жамоат марказидаги мутаносиблигига риоя қилмаслик (нуқтали, яъни алоҳида жойлаштириш принципи) – тарихий ядро ва умуман шаҳарнинг бузилишига сабаб булади.
Охирги йилларда объектларнинг типологик қатори маълум даражада узгарди: биноларнинг янги типлари пайдо булди; куп функцялилик одатий ҳол сифатида қабул қилинди;
Иншоотларда универсал фойдаланиш учун мулжалланган ҳажмлар лойиҳалаш татбиқ этилди.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish