O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus termiz davlat universiteti boshlang‘ich talim kafedrasi Ro‘yxatga olindi «Tastiqlayman»


Нақиллар халқ оғзаки ижодиётида ўзига хос жанр сифатида



Download 0,56 Mb.
bet19/38
Sana16.03.2022
Hajmi0,56 Mb.
#496920
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38
Bog'liq
02 09 2020 Т Т Ф Халқ оғзаки ижодинини копия

Нақиллар халқ оғзаки ижодиётида ўзига хос жанр сифатида яшаб келишини юқорида таъкидлаган эдик. Нақлларнинг пайдо бўлиш тарихи ўзига хосдир. «Маиший турмуш, у ёки бу ахлоқ ва тушунчалар, ўрнак бўларли воқеа ва ҳодисалар нақллар учун объект бўлиб хизмат қилган. Реал ҳақиқат нақлларда икки хил-ҳаётда бўлиши мумкин бўлмаган ёки бўлиши мумкин бўлган воқеалар тарзида тасвирланган.»1 Шу билан бирга, нақлларда яхттти ва ёмон хислатни ташувчи образлар умумлашма характерда бўлади, унда тасвир этилган воқеалар у ёки бу ахлоқ нормаларини аниқлаштиришга, уни тингловчиларга таъсирчан етказишга, инсонлар сезгисига таъсир ўтказишга қаратилган бўлади.

Ана шундай нақллардан бирида нонни эъзозлаш баракатини кўпайтириши, бойликни оширишга олиб келиши ҳақида ҳикоя қилинади. Унда айтилишича, бир бой бўлиб, давлати кундан-кун зиёда бўлиб борибди. Охири давлатини бошқаришга қийналиб, уни камайтиришни ўйлаб, бир доно кишига маслаҳат солибди. У одам қуйидагича маслаҳат берибди: «Қат-қат патир қилдиргин, кейин уни туя устига чиқиб, йўлда еб кетавергин. Ўшандан кейин, зора, давлатинг камайиб қолса».
Бой у айтгандай қилиб сафарга чиқибди. Аммо йўлда ноннинг бир ушоғи ерга тушган экан, тўхтаб уни кун бўйи излабди. Қоронғу тушгач, ноилож увол бўлмасин деб ушоқ тушган жойни одам қадами тегмайдиган қилиб, тош билан ўраб қўйибди.
Шундан кейин бойнинг давлати янада зиёда бўлиб кетибди. Ушбу нақл, биринчидан, нонни эъзозлаш, унинг ушоғини ҳам увол қилмасликка чақиради. Иккинчидан, бу халқ удумига амал қилган киши барака топиши, давлати зиёда бўлишини кўрсатади. Учинчидан, ҳар қандай бойликнинг манбаи покликда, тежамкорликда, эҳтиёткорликда деган ғоя илгари сурилади. Тўртинчидан, ахлоқий жиҳатдан ибратли образ яратилган. Бой бадавлатлигидан талтайиб кетмаган, аксинча, пешона тери билан яратилган, ризқ^ насибаси бўлган ноннинг ушоғининт ҳам увол бўлмаслиги учун курашган, диёнатли киши сифатида кўзга ташланади.
Имомов К. ва бошқ. Ўзбек халқ поэтик ижоди, 6.183.
Бошқа бир халқ нақлида сабр таги олтин бўлиши, ҳаётда етишмовчиликлар ўткинчи эканлиги, киши ҳалол меҳнати, сабр- тоқати билан қийинчиликларни бартараф этиши мумкинлиги тарғиб этилади. Унда айтилишича, бир камбағал киши бўлиб, ўғли ўзларининг туяси бўлишини орзу қилар экан. Бир куни бозорда туя арзон бўлиб, бир тангага тушиб қолибди. Ўғли отасига бу ҳақда хабар берган экан, ота: «Ўғлим, қани ўша бир танга?» дебди.
Улар меҳнат қилиб, турмушлари яхшилана борибди. Аммо туянинг нархи кўтарилиб, минг тангага чиқибди: Ўғли: «Ота, туяни арзонлигида сотиб олмадик, ана, энди бозорда нархи минг танга бўлибди» деган экан, отаси: «Ма, минг танга» деб пул чиқариб 'берибди.
Наққлардан бирида ёмон келиннинг қилмиши қораланади. Унда айтилишича, Бир она ўғлини уйлантирибди. Келин ноқобил, қайнонага зулм ўтказувчи бадкор чиқибди. Ўғил куни бўйи тирикчилик ташвиши билан юради, уйда хотинининг онасига кўрсатган қора кунларини билмас экан. Келин эса ҳа деб эрига «Онанг кўп овқат ейди, ҳеч тўймайди, бу аҳволда бола-чақамиз билан овқатсиз қоламиз», деб зорланар экан.
Бир куни ўғли ўрик олиб келибди. Онага ундан бир дона тегибди. Онага овқат тегмай, оч яшагани учун ҳар куни ўша ўрикни тишсиз оғизда кавшаб ўтирар экан. Хотин эса эрига» «Ана, кўраяпсизми, онангизнинг оғзи ҳеч овқатдан бўшамайди», дея нолир экан.
Ниҳоят, ўғил бу машмашалардан қутилиш учун онасини узоқ бир жойга олиб бориб, харсанг тош ёнида қолдириб қайтибди. Аммо кунлар ўтиб, ўғлининг ёдига онаси тушиб, «ўликми-тирикми хабар олай-чи» деб борибди. Борса, онаси ҳамон бир нарсани тамшаниб ўтирибди. Ўғил онасининг аҳволини кўриб, кўзига ёш олибди ва «Она, оғзингиздаги нима?» деб сўрабди. «Ўзинг берган ўрик» деб жавоб қайтарибди она. Қараса, оғизда ўрикнинг донаги қолган, кўкариб, танглайига ёпишиб кетган эмиш.
Ўғил қайтариб келиб, ёвуз хотинини ўлдирибди. Шу билан улар ёвуз келиндан қутилишибди.
Бу нақл қайнона-келин зиддияти билан боғлиқ халқ эртаклари, афсона ва ривоятлари мавзуига мувофиқ келади. Шу билан бирга, у ҳаётий мазмун илдизларига ҳам эга. Бу нақлда онага нисбатан ёвузлик, шафқатсизлик қораланади, ёмон табиатли, бемеҳр, ёвуз келин образи орқали кишиларни бундай ёмонликлардан тортилишга, қайнона ҳам она эканлигини, улар кексайганда ёрдамга, шафқатга муҳтож эканлигини унутмасликка чақирилган.
Келиннинг қайинсинглисига қилган ёмонлиги ҳақидаги бир нақлни Зуҳра момо Мавлон қизидан ёзиб олдик. Унда ҳикоя қилинишича, ўтган замонда бир қиз турмушга чиқса, янгаси қўлига бир тош бериб, «Шу гапирмагунча, сен ҳам гапирма», деб тайинлабди.
Қиз турмушга чиқиб борган жойида гап-сўзсиз яшабди. Ҳатто фарзанд кўргандан кейин ҳам гапирмабди. Қайнона-қайнота бу келинимиз гунг-соқов экан, бошқа гапирадиган келин олайлик деб ўйлашибди.
Янги келин келадиган куни, қайнота уйни уриб, олдинги келинга «уйдан чиқ» дебди. Янгаси берган тошга қараб гапирмаган келин, шунда бирдан тилга кирибди:
Уйди урманг, бобоси,
Чанги чиқар, бобоси.
Тилсиз келин, бобоси,
Олиб туринг, бобоси.
Тилли келин келгунча,
Суйиб беринг, бобоси.
Шунда қайнота бошини чангаллаб, «Ваҳ, шу тилинг бор экан, нега олдинроқ айтмадинг», деб афсусланибди. Келин чечаси берган тошни кўрсатибди.
Келаётган келиннинг ҳам тили тузук эмас экан, «уйдан чиқ, уйдан чиқ» деб ғулдираб келаверибди. Бунга жавобан уйдаги келин: «Қора йўлга бошинг торт, тилли келиштилинг торт», дебди.
Кўринадики, янганинг ғанимлиги, қизнинг соддалиги ва ишонувчанлиги ёмон оқибатларга олиб келди, у ҳақда атрофдагиларда нотўғри тушунча пайдо қилди, ҳатто оиласининг бузилишига олиб келди.
Бу нақлнинг ҳам тарбиявий аҳамияти каттадир, у ҳушёрликка, кишиларга эътиборли бўлишга даъват этади. Бу нақлда қайнона- қайнотанинг сезгирлик билан иш кўрмаганлиги, келиннинг ҳолини ақл кўзи билан англаб етмаганлари, масаланинг тагига етмай, янги келин олишгани қораланса, қуйидаги нақлда қайнотанинг ҳушёрлиги, ақл фаросат билан келинни ёмон қайнона душманлигидан асраб қолганлиги улуғланади. Унда айтилишича, баъзи оилаларда келин ва қайнона орасида келишмовчиликлар, ҳар хил гап-сўзлар бўлиб туради. Шу хилдаги кўринишларга нисбатан «Шоҳ юлдуз-савутмоқ юлдуз» дейилади.
Бунинг маъноси шундай: нақл қилишларича, қадим замонда бир оила яшаган бўлиб, оила бошлиғи-эр адолатли ва ақлли киши бўлган экан. Кунлардан бир куни тўнғич ўғлини уйлантиришибди, улар бир дастурхон устида овқатланишар экан. Негадир. қайнона келинни ёқтирмас, кун бўйи меҳнат қилса-да, тинчлик бермас экан. Келин ҳар дарди ичида, бошқаларга ёрила олмас экан. Қайнона уй ичидаги қозондан ҳаммага иссиқ овқат сузар, келинга эса бошқача йўл тутар экан. Ташқарида косага сув қўяр, сув музлаб қолар, ўша муз устига овқатдан озгина ташлаб келинга узатар экан. Бошқалар ҳаммага, жумладан-келинга ҳам қозондаги овқатдан бир хилда таом тортилди.деб ўйлашар экан.
Келин кун-кундан озиб-тўзиб, зафарондай сарғайиб борар, қайнота бундй^ бир сир борлигини билиб, келиндан нима етишмовчиликлар борлигини суриштирибди. Бечора келин уялиб, нима дейишини билмай қолибди, донолик билан: «Шоҳ юлдуз- совутмоқ юлдуз» деб жавоб қилибди ва ич-ичидан совуқ қотиб қалтирабди.
Ўша кечаси осмонда булут йўқ, юлдузлар чарақлаган, аммо изғирин, совуқ экан. Қайнота келиннинг жавобига ҳайрон қолибди. У кечаси билан ўйлаб, мушоҳада қилиб чиқибди.
«Шоҳ-юлдуз-бу катта юлдуз. У чарақлаб турганда, кун совуқ ва изғирин бўлади. Лекин бунинг келиндаги аҳволга нима алоқаси "бор? Агар усти бут, қорни тўқ бўлса, унга совуқ ўтмайди. Тўхта, усти-ку, бут, қорин масаласи қандай экан? Бир текшириб кўришим керак».
Эртаси кечқурун яна овқат сузилибди. Ҳеч нарсадан гумонсирамаган қайнона эски тартибда овқат сузибди. Буни кузатиб ўтирган эр ўрнидан туриб, келиннинг косасини текширибди. Сир ошкор бўлади ва эр вазиятни адолат билан ҳал этади.
Айрим нақллар кишилар билан ҳайвонлар, жониворлар ўртасидаги муносабатларга боғлангандир.
Масалан «Қадимда беш-олти киши уйда ерга ташланган шолча устида тушлик қилишиб ўтиришган. Шу пайт бир кичкинагина илонча тешикдан чиқиб, у ёқдан-бу ёққа ўрмалай бошлабди. Ўтирганлардан бири илончани шўрвадан бўшаган коса остига бостириб қўйибди.
Орадан бир пас ўтгач, тешикдан узун бир қора илон чиқиб, девор четидан бир-икки айланиб чиқибди. Уйдагилар қизиқиб қолибди ва жим қараб (кузатиб) туришибди.
Бир пайт қора илон инига кириб кетибди-да, бир пасддан кейин яна қайтиб чиқибди. Кейин вишиллаб четда остона тепасида осиғлик турган осма тахтача токчага чиқибди. Унга осилган чамбаракдан ўтиб, сопол косадаги сутга ўзининг бошини тиқибди. Шундан сўнг чамбарак тутқичига ёпишиб, косага қандай чиққан бўлса, ўшандай осма тахтага ўтибди. Осма тахтачадан устун орқали ерга тушиб, вишиллаганча тешикка кириб кетибди.
Ҳамма ҳайрон эмиш. Кейин ўтирганлар ҳалига коса тагидаги илончани қўйиб юборишибди. Илончанинг боши айланиб, у ёқ-бу ёққа гандираклабди-да, сўнг инига кириб кетибди.
Шу пайт кутилмаган воқеа рўй берибди. Ҳалиги қора илон инидан тезда чиқиб, осма тахтага қандай чиққан бўлса, шундай чиқиб, чамбаракдан осилиб тушиб, сопол косага етганда чамбаракка тут пўстлоғидан қилинган тутқичининг бир томонини (тиши билан) қирқа бошлабди. Чамбаракни ушлаб турган арғамчи узилиб, коса қийшайибди-да, сут-пути билан ерга тушибди. Коса чил-чил синибди. қарашса, косадаги оқ сут кўм-кўк эмиш. Илон қайтиб кетибди».
Бу нақл ҳайвон, жониворларда ҳам фарзанд меҳри, ўч олиш инстинкти борлигидан баҳс юритади. Нақл осойишта оҳангда айтилган. Яхши композиция танланган. Илончанинг чиқиб келиши ва унинг коса тагига бостириб қўйилиши тугун ҳосил қилган. Она илоннинг ўйнаб чиққан боласини излаши, воқеани тушуниб дарғазаб бўлиши ва сутга заҳар қўшиб ўч олмоқчи бўлиши, боласи озод бўлгач эса дарҳол ўзи ўчакишиб заҳар солган косани ағдариб ташлаши ишончли ҳикоя қилинган.
Бу нақл жониворларга озор бермасликнинг, табиатсевар бўлишни тарғиб этади, жониворларга ноўрин етказилган озор ўзларига ҳам кулфат олиб келиши мумкинлиги тўғрисида ' огоҳлантиради.
Боботоғда Гавургон деган жой бор. Унинг номи билан боғлиқ турли нақл ва ривоятлар халқ оғзида юради. Шундай нақллардан бири қуйидагича:
Қадимда кексаларни Гавурганга олиб бориб ташлаш одат бўлиб, бир йигит дунё навбатли эканлигини, отасининг донолиги ва унга меҳри туфайли йўлдан қайтади. Аскар сифатида уруш сафарига чиққач, отасини ҳам сандиққа солиб юради. Йўлда бир қатор муаммолар бўлиб, отасининг маслаҳатлари туфайли ўғли уларни ҳал этади ва подшо инъомига сазовор бўлади. Масалан, Гавҳар шамчироқ дарёнинг тубида эмас, тепада, қуш уясида бўлиб, сувга акси тушиб турганлиги, отлиқлар Туркистонда санглақда гавҳар тўплаб қайтиб чиқиша олмаганлиги, йигит эса қулини боғлиқ қолдириб минган байтали туфайли бойликдан олиб қайтиши, косани бир қўш бир ховуч тупроқ билан тўлғазиши каби муаммолар ечими шулар жумласйдандир. Абдулланинг бу каби тадбирларини қандай билганлигини англаган Искандар шоҳ кексаларни Гавурганга олиб бориб ташлашни шу туфайли тақиқлаган.
Бу нақл кишиларни кексаларга ҳурмат руҳида тарбиялайди. Кексаларда ақл ва тажриба кўп эканлигини ифода этади. Шу билан бирга, ёшларни ақл-фаросат билан иш кўришга, доноликни ўрганишга, кекса иззатда бўлишга, улар ўгити ва маслаҳатига қулоқ солишга одатлантиради.
Бу нақл Искандар Зулқарнайн (Александ Македонский) ҳақида яратилган афсона; ривоят, нақллар сирасига киради. А.Македонский қадами Сурхондарё ҳудудига ҳам теккан ва бу ерда ҳам унинг юришлари билан боғлиқ турли жойлар, улар билан боғлиқ афсона, ривоят, нақллар яшайди. Юқоридаги нақл Боботоғдаги Гавурган ва жаҳонгир номи билан боғлиқ бўлиб, халқ донолигини улуғлайди. Туркистонликлар (нақлда келтирилган ном) ўтмишдошларимизнинг ғоят донишмандлик билан жаҳонгирга жавоб қайтарганликлари, уларни мард, танти, ватанпарвар кишилар бўлишганлигини кўрсатади ва улардан ибрат олишга ундайди.
Ҳасаржон деб номланган жой номи билан боғлиқ нақл эса икки ака-уканинг бирга меҳр-оқибатлари, бунинг натижасида элнинг ризқ-насибаси ортганлиги ҳақидадир.
Унда айтилишича, икки ака-ука бўлиб, бир-бирига меҳнат қилиапган, акаси уйланган, бола-чақали, укаси бўйдоқ бўлган. Улар буғдойни янчиб, хирмон қилишгач, ташиш пайтида ҳар иккаласи ҳам бир-бирларига ғамҳўрлик билан мулоҳаза қилишади. Укаси: «Акам оилали, бола-чақали, кел, шулар қийналишмасин, менинг нимамга етмаяпти», деб орқалаган буғдойни акасининг уйига тушириб кетаркан. Акаси эса: «Мен уйланганман, бола-чақалиман, укам эса ҳали уйланиши керак», деб ўзига тегишли юкини укасининг уйига тушириб кетаркан. Бу меҳрибонлик, ғамҳўрликдан хирмонга барака кириб, ҳосилини ҳеч адо қилишолмабди. Шунингдек, улар бутун қишлоққа: «Кимга ғалла керак бўлса, 'хирмондан олиб кетсин», деб жарчи чақиртирибди.
Уларнинг саҳийлигидан эл миннатдор бўлибди. Шундан буён бу ер Ҳазаржон дейиларкан.
нақларда қариндош-оғайнилар орасида ўзаро иноқлик, меҳрибонлик, тотувлик, бирлик ва саҳийликни тарғиб этади. Саҳоват ҳамиша баракат келтиришини, эл-юртнинг дуо-олқишига сазавор этилишини тараннум этади.
Умуман, халқ нақлларида донолик алоҳида ажралиб туради. «Камбағалнинг топишмоғи» деб аталувчи қуйидаги нақл ҳам ибратлидир. Унда ҳикоя қилинишича, бир камбағал йўл ёқасидаги далада экин экаётган экан. Йўлдан подшо ўтиб қолибди.
-Ҳорманг, батрак,-дебди подшо.
-Бор бўлинг, йўловчи,-деб жавоб қайтарибди камбағал.
У ўзи билан подшо гаплашаётганидан бехабар экан.
-Бу ердан кўп даромад оласанми?
-Ҳосил яхши бўлса, 80 сўмлар чамаси фойда қолади.
-У пулларни нимага ишлатасан?
-20 сўмини солиққа тўлайман, 20 сўмни қарзимга бераман, 20 сўмини қарзга бераман, 20 сўмини деразадан улоқтираман.
-Менга тушунтириб бер-чи, оғайни, қайси қарзингни узасан?
Нимага қарз берасан? Нега қолганини деразадан улоқтирасан?-дебди подшо.
-Отамни боққаним-қарзимни узганим. Ўғлимни боққаним қарз берганим, қизимни боққаним эса деразадан улоқтирганим бўлади,-дебди камбағал,
-Сен ҳақсан!-дебди подшо ва бир ҳавуч танга берибди. Сўнгра ўзини таништириб, дебди:
-Ҳозир менга айтган гапларингни менинг иштирокимсиз ҳеч кимга айтма.
Подшо салтанатига келиб, барча аёнлари-у маслаҳатчиларини ҳузурига чорлабди ва воқеани айтиб, жумбоқни ким топса, катта мукофот беришини айтибди. Ҳеч бири топа олмабди. Шунда подшонинг вазирларидан бири подшо суҳбат қилган камбағални топиб, бир талай кумуш танга бериб, жумбоқнинг жавобини сўрабди.
Тангаларни кўрган батрак жумбоқни ечиб берибди. Подшо камбағал сўзининг устидан чиқмаганлигини сезиб, уни ҳузурига чақиртирибди.
-Ваъдага вафо қилмадинг, менинг иштирокимсиз топишмоқ жавобини айтиб қўйдинг, энди ўзингдан кўр,-дебди подшо.
-Йўқ, подшоҳи олам, менинг заррача ҳам гуноҳим йўқ--дебди у. Топишмоқнинг жавобини сизнинг иштирокингизда айтгандим.
Камбағал шундай деб, чўнтагидан подшо расми туширилган кумуш тангачаларни чиқариб кўрсатибди.
-Сен ҳақсан,-дебди подшо.-Тангадаги менинг расмим.
Подшо шундай деб камбағалга қимматбаҳо совға-саломлар 'бериб жўнатибди.
Бу нақл ҳаётий ҳикматлардан таълим беради. Унда халқ донишмандлиги мужассам. Бу нақлда инсоннинг ота-она ва фарзандалар олдидаги, умуман, ҳаёт олдидаги бурчдорлик ва қардорлик фалсафаси ўткир умумлаша ва хулосаларда ифода этилган. У меҳнат ва меҳнаткашга муносабат масалаларини ўртага ташлайди, кишиларни ишбилармонлик руҳида тарбиялайди.
Ушбу нақл композицияси жиҳатидан содда қурилган, диалоглар содда, халқ тафаккур меваларининг мағзини чақишга қаратилган. Унда жумбоқ шаклидаги мулоҳазалар ўзаро суҳбат жараёнида ечим топа боради. Деҳқон ўзининг донолигини, ақл- фаросати билан подшонинг илфоти ва инъом-эҳсонига сазовор бўлди.
* Шундай қилиб, нақллар халқ донишмандилигининг ўзига хос кўриниши бўлиб, ихчам ва содда тузилиши, ҳикматларга бойлиги билан ажралиб туради, юксак ғоявийлик руҳи билан суғорилган бўлиб, кишиларни соф инсоний фазилатлар руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Бундай нақллар.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish