Лаборатория иши № 6
Мавзу: Қумнинг донадорлик таркиби ва йириклик модулини аниқлаш
Оғир бетоннинг берилган маркасини олиш учун қумнинг донадорлик таркиби катта аҳамиятга эга.
Қумнинг донадорлик таркиби ундаги хар хил ўлчамдаги доналарнинг фоиз микдори билан характерланади. Қумнинг донадорлик таркибини аниқлаш учун элаклар тўпламидан фойдаланилади, ГОСТ 8735-88 бўйича лаборатория ишлари олиб борилади.
Керакли ўлчов воситалари ва қўшимча жиҳозлар: техник тарози, стандарт элаклар тўплами (1,25, 0,63, 0,0315, 0,14 ва тешиги йирик диаметри 5 ва 2,5 мм ли), қуритиш жавони.
Иш тартиби
1. Массаси 2 кг ли қумнинг ўртача намунасини қуритилади ва диаметри 10 ва 5 мм ли думалок тешикли элакларда эланади. Элакдаги колдикни тортилади ва қумдаги шағал микдори қуйидаги формула буйича хисобланади:
Бу ерда: М5, М10 - қумдаги йириклиги 5 мм ва 10 мм дан юқори бўлган шағал донасининг микдори, %да.
m5,m10- диаметри 5 ва 10 мм га тенг бўлган думалок тешикли элакдаги колдик, г да.
Диаметри 5 мм элак оркали ўтган намунадан 1000 г тортиб олинади, уни қўлда ёки механик усул билан элаклар тўплами орқали эланади, элаклар тешигининг ўлчами камайган ҳолда кетма-кет жойлашади (2,5; 1,25; 0,63; 0,315; 0,14 мм).
Элаш тугалланганлигини билиш учун тоза коғозга 1 минут давомида эланади бунда умумий эланаётган намунанинг 0,1% дан кўп булмаган қум ўтса элашни тамом бўлди десак хам бўлади.
Ҳар бир элакдаги қумнинг колдиғи тортилади ва хар кайси элакдаги хусусий колдикни 0,1% гача аниқликда ва донадорлик таркиби қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Бу ерда: mi- элакдаги хусусий колдик, % да
m– қумнинг элашдан олдинги массаси 1000 га тенг
Қум донасининг таркиби 6.1. жадвалда аниқланади:
6.1 жадвал
Элакнинг тешигининг диаметри, мм
|
5
|
2,5
|
1,25
|
0,63
|
0,315
|
0,14
|
Хусусий колдик, г
|
|
|
|
|
|
|
Хусусий колдик, %
|
|
|
|
|
|
|
Тула колдик, %
|
|
|
|
|
|
|
Қумнинг донадорлик таркибиниг эгрилик графиги жадвалдан олинган қийматлар асосида қурилади.
6.1 расм
Сўнгра 0,1% аниқликкача ҳар бир элакдаги тўлик қолдиқ
аниқланади. Тўла колдик А1 ҳамма элаклардаги хусусий қолдиқларни бири бирига қушиб бориш орқали ҳисобланиб аниқланади:
Мисол учун: 1,25 размерли элакдаги тула қолдиқ миқдорини аниқлаш учун, 2,5 ва 1,25 элаклардаги қолдиқлар йиғиндиси олинади. Масалан 2,5 элакда қолган қолдиқ миқдори 15 г. ва 1,25 улчамли элакдаги қолдиқ миқдорини 50 г. деб оладиган бўлсак, у қуйидаги формула орқали топиш мумкин А= а2.5 + а1.25 = 10+50 = 60г, демак 1,25 мм ли элкдаги тула қолдиқ миқдори 60 г эканлигини куриш мумкин. Бу жараён шу таризда хар бир элакдаги қолдиқ миқдорини топиш ҳар бирини бир-бирига қушиш орқали топиб борилади.
А1=а2.5+а1.25+а0.63+а0.315+а0.14
Қумнинг йириклик модули қуйидаги формула билан аниқланади:
ГОСТ 8736-93 да техник шартлар келтирилган. Қумнинг йириклик модули қуйидагича бўлади:
6.2 жадвал
Қумнинг гурухлари
|
КЙ
|
Массаси буйича 0,63 элакдаги тўла колдик, % да
|
Йирик
|
2,5 дан юкори
|
45 % дан юкори
|
Ўртача
|
2-2,65
|
30-45%
|
Майда
|
1,5-2,0
|
10-30%
|
Жуда майда
|
1-1,5
|
10% гача
|
Бажарди: ____________
Қабул қилди: __________
Do'stlaringiz bilan baham: |