O‘zbekiston respublikasi transport vazirligi toshkent davlat transport unversiteti



Download 2,31 Mb.
bet7/24
Sana02.07.2022
Hajmi2,31 Mb.
#731750
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
2 5217470509620402339

Лаборатория иши№ 4.
Мавзу: Чақиқ тош (шағал) нинг майдаланувчанлиги ва едирилувчанлигини аниқлаш.
Чақиқ тош (шағал) нинг майдаланувчанлигини аниқлаш
Чақиқ тош (шағал) нинг майдаланувчанлиги унинг цилиндрда сиқилиш натижасида қанчалик майдаланганлигига қараб аниқланади.
Керакли ўлчов воситалари ва қўшимча жиҳозлар: Қуритиш жавони, лаборотория тарозиси, стандарт ўлчамдаги элаклар тўплами, гидравлик пресс, ички диаметри 75 ва 150 мм бўлган плунжерли пўлат цилиндрлар (4.1-расм), чақиқ тош (шағал) ни сувда ивитиш учун идиш.

Цилиндр Цилиндрнинг олинадиган туби Плунжер




D

D

d1

H

H1

87

75

73

75

70

170

150

148

150

120

1.-расм. Туби олинадиган пўлат цилиндр
Синовга тайёргарлик ва уни ўтказиш тартиби:
Чақиқ тош (шағал) нинг 5-10мм, 10-20мм, 20-40мм ли фракциясидан танлаб олинган намуна диаметри Dэ.кат ва dэ.кич бўлган элаклардан ўтказилади. 40 мм дан йирикроқ чақиқ тош (шағал) ни майдалаб, доналари 10-20 мм ва 20-40 мм ли фракцияга айлантириш, кейин уни синаш лозим. Диаметри 75 мм ли цилиндрда синаш учун диаметри Dэ.кат бўлган элакдаги қолдиқдан камида 0,5 кг, диаметри 150 мм келадиган цилиндрда синаш учун эса камида 4 кг тортиб олиш керак. Намуналар олинган тоғ жинсининг турига қараб қуруқ ҳолда ёки сувга тўйинтирилган ҳолда синалади. Сувга тўйинтирилган ҳолда намунани қуритиш ва сувда 2 соат ивитиб қўйиш талаб этилади. Сувга тўйинтирилган намунани идишдан олиб, юмшоқ ҳўл латта билан артиш керак. Олинган намуна 50 мм баландликдан цилиндрга тўкилиб, усти текисланади, унинг сатҳи цилиндрнинг юқориги четидан тахминан 15 мм пастроқ бўлиши керак. Сўнгра цилиндрга плунжер ўрнатилади, плунжернинг плитаси цилиндрнинг юқориги чети билан баб-баравар бўлиши лозим.

Цилиндр гидравлик пресснинг пастки плитасига ўрнатилиб, пресснинг босиш кучини секундига 1-2 кН тезликда ошира бориб, 75 мм диаметрли цилиндрда уни 50 кН га, 150 мм диаметрли цилиндрда эса 200 кН га етказилади. Шу тарзда сиқиб майдаланган намуна цилиндрдан бўшатиб олиниб, тарозида тортилади, кейин элакдан ўтказилади. Элакнинг диаметри синов ўтказилаётган намуна доналарининг йирик-майдалигига қараб танланади. 5-10 мм йирикликдаги намунани элаш учун диаметри 1,25 мм бўлган элакдан, 10-20 мм ли намуна учун 2,5 мм, 20-40 мм ли намуна учун 5 мм ли элакдан фойдаланилади. Сувга тўйинтирилган намунани синашда уни элакка тўккандан кейин сувда яхшилаб чайиш, кейин доналарини юмшоқ ҳўл латта билан артиш керак.


Элакдаги қолдиқ тарозида тортилиб, унинг майдаланувчанлик кўрсаткичи қуйидаги формула ёрдамида 1% гача аниқликда ҳисобланади:




,
Бу ерда: т - чақиқ тош (шағал) намунасининг синашдан олдинги массаси, г;
m1 - майдаланган чақиқ тош (шағал) намунасининг элакдан ўтмай
қолган қисми, яъни қолдиқнинг массаси, г.
Синов икки марта ўтказилади ва чақиқ тош (шағал) нинг майдаланувчанлик кўрсаткичи икки синовдан олинган натижаларнинг ўртача арифметик қиймати сифатида аниқланади. Чақиқ тош (шағал) доналарининг майдаланувчанлик кўрсаткичига қараб давлатлараро стандарт ГОСТ 8267-93 талаби бўйича маркаларга ажратилади.

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish