Oʻzbekiston respublikasi оliy va oʻrta maxsus


Суннатов Нурали Бекмуродович (фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)



Download 2,07 Mb.
bet134/158
Sana24.02.2023
Hajmi2,07 Mb.
#914238
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   158
Bog'liq
llm saechasmalari PdfToWord

Суннатов Нурали Бекмуродович (фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Навоий Давлат Кончилик ва технологиялар университети; e-mail: Sunnatov_1979@mail.ru)
ТАЪЛИМ ИННОВАЦИОН ЎЗГАРТИРИШДА НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ МЕЗОНЛАРИ

Аннотация. Мазкур мақолада таълимда назария ва амалиёт мезонлари йўналишлари ўзига хос хусусиятлари атрофлича таҳлил этилган. Таълим инновацион ўзгартиришда назария ва ама- лиёт мезонлари энг муҳим жиҳатлари ёритиб ўтилган.


Аннотация. В данной статье проводится подробный анализ специфики повышения квали- фикации в сфере образования. Особенность инновационной деятельности выделяет важнейшие стороны личности того или иного типа.
Annotation. This article provides a detailed analysis of the specifics of advanced training in the field of education. The peculiarity of innovative activity highlights the most important aspects of a perso- nality of one type or another.
Калит сўзлар: инновацион таълим, инновация, интеграл билимлар, дифференциация, ижод, фаолият, модернизация, инновация, шахс, тасаввурлар, педагог, тадқиқот, объект, субъект, таълим.
Ключевые слова: инновационное образование, инновация, целостное знание, дифференциа- ция, творчество, деятельность, модернизация,инновация, человек, воображение, педагог, иссле- дование, объект, субъект, образование.
Key words: innovative education, innovation, holistic knowledge, differentiation, creativity, acti- vity, innovation, person, imagination, teacher, research, object, subject, education.
Таълим тизимининг ислоҳотларини амалга ошириш учун инновацияларнинг назарий моде- лидан ташкиллаштирилган фаолият сифатида фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан, таълимни ижтимоий фаол институтга айлантиришга эришиш маънавий инқирознинг ол- дини олиш имконини беради. Бу ижтимоий воқеликда таълим жараёни иштирокчилари манфаат- ларига мос келади ва таълим тизимининг ўзгаришини белгиловчи муҳим омилга айланади. Бугун- ги кунда таълим тизимини ислоҳ қилиш йўллари ва бугунги ижтимоий талабларига жавоб бера олиши тўғрисидаги турли баҳс ва мунозараларни илгари сурилишини кўришимиз мумкин. Бу бо- рада қўйиладиган умумий мақсадлар ва вазифаларнинг белгиланиши масаласи ҳаддан ташқари мавҳум аҳамиятга эга. Шунингдек, инновацион таълим мақсадлари маънавий тараққиётнинг онто- логик жиҳатларига мос келувчи ижтимоий борлиқни шакллантиради.
Таълим тизимининг ижтимоий стратегик вазифаси инновацияларига бўлган эҳтиёжни қон- диришни кўзда тутади. Шу маънода биз С.Ашуровнинг, «90-йиллар бошига келиб, мамлакат иж- тимоий-сиёсий тузилишининг демократиялашуви муносабати билан, таълим маконининг ягонали- гини сақлаш ва ёшларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлашнинг яна-да самарали- роқ механизмларини шакллантиришга эҳтиёж ошади. Таълим инновациялари умумий таълимнинг демократиялашуви ва инсонпарварлашуви, хусусий таълим муассасаларининг пайдо бўлиши, таъ- лим дастурларининг табақалаштирилиши, умумий таълим муассасалари тармоғининг янгиланиши ва таълим олувчилар таълим мақсадларининг индивидуаллашуви шароитларида ягона таълим ма- конини сақлашнинг энг самарали воситаси ҳисобланади», деган фикрини асосли деб ҳисоблай- миз.2
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бугунги кунда шиддат билан ўзгариб бо- раётган ҳаёт олдимизга қўяётган бир-биридан мураккаб ва муҳим масалаларни ҳал қилиш ҳақида ўйлар эканмиз, уларнинг ечими айнан таълим-тарбия билан, ёшларнинг дунёқарашини замонавий билим, юксак маънавият ва маърифат асосида шакллантириш билан боғлиқ эканига яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз», деган фикрига таянган ҳолда,3 таълим субъектларининг ўзаро алоқалар-





1 Давыдов В.В. Проблемы развивающего обучения. Москва, “Педагогика”, 1986, c. 240.
2 Адамский А.И. Управление развитием. Москва, АСТ, 1997, c. 41.
3 Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2018, 448-бет.
нинг натижаси сифатида таълим инновацияларида бутунлай янги инновацион таълим амал қилади деб хулоса чиқарсак, ўринли бўлади.
Таълим тизимида бошқарув ходимининг инновацион фаолияти инновацион имкониятлар- дан фойдаланишга мўлжал олади. Бунда, бир томондан, унинг ғояси иккинчи томондан, иннова- цияга эҳтиёжи ривожланади Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бошқарув ходимларининг акса- рияти таълим жараёнини ташкиллаштиришга нисбатан янгича ёндашувларни шакллантиради. Бун- дай зиддиятларнинг сабаби таълим инновацияларини ўзлаштиришдаги зиддият таълим маконини ислоҳ қилиш жараёнига боғлиқ. Ўз моҳиятига кўра, таълим жараёнининг барча босқичларида ин- новацион ўзгариш юз бериши мумкин. С.Ашуров таъкидланганидек, «Таълим инновациялари ўз яхлитлигини сақлаб қолишга ва такомиллашишга қодир бўлган ўзини-ўзи бошқарувчи тизим си- фатида ривожланиши» ва инновацион таълим ҳақидаги асосий тасаввурларни тажрибада синаш даврида унга риоя этади.1 Аммо, олий таълим муассасаларида у инновацион қарорни эмас, балки бошқарув қарорини амалга ошириш хусусиятини касб этади. Бироқ бундай қарорнинг ижросини таъминлашда, улар ўз фаолиятини ташкил этиш жараёнида инновациянинг мазмунини яратишни мақсад қилмайди. Бу таълим инновацияларини ўзлаштириш жараёнига тегишли эмас. Бу ерда асо- сий мақсад таълим маконини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун имконият яратадиган вазиятда турли ташкилий-бошқарув даражасида мазмунан ҳар хил инновацияларга татбиқ этилув- чи муайян умумий тенденцияларни такомиллаштиришга йўналган.
Дарҳақиқат, таълим тизимида муқобил йўналиш сифатида ривожланаётган, инновацион олий таълимнинг таълим маданиятини шакллантириш объектига айланиши тафаккур ўзгаришига таъсир этмоқда. Ривожланишнинг инновацион шакли инновацион таълим муассасасида амалга оширилаётган педагогик тизим билан танишишни бош омил сифатида намоён этади. Бунда Н. Шермуҳамедова таъкидлаганидек, «инновацион таълимни таҳлил қилиш ва унинг натижалари- нинг мониторингини олиб бориш таълим инновацияларини ўзгартиришга амалий асосини ташкил этади».2 Фалсафий-методологик таҳлилга кўра, инновацион ғоя таълим тизимида бурилиш ясаш омили ҳисобланади. Бу омил инновацион ғоянинг амалиётга жорий этилгандан кейинги натижаси- нинг самарадорлигини аниқлаш имконияти сифатида ижобий аҳамият касб этади. Ҳозирги даврда янги Ўзбекистонда хусусий таълим муассасасининг ташкил этилиши инновацион ғоя маҳсули ҳи- собланади ва унинг кенг кўламда жорий этилиши уни амалий ҳаёт маҳсули даражасига туширади.
Ўзбекистонда 2019‒2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожланти- риш стратегиясини тасдиқланиб амалиётга жорий қилинганлиги глобал миқёсдаги инновацион ри- вожланишга эришиш учун асос бўлмоқда ва Ўзбекистон глобал таълим маконининг тўлақонли субъектига айланмоқда. Хусусан, «мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлилиги дара- жасини ва инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон ка- питалини ривожлантириш – Стратегиянинг бош мақсади.
Ушбу устувор мақсадга эришишда Стратегиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан ибо- рат деб белгилаб қўйилган:

  • Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб, Глобал инновацион индекс рейтинги бў- йича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киришига эришиш;

  • барча даражада таълим сифати ва қамровини ошириш, узлуксиз таълим тизимини ривож- лантириш, кадрлар тайёрлаш тизиминининг иқтисодиёт эҳтиёжларига мослашувчанлигини таъ- минлаш…» ва бошқа ривожланиш марралари кўзланмоқда.

Бошқарув тизимига инновацион технологияларнинг жорий этилиши электрон ҳукумат бош- қарувига ўтишга мўлжал олади. Маълумки, таълим тизимига инновацион технологияларни жорий қилиш амалиёти ғарб давлатларида учинчи минг йилликнинг дастлабки ўн йиллигида тўлиқ жо- рий этилган ва бу тажрибани инкор этиш мумикн эмас, Ўзбекистонда бу жараёнга ўтишда муайян муаммолар мавжуд, булар, биринчидан, ҳозирги давргача таълим тизими тўлиқ рақамлаштирил- маган, таълим тизимининг барча босқичларида ҳозиргача технологик қурилмалар, яъни, моддий техника базадаги технологик тақчиллик ва технологик тафаккурга эга бўлган мутахассисларнинг етишмаслиги инновацион ғояни таълим тизимига жорий этишга салбий таъсир этади. Технологик билимга эга бўлмаган мутахассис инновацион ғояни илгари сура олмайди.





1Ашуров С Давлат таълим стандартлари: назария ва амалиёт. Тошкент, Пединститут, 1997, 133-бет.
2 Шермухамедова Н.А., Худойберганов Р. Таълим фалсафаси. Тошкент, ТДАЛЭҚИ, 2018, 57-бет.
Инновация тизим сифатида инновацион янгиликни англаш негизида вужудга келади. Маса- лан, «узлуксиз таълимни ташкил этиш воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этишида намоён бў- лади»,1бу ижтимоий тараққиётни таъминлаш механизми сифатида муҳим аҳамият касб этади, жа- миятнинг янгиланиши, янги ижтимоий муносабатлар тизимига ўтишда инновацион таълим техно- логияларидан фойдаланиш малакаларини такомиллаштиришга эҳтиёж ошади, бу жараёнда билим- нинг мазмуни технологиялар ердамида ўзлаштирилади, масалан, интернет тизими, масофавий таъ- лим ва бошқалар шулар жумласидандир.
Шунингдек, узлуксиз таълимнинг мазмунида бир-бири билан тақозоланган, В.С.Леднев таъ- кидлаганидек, «илмий билим ва фаолият шахснинг касбий камолотига имкон беради, шахснинг камол топиш динамикасига мўлжал олади» ва таълим маконида субъект омилининг зарурлигини тушунишни тақозо этади.2 Ушбу маконда фаолиятни танлаш ва унда ўз йўлини ўзи белгилаш де- мократик маданиятнинг муайян қадриятларига кўра, эълон қилинаётган жамият идеалларининг бош омили ҳисобланади. Бунда йўл танлаш имконияти муҳим аҳамият касб этади, чунки А.И. Адамский таъкидлаганидек, «йўл танлаш, ўз тақдирини ўзи белгилаш, инсоннинг нормал, табиий ҳолатидир. У ўз олдида ҳаракатнинг турли йўналишларига эга бўлади, ўзига маъқул бўлган йўна- лишни онгли тарзда танлайди ва таълимнинг узлуксиз ривожланишида» намоён бўлади.3
Модомики, шундай экан, узлуксиз таълимни ўзгартириш мамлакат маданиятининг ўзгари- шига таъсир этади ва қонуниятлари билан боғлиқдир, Зеро, М.Каримов фикрича, «таълим ҳар қан- дай мамлакат маданиятининг таркибий қисми ҳисобланади».4Таълимнинг инновацион мазмуни тўғрисидаги бугунги қарашлар бир қанча муаммоли соҳалар атрофида бирлашади. Биринчи муам- моли соҳа бу мақсадларнинг нисбийлаштирилиши билан боғлиқ. Бу замонавий таълимнинг омма онгида прагматик аҳамиятини оширади ва у ривожланишнинг бош таомилига айланади, пировард натижада таълим юқори фаровонликка эришиш воситаси сифатида тан олинади. Яъни, яхши иш жойига эга бўлиш, мансаб пиллапояларидан кўтарилиш, маошнинг ошиши, фаолият доирасининг кенгайишида намоён бўлмоқда. Айтиш лозимки, ушбу тасаввурлар билан бирга, таълим «субъект мақсадларининг чекланганлиги» хусусиятига эга бўлади, бу эса таълимнинг «ички барқарор нуқ- тасини топишдан иборат моҳиятига зиддир».5 Чунки таълим мазмунан тизимлилик ва мутаносиб- лик маҳсулидир.
Инновацион янгиликни англашдан инновацион мазмунни англашга ўтиш инновацион жара- ённинг зиддиятларга тўла муаммоларини ҳал қилишнинг асосий вазифаси ҳисобланади, эҳтиёж инновацион онгда ва унинг муҳим жиҳати – инновацион тафаккурда қўлланиши унинг таъсир да- ражасини оширади. Бу ўтиш инновацион янгиликда рўёбга чиқариш шаклидир. Бу ерда бугунги кунда педагогик онгда ҳукм сурувчи шаклни мазмундан устун қўйишга мойиллик айниқса, бўртиб намоён бўлади.
Касбий таълимда мазкур бу жараён тор доира ихтисосликларининг кучайишида – замонавий мутахассиснинг тор ихтисосликка эга бўлишида олиб келмоқда ва О.Б.Куликова фикрича, «Бу жа- миятнинг чинакам кадрларга бўлган эҳтиёж талабларига жавоб бера олмаяпти».6Чунки таълим ин- новациялари шу доирадаги билимларнинг эпистемологик мазмунини ўзлаштириш ва етишмаётган маълумотларнинг ўрнини босишга қодир бўлган янги таълим маконини яратишни тақозо этади.
Бизнинг фикримизча, анъанавий таълимдан фарқли ўлароқ, иннвацион таълим тафаккурда шубҳа ва ўзига ишончсизликни бартараф этади, бу эса анъанавий таълимдан инновацион таълим ўзаро тақозоланганлигидан далолат беради, бу Н.А.Шермухамедованинг фикрича, «субъектнинг тафаккурида ва ижтимоий фаолиятида ўз ифодасини топади».7Инновацион тафаккур маданий фао- лиятнинг асосий қадриятларини ташкил этади ва унинг методологик аҳамиятини белгилайди.





1 Шермухамедова Н., Худойберганов Р. Таълим фалсафаси. Тошкент, ТАҚИ, 2018, 48-бет. 2Леднев В.С. Содержание образования: сущность и перспективы. Москва, “Наука”, 1991, с. 111. 3 Адамский А.И. Управление развитием. Москва, АСТ, 1997, с. 57.
4 Каримов М. Таълим инновациялари. Фалсафа, фан, таълим. Республика илмий-амалий конференция мате- риаллари. Тошкент, “Ношир”, 2010, 4-бет.
5Душин А.В. О философском понимании образования и образовательных реформ. Вестник ВЭГУ, 2011, № 5
(55), c. 77.
6Куликова О.Б. Наука, профессионализм и проблемы вузовского образования в современной России. Извес- тия высших учебных заведений. Серия «Гуманитарные науки», 2014, том 5, вып. 3, c. 184.
7Шермухамедова Н.А. Стиль научного мышления. Ташкент, УФМЖ, 2006, с. 137.
Бу инновациядан фойдаланишнинг йўлини такомиллаштиришни талаб қилади. Бу йўлни из- чил босиб ўтмасдан тизимда инновацион сифат ўзгаришига эришиш мумкин эмас. Таълимнинг инновацион имкониятлари, уни инновацион ўзлаштириш ва белгиланган қарорларни бажаришда намоён бўлади. Инновациянинг сифати такомиллашади ва жорий этилаётган режанинг ҳар бир элементи ўзининг алоҳида мустақил ҳаёти билан яшай бошлайди. Бироқ ҳозирги кунгача, таълим соҳаси ўзининг классик тузилишини сақлаб қолаётганлиги инновацион таълимни ташкил этишга муайян даражада салбий таъсир этмоқда. Бу таълим тизимини ислоҳ қилишнинг инновацион воси- таси ҳисобланган ғоядан ижтимоий маданий фаолият сифатида фойдаланиш ва уни тушуниш им- конини беради. Таълим тизимини интеграция қилишнинг муҳим аҳамияти дунёнинг илмий манза- расини ўзгартиришда ва таълим мазмунининг яхлитлиги таъминлаш билан боғлиқ, бу таълим му- аммоларини ечишнинг йўли сифатида тан олинади.
Хуллас, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, инновацион таълим олий таълимнинг янги им- кониятларини рўёбга чиқаради. Бунда нафақат таълимнинг мазмунини, балки уни моддий-молия- вий таъминлашни такомиллаштириш талаб этилади. Бу эса таълим тизимида муайян инқирозли ҳолатларнинг кучайишига олиб келади ва бу вазиятдан чиқишнинг янги ижтимоий механизми яра- тишга эҳтиёж пайдо бўлади. Тизимнинг беқарорлашувига ва унинг инновацион имкониятлари су- сайишига ўзаро боғланган икки омил: «биринчидан, таълим тизимида таълим маконини лойиҳа- лашнинг инновацион усуллари билан таъминлашга тайёр эмаслиги, иккинчидан, таълим жараёни субъектлари ‒ бошқарув ходимлари, давлат тузилмалари, таълим олувчиларнинг ота-оналари мав- жуд инновацион усуллардан фойдаланмасликлари» сабаб бўлади.1 Бизнинг фикримизча, бунга ин- новацион жараёнлар табиатига мазмунан мувофиқ келиш имкониятини берувчи бошқарув мадани- ятининг йўқлигини қўшимча қилиш мумкин.
Бугунги кунда инновациянинг барча элементлари ва муносабатларига фақат яхлитлик нуқ- таи назаридан ёндашув ва уни тизим сифатида тушунишнинг аҳамияти ошиб бормоқда. Бунда ти- зим сифатидаги инновацияда мазмунан мувофиқлик даражаси алоҳида аҳамият касб этади, чунки тизим ўзининг инновацион хусусиятини шу жараёнда намоён этади. Инновацион таълим тизими- нинг ўзини-ўзи ривожлантириш ёки тегишли равишда, унинг ўзини-ўзи вайрон қилиш нуқталари- га айланиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, таълим инновацияларини ўзлаштириш билан боғлиқ жараёнлар ҳар қандай инновацион жараёнда ўзини намоён этувчи мазкур қонуниятнинг мавжуд- лигини тасдиқлайди.



Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish