I - хизмат даври 100 йилдан ортиқ;
II - хизмат даври 50 йилдан 100 йилгача;
III - хизмат даври 20 йилдан 50 йилгача ва
IV - хизмат даври 5 йилдан 20 йилгача мўлжалланган бинолар.
Ёнгин хавифсизлигига булган талаблар
Биноларга қўйилган асосий техник талаблардан яна бири бинонинг ёнғин хавфсизлигидир. Қурилишда ишлатиладиган материаллар ва конструкциялар ёниш даражасига қараб ёнмайдиган, қийин ёнадиган ва ёнувчан гуруҳларга бўлинади.Бино конструкциялари оловбардошлик чегараси билан ҳам характерланади. Бу бино олов таъсиридан ўз мустаҳкамлик, устиворлигини, сақлаб тура олиши учун кетган вақт билан ясси конструкция элементлари учун эса уларда тешик ёриқлар пайдо бўлиши ёки конструкциянинг оловга тескари юзасидаги температура 1400 С гача кўтарилиши учун кетган вақт билан белгиланади.
Бино ва конструкцияларни оловбардошлиги жиҳатдан беш даражага бўлиш мумкин. Энг катта оловбардошлик I даражали биноларга, энг кичик оловбардошлик эса V даражали биноларга тегишли бўлади.
Олов бардошлиги I, II ва III даражали бинолар тош материал ёки пишиқ ғиштдан қурилган, IV даражали бинолар эса сирти сувалган ёғочли, V даражалиси сувалмаган ёғочли бинолар ҳисобланади. Оловбардошлиги I ва II даражали бўлган бино девори, таянчлари, ора ёпмалари, ички тўсиқ деворлари ёнмайдиган бўлиши керак. Оловбардошлиги III даражали биноларда деворлари ва таянчлари ёнмайдиган, ора ёпмалари ва ички тўсиқ деворлари эса қийин ёнувчи бўлади. Ёғоч бинолар IV ва V даражали оловбардошликка эга бўлиб, ёнғин хавфсизлиги талабларига кўра улар икки қаватдан баланд бўлмаслиги керак. Бино лойиҳасини яратишда иқтисодий талаблар билан бир қаторда хоналарнинг катта-кичиклиги ва шакли жиҳозлари аҳолининг талаб ва эҳтиёжларига мос келиши ҳам эътиборга олиниши керак. Техник талаблар масалаларини ҳал қилишдаги иқтисодий мувофиқлик бинонинг мустаҳкамлиги, устиворлиги ва узоққа чидамлигини таъминланиши билан бир қаторда 1 м2 майдон сатҳи ёки 1 м3 бино ҳажмининг нархи белгиланган қиймат чегарасидан ошиб кетмаслигини назарда тутади.
Бино нархини тушириш, уни рационал планлаштириш ва юза сатҳини, уй ҳажмини ҳамда ички ва ташқи пардоз ишларини белгилашда эҳтиёждан ортиқча сарфларга йўл қўймаслик ҳисобига бино тури ва эксплуатация шароитини ҳисобга олиб энг қулай ва оптимал конструкцияларни танлаш, бино қурилишида фан ва техника ютуқларини ҳисобга олиб замонавий усулларни қўллаш орқали амалга оширилади.
Бинолар халқ хўжалиги аҳамиятига моликлигига ва бошқа эксплуатацион сифатларига қўйиладиган талабларга биноан тўрт классга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |