Савол ва топшириқлар:
1. «Алпомиш» достонининг Фозил Ёидош ўғлидан ёзиб олин- ган вариантини ўқинг.
2. Достоннинг бугунги кунда халқ қадриятлари қаторида эътиборга лойиқ эканини изоҳланг.
3. «Алпомиш» достонидаги мифик дунёқараш белгиларини алоҳида- алоҳида коисатинг, Улар ҳақида билганларингизни сўзланг.
4. Достоннинг ўрганилишида олимлар фикрларини айтинг. Уларни ба- ҳолашга урининг.
5. Достондан парча ёдланг.
Бахшилар ижодида эпик хотира ва эпик билимнинг ўрни. Ўзбек халқ қўшиқлари орасида тарихий қўшиқлар ҳам алоҳида ўрин тутади. Бу қўшиқларда узоқ тарихий жараёнда юз берган маълум тарихий воқеа-ҳодисалар, ундаги тарихий шахслар ҳаёти билан боғлиқ тасвирлар ўрин эгаллайди. Фольклоршуносликда бундай тарихий қўшиқлар икки типга бўлиб ўрганилади.
1) Изчил сюжетга эга бўлмаган, шакллан лирик қўшиқларга яқин бўлган тарихий қўшиқлар;
2) Фақат профессионал бахшилар (достончилар) томонидан яратилган сюжетли асарлар.
3. Термаларнинг мавзу жихатидан хилма-хиллиги ҳам халқ оғзаки ижодида муҳим ўрин тутади. Улар куйловчининг турли муносабат билан билдирган теран фикр-мулоҳазаларидир. Бу ҳақда олима Музайяна Алавия шундай таъриф беради. «Достончи шоир, жиров, бахши, созанда, санновчилар тўй-ҳашамларда, сайр-саёҳат, сайилларида, умуман, кўпчилик йиғилган жойларда достонлардан парчаларни, турли мавзулардаги 10-12 симрадан 320-350 мисрагача бўлган шеърларни куйладилар. Буни терма деб юритилади». Терма ўз номи билан териб айтишдир. Одатда, достон айтишдан олдин халқнинг диққат-эътиборини тортиш, уларда маълум кайфият уйғотиш, айтувчининг ўзи ҳам йўлга тушиб олиши, қизишиб, фикрларини жамлаб олиши ва бошқа мақсадларда терма айтишади. Термалар мавзу жиҳатидан ранг-барангдир. Аммо уларнинг кўпчилиги дидактик характерга эга бўлиб, кишиларни мардликка, ватанпарварликка, инсонпарварликка, гуманизмга, севгига садоқат лва вафога чорлайди.
Шундай қилиб, термалар тематик жиҳатидан хилма-хилдир. Улар куйловчининг таржимаи ҳоли билан боғлиқ бўлиши, достон қаҳрамонларининг маълум фазилатлари билан, маълум воқеа-ҳодисалар билан, маълум шарт-шароитлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Масалан, Ҳўшбоқ бахши Маматрайим бахши Содиқ ўғли билан йигирма йилларга бирга бўлган, «Тўйларга олиб юрар эди», дейди. Маматрайим бахши бир куни «пичча бахши» ҳақида ҳикоя қилиб берган.
Унинг айтишича, маматрайим бахши бир тўйда куйлаб ўтирганда, бир киши келган. Икки қулоғи ҳам йўқ-кесилган, бурун суяги синган, юзида сув чечак жароҳатини қолдирган.
У манқаланиб «менга ҳам бер қани» деб бахшидан дўмбирани сўраган.
Табиийки, ҳаммасининг қизиқиши отрган. Машҳур эътиборини ўзига жалб этиб олган, бутун эътибор унга қаратилган кишилар унинг тақдирига ачиниш билан қараганлар, маҳоратига эса махлиё бўлганлар.
Хўшназар бахши ниҳоятда чечан бўлган. Диққат-эътиборни жамлаб олгач, «Алпомиш»ни куйлаб, йиғламаганни ҳам йиғлатлаг, йиғлаганни кулдирган.
Афсуски, ана шундай чечан бахши тақдирнинг аччиқ шамолларида соврилган, ёвузлар қўлида беобрў этилган, ундан ҳеч нима қолмаган.
Чоршанби бахши Раҳматуллаев шундай ҳикоя қилади: «мен 1949 йилдан тўй-йиғинларга кириб қўшиқ бошлаганман, етти-саккиз ёшлигимдан улоқ-қўзи боқиб, терма айтиб юрардим. 1949 йилга келиб, беш-олти достонни мукаммал ўргандим. Алим бахшининг шогирдлари Назар, Эсон бобо бахшилар эди. Қуллуқшолик Боймурод ҳам келиб турарди. Улар айтганда, даврасида бўлиб, терма, достонларимни айтиб бердим. Кўп бобобй бахшиларнинг даврасида бўлдим. Мардонақул бахши, Нормурод бахши, Худойқул бахши, Қиём бахши... Айтаверсам, устозларим кўп. Қайси бахши овулимизга келиб айтган бўлса, достон, термалардан «ўғирлаб» қолганман, шул бахшиларди устозим деганман. Бир йиғинда айтаётганимда, Омонниёз келди. Омонниёз бахши жўгилардан эди. «Айта бер, ўғлим, сўзларинг тошқин, мақсадингга етишгин, қани, мениям қўшиққа қўшгин», деди. У кишини аввал кўрганим йўқ, одамлардан таърифини эшитиб юрардим. Қўлимга созди олиб, бир нағмага солиб, ҳеч тортинмай, чайқалиб, шундай деб куйладим:
Ошиб кебсиз Қоратовнинг белидан,
Кув ёғочга тил битказиб қўлидан,
Бир бошласа, сўз узулмас тилидан,
Буғдайи тўғилгандай тейирмон дўлидан,
Айтса, адо қилмас достон мўлидан,
Тўққиз чашма мавж ургандай дилидан,
Оммониёз булбул чиққан лўлидан,
Яна оғир олманг, йўқдир иллати,
Бахши айтган сўзнинг бўлмас уяти,
Сиз билан қувончли элнинг суврати,
Ҳар элда бордир урув, миллати,
Бизлар қўнғиротнинг фарзанди.
Ҳар турлидир имкон зоти,
Хафа бўлманг айтган сўзга.
Навбат бериб, айт деб бизга,
Энди навбат, бобо, сизга.
Айтилган гап қайтмас изга,
Икки оғиз терма айтдим,
Маъқул бўлсин-да, ҳаммамизга.
Кўринадики, бу ерда терма кекса бахшининг илтимоси билан айтилган. Бадиҳа йўли билан айтилган бу терма 19 мисрадан иборат, дастлаб 7 мисра, сўнг 6 мисра кетма-кет қофияланган. Ундан кейин яна 6 мисра келиб, унинг беш симраси ўзаро қофияланган.
Терманинг бўғинлашув тартиби ҳам бармоқ шеър тизимининг маълум қоидаларига мувофиқ, улар мазмун ва бахшининг макқсади, талаби билан айрим ўзгаришларда келган. У, асосан, II бўғинли, 4+4+3 таркибида туроқлашган. Аммо тўртинчи мисра мазмун талаби билан 12 бўғинли, 6+6 таркибида туроқлашган. Ўн биринчи мисра 10 бўғинли, 5+5 таркибида туроқлашган. Ўн иккинчи мисра 9 бўғинли, 4+5 таркибидка туроқлашган, кейинги мисралар 8 бўғинли, 4+4 таркибида туроқлашган, фақат охирги мисра 9 бўғинли, 5+4 таркибида туроқлашган.
Бу термани шартли равишда икки қисмга ажратиш мумкин. Биринчи қисмида Омонниёз бахшининг бутун сифатлари чиройли тасвирий воситалар орқали таъриф этилади. Иккинчи қисмида узрхоҳлик билдирилади. «Устоз лўлилигини айтганимдан оғринмадимикин?», деган гумон билан ҳар элнинг уруғи, миллати бўлиши, буни айтиш айб эмаслигини баён этади ва шогирд навбатни устозга беради.
Бу ерда таъриф этилаётган устоз бахшининг ҳам характер хусусиятлари яхши кўзга ташланади. Устоз бахшининг чечан шоирлиги турли ўхшатишлар орқали очилган. У шундай шоирки, унинг қўлида ёғоч тилга киради. Достони шундай мўлки, айтса, адо бўлмайди. Унинг куйлаши тегирмон дўлидан буғдойнинг бир текис қуйилишига ўхшайди, қалби шу қадар ҳассослики, унда тўққиз булоқ мавж ураётганга ўхшайди. Устознинг узоқдан Қоратоғ ошиб келганилиги ҳам, лўлидан чиққан бахши эканлиги ҳам шогирднинг эсидан чиқмаган.
Куйлаётган бахшининг камтарлиги, устозга беқиёс ҳурмати, унинг кўнглини овлаётгани, ўзи қўнғирот уруғидан эканлиши, шу билан тўғри сўзидан қайтмас мардлиги ҳам ушбу термада яхши ифодасини топиб турибди.
Чорша бахшининг айтишича, бу термани айтганидан кейин даврада хурсанчиликдан гуруллаб кулгу кўтарилган. Омонниёз бахшининг чеҳраси очилиб, «Раҳмат, ўғлим, етишиб қопсан, бахшиларнинг ўзи бўпсан, эл севган бахши бўлгин», деб дуо қилган.
Термалар ҳажм жиҳатидан ҳар хил бўлади. Масалан, Чорша бахшининг устозлари ҳақида сўз орасида қистириб кетган тўрт сатрлик термаси ҳам бор.
Достонни бошлаб бошидан,
Кўнглим ором қиларди хонишидан.
Тонг отгунча одам кетмай қошидан,
Диллар яйраб малҳам олиб айтишидан.
Чорнша бахши устозларидан Мардонақул бахшининг суҳбатларида кўпроқ бўлган, ҳар келганида колхознинг раиси марҳум Эгамберди Менглиев Чоршани устоз бахшининг ёнидан ўтирғизиб қўяр экан. Бахши эса кетар олдидан шогирдига дуо бериб, «ғайрат қил, қайтма, уялиб жамоадан ўзингни тортма ёлғон гапни айтма, устоз сўзини унутма», деб насиҳат этар экан.
Мардонақул бахши яна бир келганида, катта йиғин, давра одамлар билан гавжум бўлган. Бахши ббобо «Олтин қовоқ» достонидан жўшиб айтаяпти. Орада дам олигиси келади-да, нос чекиб, дўмбирани шогирди Чорша бахшига узатади, «Қани, ўғлим, айт, икки оғиз эшитайин. Қўшиғинг одам тинглайдиган бўппа ё шул жойда тўхтап қоппа», дейди.
-Нимадан айтайин, устоз?-сўрайди шогирди.
-Ўзингга маъқул бўлганидан,-дейди устоз.
Шунда Чорша бахши қуйидаги термани айтади:
Кеча-кундуз ҳамдард бўлган дўмбираман.
Яхши сўзни киши дарҳол англайди,
Шул сабабли тўйларга кўп чорлайди.
Тонг отгунча айтасиз деб қўймайди,
Қулоғида қорин йўқ, сира тўймайди.
Саҳардан нарман бўйним терлайди,
Алпомиш ҳам Оқсув томон ўрлайди.
Уй ортидан қиз, келинлар тинглайди,
Бир нечаси қошин қоқиб имлайди.
Ишимизни худо қачон ўнглайди,
Эл қалбига иноқ бўлган дўмбирам,
Хуш оҳангу ўйғоқ бўлган дўмбирам.
Дўмбирага бағишланган ушбу термани шогирди қисқа қайтариб тўхтагач, даврада ўтирганлар хурсанд бўлишиб, унга раҳмат айтишиб кулишади ва устоз нима деяркан, деб унга қулоқ тутишади. Шунда Марданақул бахши ҳам кулиб: «Балли, сўзга бой бўп қопсан, айтишга шай бўп қопсан, ҳар давра турида наққош чирой бўп қопсан, ҳар йўлга дадил қадакм ташлаб, ҳайда-ҳай бўп қопсан, худо сенга берибди, хизматингни эл кўрибди, бахт-иқбол қуши дорибди. Қиз-келинлар қош қоқиб имлаган бўлса, сўзинг уларга ҳам мойдай порибди. Бир дуо берай», дея қўл кутарди. Дуода «Эл улусни кезиб яйраб-яшна», «ардоқли бўл, эл кўнглини хушла», «мерос сунбул созди маҳкам ушла», «авжинг баланд, энди достон бошла» деган яхши тилаклар бўлган.
Дўмбира мақтовига бағишланган терма деярли барча бахшилар репертуарида учрайди. Чорша бахши ана шу анъанавий усулга таяниб, ушбу термани айтган. Бу терманинг ўтирган давра аҳлига хуш ёқишининг сабаби шундаки, унда вазиятга ҳозиржавоблик бор, ёш бахшининг чечанлиги, думбира куйини ва шеърини турли оҳангга мослаб олиш маҳорати кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |