O`ZBЕKISTON RЕSPUBLIKASI OLIY VA O`RTA
MAXSUS TA'LIM VAZIRLIGI
TERMIZ DAVLAT UNIVERSITETI
PEDAGOGIKA FAKULTETI
BOSHLANG`ICH TA'LIM KAFЕDRASI
“ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ ВА УНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ” ФАНИДАН
(Амалий машғулотлар ишланмаси)
Termiz – 2021
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
“ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ ВА УНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ” ФАНИДАН
(Амалий машғулотлар ишланмаси)
Термиз-2021
Kafedra mudiri:_________dots. D.Qodirova
Tuzuvchi: R.Mustafoqulov – TerDU Boshlang‘ich ta’lim kafedrasi dotsenti.
Taqrizchil: B.Umurqulov - TerDU O‘zbek tilshunosligi kafedrasi
mudiri, filologiya fanlari doktori
O‘quv-uslubiy majmua Termiz davlat universiteti o‘quv-metodik Kengashida ko‘rib chiqilgan va tasdiqlangan (2021- yil “__” ______ - sonli bayonnoma).
1-Амалий машғулот: ФОЛЬКЛОРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Режа:
Оғзаки ижод ва фальклор хақида умумий тушунча.
Фольклорнинг ўзига хос хусусиятлари.
Мустақилик даври ўзбек фольклоршунослиги.
Фольклорининг тур ва жанрларга бўлиниши.
Адабиётлар:
Эгамов Х. Туркий халқлар эртакчилик анъаналари алоқалари тарихидан очерклар.-Тошкент.: «Ўқитувчи», 1980, 25-27-бетлар.
Имомов К., Мирзаев Т., Саримсоқов Б., Сафаров О., Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. Тошкент. Ўқитувчи нашриёти.
Мавзуга қисқача шарх
Халқ оғзаки ижоди энг қадимий ҳаётбахш миллий қадриятларидан бири ҳалқ оғзаки ижоди санъатидир. Бу санъат бадиий анъаналари тизими сифатида халқимизнинг илғор умуминсоний ғояларини такомиллаштириб, кела- жакка умид, эзгулик, меҳр-саҳоват, инсонийлик, ватанпарварлик билан боғлиқ миллий ва маънавий қадриятлами шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Халқ оғзаки ижоди фанини ўрганиш, оғзаки ижоди меросини чуқурроқ татбиқ этиш, бугунги замондошларимиз маънавий эҳтиёжини қондиришда катта муҳим манба вазифасини ўтайди. Бу фан миллий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшади, яъни оғзаки ижоднинг анъанавий тур ҳамда жанрларини амалий ва назарий жиҳатдан босқичма-босқич ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Халқ оғзаки ижодининг барча жабхаларини ўз ичига қамраган фольклор атамаси ўзбек адабиётига кириб келиши мухум ахамият касб эти.
Фольклор атамасим 1846-йилда инглиз олими Уильям Томс таклиф қил- ган боииб, у “халқ донолиги” деган тушунчани ифодалайди. Аслини олганда, фольклор деганда, халқ томонидан яратилган ҳамма санъат намуналари - меъморлик, наққошлик, ганчкорлик, зардўзлик, му- сиқа, рақс. оғзаки адабиёт намуналари тушунилади. Ҳар бир санъат соҳасида иш олиб бораётган мутахассис ўзи танлаган туми “фолк- лор” деб атайди. Масалан, мусиқачи халқ куйларини, хореограф халқ рақсларини, архитектор халқ меъморчилигини, фольклоршунос олим халқ достонлари, эртакларини фольклор асари деб ҳисоблайди.2
Дастлабки вақтларда “эл адабиёти”, “халқ адабиёти”, “оғзаки адаби- ёт”, “халқ оғзаки ижоди” деб юритилиб келинган ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди илк бор Ҳ.Зарифов (1934-35 йиллар) томонидан қоиланилган “фольклор”, “Ўзбке фольклори” сифатида кенг оммалашди.
Ўзбке халқ оғзаки поэтик ижоди кўплаб жанрлардан таркиб топган оғзаки сўз санъати намуналари боииб, халқ ҳаёти, тарихи, орзу-инти- лишлари, дунёқарашларини бадиий тарзда ўзида акс эттиради, ижро эти- лади ва ижро жараёнида оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодларга ўтиб келади.
Фольклор - синкритик хусусиятга эга боииб, барча санъат турлари- га хос элементларни ўзида мужассамлаштирган, унда сўз, куй ва маиум турларида рақс уйғунликда ижро этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |