O`zbekiston respublikasi узбекистон республикаси


Хоналарни ёритиш, қуёш нурларидан ҳимоялаш, шамоллатиш



Download 1,21 Mb.
bet35/49
Sana22.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#572842
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49
Bog'liq
УМК 8 семестр учун

Хоналарни ёритиш, қуёш нурларидан ҳимоялаш, шамоллатиш,
уларга қуёш нурлари тушуриш
Табиий ва сунъий ёритиш ҚМҚ 2.01.05 га асосан лойиҳаланиши керак. Одамлар доимо бўладиган хоналарни табиий ёритиш ва шамоллатиш очиладиган тавақаси ва фрамугаси бор деразалар орқали амалга оширилади. Ички рекреация йўлакларини ва 50 киши ва ундан ортиқ эвакуация қилинувчиларга мўлжалланган ички йўлакларни тавақаси очиладиган деразалардан табиий ёритиш шарт.
Энергия тежамкорлиги мақсадида ички йўлаклар, холларни ёритиш “иккинчи ёруғлик” - ойналанган перегородкалар орқали амалга оширилиши мақсадга мувофиқ; бу ҳолда ишчи кабинетлар, хоналарнинг кўриниб туришлигини олдини олиш бўялган ойна ёки тарам - тарам юзали ойна қопламалар орқали таъминланиши шарт.
Табиий ёритишсиз ертўла қаватларида жойлаштирилган хоналарга ва қуйидагиларга рухсат этилади:

  • мактабгача муассасаларнинг буфетлари, ходимлар хоналари, овқатланиш блокининг ошхона идиш-товоғини ювиш хоналарига;

  • спорт иншоатларининг томоша, спорт-томошагоҳ, спорт-кўргазма заллари, сирпаниб учиш заллари, тренер-тарбиячи хоналарига;

  • санитар кўриги ўтказиш хонаси, хожатхоналар ( мактаблар, интернат-мактаблар ўрта махсус ва олий ўқув юртлари қаватлараро хожатхоналари бундан мустасно), кийим-кечак алмаштириш хоналари ва душлар, буғхоналар, жумладан хоммом қуруқ иссиқхоналари, массаж хоналари, қуёш ваннаси процедура хоналарига;

  • даволаш муассасаларининг ходимлари комнаталари, буфет ва идиш-тавоқ ювиш, наркоз, операция қилиш олди, секцион ва секцион олди, аппарат, торозу, термостат хоналари, микробиологик бокслар, функционал ва рентгенодиагностика, терапия ва шунга ўхшаш бошқа хона ва кабинетларга ( 0231 сонли СанПиН ва лойиҳа топшириқларини ҳисобга олган ҳолда).

Табиий ёритиши бўлмаган хоналарни, асосийларига боғлиқ бўлмаган манбалардан, авария ҳолати учун сунъий ёритиш ва зарурий шамоллатишни таъминлаш зарур (амалдаги нормалар бўйича).
Хоналарнинг тепа сатҳларидан, юқорида санаб ўтилган хоналарда (табиий ёритиш бўлмаслиги мумкин хоналар), ҳамда кийим-кечак алмаштириш хоналарида, кутиш хоналарида, бокс ва изолятор қабулхоналарида, кўрикдан кейин пациентларнинг вақтинчалик дам олиш хоналарида табиий ёритишни ташкил этишга рухсат этилади.
Лифтлар
Йўловчи лифтларининг пастки даҳлиз сатҳидан энг тепа қават пол сатҳи орасидаги масофа (техник қават мустасно) 13.2 м ва ундан кўп бўлса, яъни 4 қаватдан баланд биноларда кўзда тутилади. Зарурият бўйича ногиронлар коляска-аравачаларида 2 - ва юқори қаватларга чиқишлари учун, ҳамда оширилган ва юқори камфортли талабларни таъминлаш учун 2 қаватли ва ундан юқори биноларда лифтлар қўлланилиши мумкин.
Йўловчи лифтларининг сони ҳисоблаб аниқланади, аммо, қоида бўйича, иккитадан кам бўлмаслиги керак. Бинодаги битта йўловчи лифти (йўловчи ёки юк ташувчи) кабинаси бўйлама чуқурлиги 2100 мм дан кам бўлмаслиги керак, чунки одамни замбилда транспортировка қилиш зарурятида имконият бўлиши учун.
Агар ҳисоб бўйича бинода йўловчилар учун битта лифт етарли бўлса, иккинчи лифт юк ташишга мўлжалланиши керак. Юк ташувчи лифтлар технологик талаблардан келиб чиққан ҳолда кўзда тутилади.
Баландлиги 28 м дан юқори бўлган биноларда лифтлардан бири ёнғин ўчирувчи бўлинмани ташиш учун мўлжалланган бўлиши керак.
Энг узоқ жойлашган хона эшиги олдидан йўловчи лифти эшигигача оралиқ масофа
60 м дан ошиб кетмаслиги зарур.
Йўловчи лифтларидан чиқиш лифт холлари орқали лойиҳаланиши керак. Хона эшиклари, қоида бўйича, тўғридан тўғри лифт холларига қараб очилмаслиги зарур.



  1. Download 1,21 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish