O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus termiz davlat universiteti boshlang‘ich talim kafedrasi Ro‘yxatga olindi «Tastiqlayman»


Эртакларни фольклоршуносликда ўрганиш ва илмий тадқиқ этиш



Download 0,56 Mb.
bet20/38
Sana16.03.2022
Hajmi0,56 Mb.
#496920
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38
Bog'liq
02 09 2020 Т Т Ф Халқ оғзаки ижодинини копия

5. Эртакларни фольклоршуносликда ўрганиш ва илмий тадқиқ этиш соҳасида анча иш қилинган. Эртаклардаги воқеабандлик, бирон воқеанинг мукаммал ҳикоя қилиниши уларнинг ўзига хослигини таъминлайди. Унда воқеалар хаёлий ва ҳаётий уйдирмалар асосида, кишиларга эстетик завқ уйғотадиган шаклда баён этилади.
Эртакларда фантастика асосий мезон, «Унинг жони ва қонидир» (Т.Мирзаев). Фантастиканинг тутган ўрни, меъёри ва функциясига қараб, фольклошуносликда эртаклар фантастика элементлари устун бўлган ва фантастиканинг элементлари кучсиз, элемент шаклида учрамайдиган ёки умуман учрамайдиган дея икки гуруҳга ажратилади.
Бундан ташқари, эртаклар образлар талқини, ғоявий мазмуни ва конфлекти, сюжет ва функцияси ҳамда тили ва услубига кўра шартли равишда ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар, сеҳрли эртаклар, маиший эртакларга бўлинади.
Кексалари тилидан ёзиб олинган эртакларда ҳам бошқа ҳудуддардан ёзиб олинган эртакларга хос умумий хусусиятлар ўзига хос бошлама, якунланма ва деталлар, ҳаётий ва хаёлий образлар, саргузашт шаклидаги сюжет йўллари мавжуд. Эртак айтувчиларнинг маҳорати билан боғлиқ равишда уларнинг вариантлашув ҳолатлари ҳам кузатилади.
«Қизил туя» эртаги ҳам ана шундай ўзига хос сеҳрли- 'саргузашт сюжет чизиқларига эга. Бу эртакда ҳам ер остига кирилади. «Мардикор» эртагида ер остига кириш қизини бир гуруҳ кишилар билан базмда бўлишини кўрсатса, «Қизил туя» эртагида қаҳрамон у дунё сирларидан огоҳ бўлади, қаҳрамон йигит у ерда туясини кўради. Дахмарда (эртак қаҳрамонларидан бири) унга туяни олиб кетиш иложи йўқлигини, унинг жонигина бу ердалигини тушунтиради. Демак, туяни ё сўйиб ейишган ёки йиртқич ҳайвонларга ем бўлган.
Эртакдаги тасвирлар катта тарбиявий аҳамият касб этади. Масалан, йигит жаннатда ўсаётган турли мевалардан тбртиб кўрмоқчи бўлади. Аммо дарахт шоҳлари баландлаб кетиб, мевасидан едирмайди. Бунинг сабабини сўраганда, Дахмарда кимки, ҳаётда дарахт экан бўлса, меваларидан бошқалар татиган бўлсагина, жаннатда улар эвцзига мева ейишга сазовор бўлишини айтади. Дарёда турли иди-товоқларда оқиб келаётган таомлар ҳам йигит олиб ейман деса, қочади. Дахмарда буни ҳам тушунтиради: кимки, ҳаётлигида садақа қилган, бошқаларга таом берган бўлса, улар бу ерда насиб бўлади. Йигит йўлда бир кексага яримта қозонпатир берган эди, ўша дарёда оқиб келади ва уни тутиб ейди.
Жаннатдан чиқишда дахмарда йигитга тушунтириб айтадики, жаннатда бўлган бир кун ўн йилга тенг, йигит бу ерда тўрт кун бўлди, келганида ўн саккиз ёшда эди, демак. ҳозир эллик саккиз ёшда.
Дарҳақиқат, йигит қайтиб келса, ота-онаси аллақачон вафот этган, уйларидан, ерларидан бошқалар фойдаланишмоқда.
Ушбу эртак композиция жиҳатидан изчил қурилган бўлиб, ў қаҳрамон ҳаётининг уч даврини ўз ичига олади. Масалан, «Қизил туя» эртагида йигитнинг туяни излаб чиқиши, Дахмарда ёрдамида жаннатга кириши, у ердан чиқиб, кишлоғига келиши. «Мардикор» эртагида ҳам бу ўхшашлик бор, йигит мардикорга олинади, қаро байроқни кўриб, сирини очмоқчи бўладию, бу қаҳрамон ҳаётида бир давр бўлса, қизнинг сирини очгани гўр ичига кириши ва у ерда қўрган-кечирганлари бир давр, ундан кейинги қиз сирини подшога аён этиши, сўнгра қишлоғига кетиб, ота-онаси билан топишиши учинчи даврни ташкил этади.
Одатда, эртакларда сеҳр оламига киришда ҳам қандайдир тилсимлар рўй беради.^сҚизил туя» эртагида ҳам шундай: йигит қир тепасидаги уч қизил тош ўртасида ётади, Дахмарда тошлардан бирини таёғи билан туртиб, йўл очади. Мардикорида гўрга киришда бундай тилсим очиш анъанаси йўқ. Эҳтимол, илгариги айтишларда бўлгандир, айтувчи эсидан чиқариб ёки шошилиб, уни тушириб қолдиргандир.
Эртак қаҳрамонлари анъанавий равишда қўрқмас, довюрак қилиб тасвир этилган. «Қизил туя» эртаги қаҳрамони уч тош орасида ухлаганда, тепасига бир узун бўйли киши (Дахмарда) келиб туради, ўзи бир томонда, кўкрагига суянган таёғининг бир учи ўнинг иккинчи томонида, йигит уйғониб қўрқмайди, аксинча юдоб билан салом беради. «Мардикор» эртаги қаҳрамони ҳам қора байроқни кўрганда бу ерда турган бободан гап нимадалигини сўрайди. Бобо қиз туфайли қаровуллар ўлаётганини айтганда-. Бу сирни очишга даъват этади, бобонинг кетишга ундаган насиҳатларини рад этади. V
Масалан, «қиз ва илон» эртагида қизга кўнгил қўйган, уни қўлга тўширолмаган, ёмонлик, ёвузлик ила ўч олмоқчи бўлган илон образи берилган. Унда ҳикоя қилинишча, бир камбағал чол- кампирнинг ёлғиз қизлари бўлган. Қишлоқдан нарироқда яшовчи илон гоҳ-гоҳ йигит қиёфасига кириб, қишлоқ айланар экан, шу юришда бир куни ўша қизни кўриб қолади.
Қиз тушида ойна кўради, ўз бахтини излаб йўлга чиқади. Аммо илон қизнинг аҳдини сезиб, ғазабланади ва изидан тушади. Қиз худога нола қилиб, тошга кириб қутилади. У бир чўпонникига 'боради, чўпоннинг уч қўра қўйи бўлиб, уларга уч ўғли қараркан. Қиз бир ўрага кириб яшайди, кечалари чўпонникидан нон ўғирлаб келиб ейди.
Чўпон нон ўғирланаётганини сезиб, ўғилларига маслаҳат қилади. Уч кеча уч ўғил пойлоқчилик қилиб, учинчи кеча кенжа ўғил қизни аниқлайди. Чўпон уни ўғлига тўй қилиб олиб беради. Қиз ўғилли бўлади.
Кунлардан бир кун уларнинг уйига девона келади. Қиз унинг ўша илон эканлигини сезади ва буни уйидагиларга маълум қилади. Эҳтиёткор ота уларни бошқа хонага сақлайди. Илон эса тунда қиз яшайдиган уйни ёндириб юборади ва қизни эри, боласи билан нобуд бўлди деб ўйлаб, бошқа қайтиб келмайди.
Бу ерда илон ёвуз куч, ёмонлик қилувчи образ сифатида яратилган. Эртакда илоннинг одам қиёфасига кириши, қизнинг шеърий нола қилиши, тош ёрилиб, ёмонликдан омон қолиши, чўпон ўғилларининг ўғрини тутуш учун уч кеча пойлоқчилик қилиши, учинчи кеча кенжа ўғлиннинг хушёрлик кўрсатиб, уни тутиб олиши ва уйланиши каби анъанавий тасйрлар мавжудки, улар эртакнинг қизиқарли чиқишини таъминлаган.
«Она қиз» эртагида ҳам эҳтиётсизлиги туфайли бахтидан ажралган шундай қиз образи яратилган. Юқоридаги «Оқ билак» эртагида қиз эҳтиётсизлиги туфайли бахтидан маҳрум бўлиб йиғлаб қолса, «Она қиз» эртагидаги қаҳрамон ўз бахти изидан қувиб бориб, яна топишиш шарафига муяссар бўлади. Бу эртакда ҳикоя қилинишича, бир чол-кампирнинг уч ўғил, бир қизи бўлган. Ҳуснда ягона бу қизга узоқ-яқиндан совчилар келади, аммо у қизнинг бахти ит билан боғланганни маълум бўлади.
Улар хафа бўлиб, йўлга чиқишади. Чарчаб, бир ҳовли ёнида тўхташади. Қиз деворга чиқиб, боғдан бир бош узум узмоқчи бўлиб, ота-онасидан рухсат олади. Аввал икки бош узумни ота-онасига узатади, яна бир бош узум олмоқчи бўлганда, девор ҳаракатланиб уни узоққа олиб кетади. Чол-кампир дод солиб, йиғлаб қолишади.
Девор айланиб, бир ҳовлига тўхтайди. Ҳовли ниҳоятда шинам, гулдор, баҳаво. Ўртада оқ ўтов. Кеч кириб, бир сурув қўй, бир сурув сигир, бир сурув туя келиб қолади. Сурувнинг гоҳ олдига, гоҳ ортига ўтиб, бир този бошқариб келади.
Тозининг топшириғи билан қўролар тозаланади, моллар жойлашади. Ҳовли супуриб-сидирилади, овқатлар пиширилади, дастурхонлар ёзилади. Қизга «Келинг қиз, келинг» деб мурожаат қилади. Аммо қиз писанд қилмай, четда туради. Ит эса уни бир талайди, натижада қиз қўрқиб дастурхон ёнига боради.
Йигит топшириғи билан ўз-ўзидан дастурхони йиғилади, идишлар ювилади, жой ташланади. Қиз йиғлаб ўтирганда ит яхдон (сандиқ)га кириб бир кокили зар, бир кокили тилло йигитга айланиб чиқади.
Қиз вақти келиб Ҳасан-Фотима эгиз фарзанд кўради. Қиз ота- онасини кўрмоқчи бўлади. Този рози бўлади. Фақат ота- онасиникига борганда, янгаларидан ўзининг (итлик) пўстинини эҳтиёт қилиши даркорлигини тайинлайди.
Икки туя зер-зебар билан ҳовлига кириб боришади. Йигит итлик кийимини ечиб, туянинг қўлтиғига яшириб қўяди.
Ўртанчи янга она қиз ва унинг эрининг юриш-туришини кузатиб юриб, пўстинин#- айиқлайди. Кечаси ҳамма ётганда, уни олиб ўт бериб юборади. Ҳид тоза-йигитнинг димоғига боради, хотини ёнига бориб, эҳтиёткорлик қилаолмаганлигидан афсусланади. «Қўлингдаги ҳасса қилдай, узугинг пилдай бўлганда мени топасан» дея кўк каптар бўлиб ўчиб кетади.
Юқорида эслатганимиз «Оқ билак» эртаги сюжети худди шу ҳолатда тугайди. «Она қиз» эртагида эса бу сюжет чизиғи давом этади.
Қиз эрини излаб чўлга тушади. Йўлда учраган сурув-сурув қўй-эчкилар, туя-йилқилар кўк каптар бойники эканлигини эшитади. Кўккаптарнинг ялмоғиз юртида яшашини билади.
Қиз ялмоғиз ҳовлисига келиб, ҳовуз бўйидаги чинор тепасига чиқиб туради, бу ердан янги саргузашт ялмоғиздан қутилиш шартлари билан боғланади. Ялмоғизнинг қизи офтобага сув олгани ҳовузга чиқиб, ўша қиз (аёл)ни кўриб қолади. Мусофир аёл унинг офтобасидан сув ичмоқчи бўлиб, узугини ташлаб қўяди. Йигит таҳорат олмоқчи бўлиб, офтобадан чиққан узукни танийди ва хотини келганини билади. Аёл йигитнинг таклифи билан итнинг олдига сомон, туя олдига суяк ташланганлигини фош этиб, уларни сеҳрдон қутқаради. Ялмоғизни қайноқ ёғга чўктиради, ялмоғизнинг кичик қизини ёндириб юборади, йигит ялмоғизнинг катта қизига уйланган бўлади. Уни бошидан қайноқ сув қуйиб ўлдиради. Буларнинг ҳаммасини йигитнинг доно маслаҳати билан амалга оширади, бўлмаса, аксинча ҳам бўлиши мумкин эди. Йигит хотинини билдирмай, қанотида кўтариб бориб, уй чанғороғидан туширади, янгалари ҳавфидан қутилади, ота-онаси билан хайрлашиб, болаларини олиб қайтади, ўз уйи хонадонида мурод- мақсадига етади.
Юқоридаги мулоҳазалардан кўринадики, эртакларда, айтувчининг маҳорати ва фантазиясининг кучига мувофиқ равишда айрим сюжет чизиқлари ривожланиши, унинг кайфиятига кўра, қисқартирилиши, янги тасвирлар, воқеа-ҳодиса, мулоҳаза элементлари сингдирилиши мумкин.
Эртакларнинг баъзиларида ялмоғиз образи фаол ҳаракат қилади. Юқоридаги «Она қиз»да эса у етарли фаолият кўрсатмайди. Эҳтмиол, бу ҳол айтувчининг эртакни тезроқ якунлаш, қаҳрамонларини тезроқ бир-бирлари билан қовуштириш ниятлари билан боғлиқдир. Бунинг устига ялмоғизнинг фирибларини егиб чиқишда аёлга унинг эрининг доно маслаҳатлари қўл келади. Бу ерда ақл-фаросат, донолик инсоннинг йўлдоши бўлса, у ҳар қандай ёмонликлардан қутилиб кетади, деган ғоявий мазмун ҳам устивор туради.
Булар ўрмонда яшаб юрганда, ўша яқиндаги қишлоқнинг бойи бундан хабар топибди. Унинг соқов хотини бўлиб, бефарзанд экан. Бой ўрмондаги сулув қизга уйланади. Узоқ сафарга кетган бой уйдагиларга агар ўғил туғилса, қирқ кеча-кундуз тўй беришни маслаҳат бериб кетади.
Аммо соқов хотин ғанимлик қилади. Кундошини ҳавуздан сув олаяпман деб алдаб, унга чўктириб юборади. У эса ҳавуз тагида Ҳасан-Ҳусан фарзанд кўриб яшайди. Бундан кичкина кийикча огоҳ бўлиб, ҳар куни ҳавуз бўйига келади, тилсиз, унсиз йиғлайди.
Соқов хотин буни сезиб, ўзини касаликка солибди, эрига шу кийикни сўйиб берса, тузалишини айтибди. Аммо ҳомиладор хотинидан ажраб қолган бой унга қулоқ солмайди, кийикка разм солиб сирни аниқлайди. Соқов хотин жазосини олади.
Эртакларида кўп учровчи анъанавий тасвирлар бор. Сув ичиб кийикка айланиш. Кийикнинг опаси сув тагида яшаётганлигини сезиши, сув тагида Хасан-Ҳусан фаррзанд кўриш, ғаним хотинини от думи боғлаб, сазойи қилиб жазолаш кабилар шулар жумласидандир. Аммо эртакда кийикларнинг қайта одамга айланиши тасвири берилмаган. Қизларнинг ота-онаси билан топишмай қолиши ҳам анъанавий эртак тасвирлари даражасига етмай тургандай таассурот уйғотади. Тўғри, буларни айтиш шарт эмасдир. Аммо енгил тасвир, икки оғиз гап билан бундай ҳолатлар юзага чиқарилиб, сюжет композицияси қолипланиши ҳам мумкин. Эҳтимол, айтувчининг маҳорати билан, кийикка айланган қизларнинг яна асл қиёфа топиб, тақдирларида янги ўзгаришлар пайдо бўлиши, сюжетда янги чизиқлар, композицияда янги ривожланишлар ҳам рўй бериши мумкин.
Ўзбек халқ оғзаки ижодининг ушбу жанрларига хос барча анъанавий тасвирлар ҳам, ўзига хқосликлар ҳам мавжуд. Уларнинг тил хусусиятларига тўхталганда, шуни айтиш керакки, мевага хос элементлар, лексик-грамматик воситалар кўп учрайди. «Жўқ», «Жўл», «Журипти», «тла тиловингни», «айдаҳар», «жигит», «ёқдон» (сандиқ), «жолта» (ялта), «жолмовуз» (ялмоғиз), «чавдиш», «оттиба» (офтоба), «полбин» ва бошқалар шулар жумласидандир.
Бу афсона, нақл, ривоят ва эртаклар катта тарбиявий аҳамиятига эгадир. Чунки уларда ватанпарварлик, халқпарварли ғоялари алоҳида жаранглаб туради. Бу жанрлардаги асарлар болаларнинг фантазиясини ўстиришга, тафаккурларининг ривожланишига, нутқларининг ўсишига ёрдам беради.
Шуниси ҳам айтиш керакки, Сурхондарё вилояти аҳолиси томонидан айтиб келинаётган бундай афсона, ривоят, нақл ва эртаклар кам ўрганилган, уларнинг вариантдорлик хусусиятилари текширилмаган. Уларнинг кўпи ҳали ёзиб олинмаган оилада шод-хуррамлик ҳукм суриши тасвир этилиб, болалар олтин олмаларга ўхшатилади. Ойдин момо Рўзиева айтган «Ҳожибобо» эртагида кишиларни кийимига қараб эмас, балки ақл-фаросати, илми - шарофатига қараб даврада мавққини белгилаш даркор деган ғоя илгари сурилган.
Шундай қилиб, Сурхондарё вилояти аҳолиси оғзида яшаётган афсоналар, ривоятлар, нақллар, ҳикоят ва эртаклар катта ғоявий-эстетик йўналишларга ва таълимий-эстетик вазифаларга эгадир. Уларда ўзбек халқ оғзаки ижодининг ушбу жанрларига хос барча анъанавий тасвирлар ҳам, ўзига хқосликлар ҳам мавжуд. Уларнинг тил хусусиятларига тўхталганда, шуни айтиш керакки, мевага хос элементлар, лексик-грамматик воситалар кўп учрайди. «Жўқ», «Жўл», «Журипти», «тла тиловингни», «айдаҳар», «жигит», «ёкдон» (сандиқ), «жолта» (ялта), «жолмовуз» (ялмоғиз), «чавдиш», «оттиба» (офтоба), «полбин» ва бошқалар шулар жумласидандир.
Бу афсона, нақл, ривоят ва эртаклар катта тарбиявий аҳамиятига эгадир. Чунки уларда ватанпарварлик, халқпарварли ғоялари алоҳида жаранглаб туради. Бу жанрлардаги асарлар болаларнинг фантазиясини ўстиришга, тафаккурларининг ривожланишига, нуткдарининг ўсишига ёрдам беради.
Шуниси ҳам айтиш керакки, бундай афсона, ривоят, нақл ва эртаклар кам ўрганилган, уларнинг вариантдорлик хусусиятилари текширилмаган. Уларнинг кўпи ҳали ёзиб олинмаган.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish