O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus termiz davlat universiteti boshlang‘ich talim kafedrasi Ro‘yxatga olindi «Tastiqlayman»



Download 0,56 Mb.
bet31/38
Sana16.03.2022
Hajmi0,56 Mb.
#496920
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   38
Bog'liq
02 09 2020 Т Т Ф Халқ оғзаки ижодинини копия

Ривоятлар ҳам ўзбек оғзаки ижодида алоҳида ўрин тутувчи жанрлардан бўлиб, улар ҳаётий воқеаларни ҳаётий уйдирмалар асосида акс эттиради. Ривоятларда тарихий воқеалар, кишилар турмуши, географик жойларнинг пайдо бўлиши ёки вайрон этилиши билан боғлиқ ҳикоялар ифода этилади. Ўзбек фольклоршунослигида ривоятлар мавзу доирасига кўра тарихий ва топонимик ривоятларга ажратиб гуруҳланади.1,
Фольклоршуносликда халк нАҚЛЛАРИ ҳам шакл ва мазмунига кўра иккига-синкретик ва соф нақлларга бўлиб ўрганилади.8'
Маълумки, нақллар халқ оғзаки прозасининг мажозга асосланган мустақил жанри ҳисобланади. Улар ахлоқий-дидактик вазифа ўташлари билан оғзаки прозанинг бошқа жанрларидан алоҳида ажралиб туради. Энди ўларни, юқорида таъкидлаганимиздек, синкратик ва соф шаклларга ажратилишида муҳим асосларЧ^ мавжуд. Масалан, синкритик шакллар, асосан, эртак, афсона, ривоят, мақол ва маталлар билан ўзаро муносабатда, уларнинг бир-бирларига таъсири натижасида юзага келган. Соф шаклларда эса афсона, ривоят ва эртакларга хос анъанавий бошлама ва тугалланмалар деярлик учрамайди. Соф шакллар, асосан, ҳаётий воқеалар асосида яратилиб, уларда яхши ва ёмон хусусиятлар ўртасидаги зидлик умумлашма шаклида ифода топада.9
Эртаклар халқ оғзаки ижодининг янада бошқачароқ, ўзига хос хусусиятларга эга бўлган жанрларидан ҳисобланади. У эса доимий оммавий жанрлардан ҳисобланади. Эртаклар Сурхондарёда кўпроқ матал атамаси билан юритилади.
Эртакларнинг ўзига хос хусусияти-воқеабандлиги. Бирор воқеани мукаммал ҳикоя тарзида баён қилишда кўзга ташланади. Эртаклар воқеликни хаёлий ва ҳаётий уйдирмалар воситасида, кишиларда бадиий завқ уйғотадиган шаклда акс эттириши билан характерланади.
Қуйида Сурхон воҳаси ҳудудида яшовчи аҳоли тилидан ёзиб олганимиз ривоятлар, афсоналар, нақллар ва эртакларнинг мавзу доираси, ғоявий ва бадиий хусусиятлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Афсоналар. Сухондарёлик бахшилар, кексалар орасида афсоналарни қизиқарли қилиб айтувчилар кўп учрайди. Бундай афсоналар кишиларни яхши инсоний фазилатлар руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
«Ривоят қилишларича, олдинги даврда ҳазрати Жаброил кишилар билан бирга яшар, улар билан мулоқатда бўлар эканлар. Бир куни бир йигит сафарга чиқибди, йўлда бир киши билан йўлдош бўлибди. У киши билан бориб, бир ерда иккаласи икки томонга йўли ажралибди. Бир оз юриб, бола ўйлабди:
«У йўлдошимнинг номини, кимлигини сўрамадим-ку? » дебди.
Эй, йўлдош, сиз кимсиз, ҳатто, кимлигингизни сўрамабман?-деб бақирди.
Шунда у жавоб берди:
Мен ҳазрати Жаброилман.
Унда сен айт-чи, жонимни қачон оласан?
Қачонки уйланганингдан кейин, қаллиғингни олдига кираётиб, бир оёғинг бўсағадан ичкарига, бири ташқарида турган вақтда сенинг жонингни оламан, -деди.
Йигит ўйланиб қолди ва йўлида давом этди.
Уни ота-онаси уйлантирмоқчи бўлди. Йигит кўнмади. Кейинчалик оғайнилар ота-онасининг қистови билан мажбурий ҳолда уйлантирилди.
Қаллиғини тушириб келгач, уч кун дўстлари билан юрди. Қайлиғининг олдига бормади.
Ота-онаси мажбур қилишган эди, у бўлган воқеани айтиб берди. Ота-онаси: «Шунга ҳам ўйланасанми, майли, келса, бизнинг олдимизга юбор, биз жонимизни берамиз», деди. У рози бўлди ва кираётиб, бўсағанинг устига ҳазрати Жаброил келиб ушлади: «Қани* йигит, қарзингни берчи?» Жаброилни отасининг олдига юборди, Жаброил йигитнинг отасига бориб, жонини сўради. отаси: «Майли, олгин» деди. Жонини оғритиб, қаттиқроқ ушлади. Отаси вой- войлаб, «Менга тегма, ким учун келган бўлсанг, ўшани(нг) жонини ол», деди. Жаброил «Отанг жонини бермади», деди. Иигит «Унда онамга бор», деди. У йигитнинг онасига борди. Уни(нг) ҳам жонини қаттиқроқ оғритиб бураган эди, онаси ҳам дод солиб юборди ва «Ўзини(нг) жонини олиб кетавер!» деди.
Жаброил йигитга: «Онанг ҳам жонини бермади», деди. Ва йигит: «Ажаб, энди нима қилай экан? Ҳа, айтгандай, менинг
дўстларим бор, мен ўшалар билан маслаҳатлашай», деди.
У дўстларини(нг) олдига борди. Дўстлари тўда бўлиб ўтирган экан. Улар йигитни(нг) келаётганини кўриб, бир-бирлари билан маслаҳат қилишди. «Ҳозир боплаб бир урамиз, бир-икки кун биздан аразлаб, келиннинг олдига борсин (турсин), кейин яна бориб ярашамиз» дебди. Шундай деб турган экан, у йигит дўстларига (воқеани) айтибди.. «Дўстларим, мени(нг) бошимга мушкулот тушиб қолди», деб бўлган воқеани айтиб берибди. Дўстлари унга ёрдам
беришини, уни(нг) ўрнига ўзларини(нг) жонини беришларини айтибди.
Жаброилга йигит айтибди. «Дўстларим жонини беришмоқчи экан», дебди. Жаброил дўстларини(нг) олдига бориб, уларни(нг) жонини олмоқчи бўлибди. Улар рози бўлибди. Қанчалик дўстларини қийнаса ҳам, «Майли, жонимни ол», деб тураверибди.
Дўстларнинг бир-бирига бўлган садоқатини кўрган Жаброил уларга қойил қолибди. Йигитга ҳам, дўстларига ҳам (худо) 75 ёшдан умр берибди. Ана шундан буён одамзодни(нг) қарилик (ёши) 75 ёш ҳисобланар экан.
Шундан кейин улар асойишта. Тинч умр кечира бошлабди ва 'мурод-мақсадларига етибди.
Бу афсона ғоят ибратли бўлиб, ёшларни дўстликда садоқатга ўргатади. Дўст ҳар қандай шароитда ҳам дўст бўлиб қолиши, ҳатто дўст учун қурбон бўлишга, жон беришга ҳам тайёр туриши даркор. Афсонада дўст ҳамма нарсадан улуғ этиб тасвирланган, ҳатто ота- она имкониятидан ҳам юқори имконият эгаси сифатида қадрланган.
Дарҳақиқат, инсоннинг кўп умри дўстлар даврасида ўтади, яхши-ёмон кунлари билан боғланади, аччиқ-чучугини улар билан баҳам кўради. Ёзма ва оғзаки адабиёт манбаларида шунинг учун ҳам дўстлик юксак-юксак улуғланади. Халқ оғзаки ижодининг ана шу дурдоналаридан маънавий озуқ олган Алишер Навоий асарларини бир эслайлик. Уларда қандай ажойиб садоқатли дўстлар образлари яратилган. Шунинг учун ҳам «Садди Искандарий» достонидан Искандарнинг матбмсаро онаси унинг дўстларига шундай дейди:
«Бу матом ғами менга нисбатан сизда кўп, чунки Искандар мендан кўра сизга яқин эди. Унинг ҳоли-аҳволи сизларга маълум; қанчалик билим ва камолоти борлигидан сиз хабардор эдингиз, сафар кунларида сиз унга ёр, ватанида истиқомат қилган кунларида эса сиз унга ғамҳўр улфат эдингиз. Мен, у сизнинг шоҳингиз эди, демайман, йўқ ;у сизнинг меҳрибон дўстингиз, дилхоҳингиз эди. У ҳар бирингизнй ошкора ҳам, махфий ҳам икки жаҳонданда ортиқ кўрар эди».
Дарҳақиқат, чинакам дўст ўз дўстини жонидан ортиқ кўради, уни оға, ини деб билади, унинг ота-оналарини ўзининг ота-оналари даражасида кўради, оғаларини оға, иниларини иним, сингилларини сингил, янгаларини янга, қариндошларини қариндош деб билади. Бундай туйғулар инсонда бирданига пайдо бўлмаган, балки катта ҳаётий синовлар, тажриба асосида, халқ донишмандлигининг бебаҳо ҳикматлари асосида чиниққан, сайқал топган. Юқоридаги афсона ҳам шундай ҳаётий эҳтиёжлар талаби билан юзага келган.
Бизнингча, бу афсонанинг биринчи варианти қадимий ва ғоявий мазмун жиҳатидан муваффақиятлидир. Чунки унда ҳалол меҳнат кишиси улуғланган. Иккинчиси замонавийлаштирилиб тўқилган афсона, ароқхўр образи муваффақиятсиз киритилган. Чунки куну тун ароққа берилган, ақлсиз-тентак бўлса, бундай кишининг худога, унинг қудрати ва иродасига ишончи ҳам мустаҳкам бўлади дейиш қийин.
Ривоятларда воқелалар унча кўп бўлмайди. Унда икки-уч лавҳа 'олинали, сюжет ихчам, композицияси ҳам қатъий эмас. Улар кўпроқ у ё бу нарса ҳақида тасдиқ ё инкор характерида бўлиб, яхши ва ёмон хусусиятлар ҳақида сўз юритилади.
«Қадим замонда,-дейилади ушбу ривоятда,-бутун дунёни сув босиб кетаётган экан, ҳамма нарсани-уйларни, дарахтларни, катта- кичик ҳайвонларни сув тўғонаклаб олиб кетаверибди. Шунда бир қайиқни ҳазрати Сулаймон бошқарар экан, у киши ҳамма нарсалардан бир жуфтдан қайиққа солиб олибди. Бир эркак, бир аёл одамни қайиққа чиқарибди, йўлбарс, чўчқа, илон, чаёнларни солиб олибди. Улар узоқ вақт сувда қайиқ билан сузиб юрибди. Ниҳоят, бир қуриликка чиқиб тўхташибди. Ҳаммаси қайиқдан тушибди. Йўлбарс ерга тушиб, апчу деб акси урган экан, бурнидан иккита мушук отилиб чиқибди. Чўчқа ҳам акси урган экан, бурнидан иккита сичқон отилиб тушибди-да, югугрганича кўпга қўшилиб кетибди.
Қадим замонда шундай кароматли нарсалар бўлган экан. Шунинг билан яна ер юзида ҳаёт давом этибди. Ўшандан буён, одамлар сувнинг пири сифатида ҳазрати Сулаймонга сиғинишиб келаётган экан».
Бу ерда фуҳ пайғамбар билан боғлиқ ривоят бошқача тарзида талқин қилинган. Нуҳ пайғамбар образи ўрнига Сулаймон пайғамбар образи келтирилган. Дунёни сув босиши воқеаси ҳам бошқачароқ, яъни ер юзини тўлиқ сув босган тарзда эмас, балким маълум қисмини сув босиб кела бошлаган тарзда ифода этилган. Бу ривоятда ер юзида ҳаётнинг тугамаслиги., Уни сақлаб қолувчи кучлар топилиши тўғрисида саммимий ғоя илгари сурилган.
«Ҳаммамиз учун табаррук пайғамбаримиз мушукни ниҳоятда садоқатли ҳайвон деб тушунган. Шу туфайли ундан ўзининг марҳаматини ҳеч вақт дариғ тутмаган. Пайғамбаримиз моддий жиҳатдан юпун яшаган. Шундай бўлишига қарамасдан, кунларнинг бирида у кишининг тиззаларида мушук ухлаб қолади. У киши мушукнинг уйқусига озор бермаслик учун, чопонининг мушук ётган ўнгирини кесиб қолдириб туриб кетади. Мушукнинг пешонасида беш панжанинг изи бор. Пайғамбаримиз ҳар доим мушукнинг пешонасини силаган, мушукнинг пешонасида излар пайғамбаримизнинг бармоқ излари. Шунинг учун халқимизда гап бор: мушук бор уйда фаришта бўлади».
Бу ривоят пайғамбаримизнинг яхшиликлари мисолида мудойимлик, Жониворларга меҳр, камтарлик, уй ҳайвонларини парвариш қилиш, боқиш, озор етмазлик каби фазилатлар умумлашган. Бу ривоятнинг тарбиявий аҳамияти каттадир.
Масалан, шоғал (чиябўри) тафсилоти берилган ривоят қуйидагича:
«Қадим замонда бир аёл жиззиқ қовуриб ўтирган экан, эшикдан бир қаландар келибди ва унга: «Эй аёл, жиззиғингдан менга икки дона хайр қил», дебди.
Аёл жуда хасис экан. Қаландарни кўриши билан қовоқ- тумшуғи тушиб кетибди ва унинг сўзларини эшитгач:
-Йўқол, сенга берадиган жиззиғим йўқ,-дебди.
Шунда ҳалиги қаландар қаттиқ оғринибди ва «шу икки дона жиззиққа қизғаниб, мени ҳақарот қилган бўлсанг, -деб қўлини дуога очиб дебди:-Шу қозондаги жамики жизиғинг жизлан бўлиб учиб кетсин, ўзинг бўлсанг, шоғол бўлиб, дашту ўрмонларга чиқиб кет», дебди.
Аёл қозоннинг қопқоғини очиб қарайман деса, ҳамма жиззиқлар жизлан бўлиб учиб бораяпти. Буни кўрган аёл ҳайратга тушиб: «вий, вий, жизгим жизлан бўлди, вий, вий», деб икки қўли бошида шоғолга айланиб қолибди. Шундай қилиб, жизланлар изидан дашту биёбонларда югуриб юрган эмиш».<Ў
Ушбу ривоят қизғанчилик, хасисликни қоралайди. У шоғол (чйябўри)нинг пайдо бўлиши ҳақида ҳикоя қилар экан, Инсоннинг хасислиги уни одамгарчиликдан чиқариб, шундай майда ҳайвонга айлантириб қўяди деган ҳикматни илгари суради. Бунда тарбиявий аҳамият ниҳоятда каттадир.
Тошбақа тафсилотига оид ривоятда ҳам хасислик, алдамчилик, қарзга хиёнат билан боғлиқ воқеа ҳикоя қилинади. Бунда дуобанд туфайли ёмон ҳулқли киши тошбақага айланиб қолиши кўрсатилади. Унда ҳикоя қилинишича| қадим замонда икки қўшни бўлган. Қўшничиликда рўзғорга керакли нарсаларни олди-берди қилиб туришни тақозо этади. Худди шундай, бу икки қўшни аёл ҳам у-бу нарсаларини алмаштириб туришган. Улардан бири ниҳоятда саҳий. Қўли очиқ, қўшнисидан сўраган нарсасини аямас экан. Иккинчиси эса қурумсоқ фирибгарроқ бўлиб, олган нарсаларини ками билан қайтарар экан.
Бир куни ўша аёл қўшнисидан катта коса ун қарз олибди. Эртаси эса ўша қарзни кичкина косада қайтаради. Бундан ун эгаси оғриниб, сўз қотмоқчи бўлса, унга нотанти аёл бобиллаб берибди, унинг кам бергани етмагандай, қўшнисини ҳақорат қилибди.
Шунда ҳалиги қўшни аёл қўлини дўстга кўтариб шундай дебди:
-Катта коса устингга, кичкина коса остингга, мен минг марта рози, шу аёл тошбақага айлансин, омин, оллоҳу акбар!
Қурумсоқ аёлнинг бутун йиққан рўзғори қолиб кетибди, аёл эса бир-бир қадам ташлаб, тошбақа бўлиб чиқиб кетибди.
Кўринадики, дўстга, қўшнига хиёнаткорлик оқибати ёмон бўлишидан огоҳ этувчи бу ривоятнинг тарбиявий аҳамияти катта. У кишиларни ҳалолликка, омонатга ҳиёнат қилмасликка, қўшнилар билан дўстона муносабатда бўлишга ундайди.
Халқ орасидаги бошқа удумлар ҳақида ҳам шундай ривоятлар яратилган. Умуман, халқ орасида айрим қишлоқ, жой, дарё, чўл, саҳро номлари, донишмандлар ҳаётидан, расм-русумлар ва бошқалар ҳақида хилма-хил ривоятлар яратилган.
Масалан, халқимизда яхши дўстларнинг бир-бирига тўн кийдириш одати бйр. Бу одат ҳақида ҳам сурхондарёликлар тилида бир ривоят мавжуд. Унда айтилишича, қадим замонда бир чўл- биёбонда икки йўловчи учрашиб қолишибди. Улар роса чанқаган экан. Сув изламоқчи бўлишибди.
Шу тариқа улар навбатма-навбат сув излашибди ва муддаоларига етишибди. Шунда улардан бири донороқ чиқиб: «Сен бўлмасанг, мен ҳалок бўлардим, сен туфайли омон қолдим. Кел, шу вақтларни эслаб туриш учун, устимиздаги кийимларимизни бир- биримизга алмаштирайлик», дебди.
Улар шундай қилишибди, оға-ини тутинишибди. Сарпо кийдириш, тун ёпиш одати шундан келиб чиққан экан.
Бундай ривоятларнинг яратилиши ушбу удумлар ҳақида кишиларга, айниқса, ёшларга тўлиқроқ тасаввур берпш, ушбу удумларни муқаддас тутишга одатлантириш, уларнинг аҳамиятини ошириш ниятини қамрови ифода этади. Юқоридаги тун ёпиш одати ҳақидаги ривоят ҳам кишиларнинг оғир кунларда бир-бирларига ғамҳўру ҳамдаст, бир-бирига қувват ва куч бўлишга, ҳар қандай шароитда ҳам ақл билан иш кўришга, саҳоватли, самимий бўлишга даъват этади. Иккинчидан эса бундай халқ удумларини муқаддас тутиш, унга амал қилиш ва эъзбзлашга ундайди.
Айрим табулашган (тақиқланган) одатларимиз ҳам бор. Шулардан бири пичоқни қозонга қайрЙасликдир. Бу ҳақдаги ривоятда айтилишича, биби Фотиманинг Ҳасан-Ҳусан исмли ўғиллари зўр паҳловон бўлишган, уларни ҳеч ким ва ҳеч нарса куч 'билан енга олмаган. Шунда тўрт кўзли бир маҳлуқ келиб, қозонга пичоғини қайраб, Хасан-Ҳусанни ўлдирган экан.
Шу сабали пайғамбаримиз: «Кимки, менинг умматим бўлса, пичоқни қозонга қайрамасин», деган эканлар.
Нон ушоғининг қадри, айрим меваларни увол қилмаслик тўғрисида қанчадан-қанча ривоятлар яратилган. Шундай ривоятлардан бирида ҳикоя қилинишча, бир киши йўлда кетаётса, бир ҳавуч чигит тушиб ётган экан, парво қилмай, босиб ўтиб кетаверибди. Бир оздан кейин қайтса, ўша жойда бир ҳавуч олтин ётганмиш. Ҳалиги киши шошилиб, олтинларни ҳавучига олиб, тикилиб қарай бошлабди. Шунда олтинлар яна чигитга айланиб, ўша кишининг икки кўзи унинг устига оқиб тушибди.
Бу ривоят катта тарбиявий аҳамиятга эга. У чигитнинг оёқ остида ётиши увол деган ақидани кўнгилга, онгга сингдиради.
«Кўр кўзнинг очилиши» деган ривоятда оналик меҳри тараннум этилган. Унда ҳикоя қилинишича, қадим замонда бир оилада ёлғиз қиз бўлиб, у кўзи ожиз туғилган экан. Уни қанча табибларга кўрсатишибди, фойда бўлмабди. Охири ўткир табиблардан бири - «Қизингизнинг кўзи очилиши учун, боша киши кўзидан ажраши керак» дебди. Демак, қиз ёруғ дунёни кўриши учун, бошқа бир киши унга кўзини бериши даркор экан. Ота ўз қариндош-уруғларидан, дўстларидан мадад сўрабди, аммо ҳеч ким ёрдам бермабди. Бунга фақат онаси рози бўлибди.
Бу ривоят оналарнинг фарзанд учун, унинг соғлиғи ва безавол ўсиши, камлик кўрмаслиги учун ҳар нега тайёр туришидан баҳс юритади.
Бибифотима ҳаётидан олинган бир ривоғт ҳам ғоят ибратлидир. Унда аёл зотининг кундошликдан куйиши, изтироб чекиши кучли кечинма сифатида тасвир этилади. Унда айтилишича, биби Фотиманинг эри фарзандсизлик туфайли бошқага уйланмоқчи бўлибди. Биби Фотима буни оталарига айтибди.
-Рухсат берманг, қизим, куясиз,-дебди отаси.
-Майли, хотин олса-олсин, куймайман,-дебди Биби Фотима. Тўй бўлибди. Кечаси пайғамбаримиз келиннинг уйи билан ўз уйлари орасига чақир тиканак ташлаб қўйибдилар. Эрталаб қизларига: «Қалай, қизим, куймадингизми?» десалар, «Йўқ» деб жавоб берибди.
Биби Фотима. «Қани, оёғингизни кўрсатинг-чи?» дебди оталари. Қараса, қизларининг оёғига тиканак қадалиб ётганмиш. «ҳай-ҳай, қизим-а, куйганлигингизнинг белгиси шу тиканлардир», дебдилар. Шунда айтибдиларки^ «Кимки умматим бўлса, тиканак ботинкаси тагига мих бўлсин». Ботинка тагига мих қоқилиши шундан қолган экан.
Эртасига қизларига: «Қандайсиз?» дебдилар. «Куяяпман,
куйиб бораяпман» дебди қизлари. «Унда эрталаб бориб, ўзингизни ариқдаги сувга ташланг» деб маслаҳат берибдилар оталари.
Ариқдаги сувнинг эрталаб илиқлиги ва буғ кўтарилиб туриши шундан қолган экан.
«Бўлдими?» дебди оталари қизи ариққа тушиб қайтгач. «Йўқ» дебди Биби Фотима. «Унда теракни бориб қўчоқланг», дея маслаҳат берибдилар пайғамбаримиз. Ичи куйганидан қизи теракни қучоқлабди, қалтирашидан терак барглари ҳам титрабди.
Шамол бўлмаса-да, терак баргларининг титираб туриши шундан экан.
Бу ривоятда аёл қалбининг кундошлик туфайли изтироб чекиши шартли ишоралар орқали очилган.
Биби Фотиманинг эри, севиши, ҳар қанча ўзини танти тутгани билан, сиртдан билдирмаса-да, ичдан куйиши ўткир ифодасини топган. Бу шундай куйишки, бунга ариқдаги совуқ сув ҳам, лоқайд ўсиб турган терак ҳам дош беролмайди.
Юқорида аллаларнинг она ва бола ҳаётида қандай муҳим рол ўйнаши ҳақида тўхталган эдик. Алла боланинг оромини таъминлаши билан бир қаторда, алла айтувчини ҳам ҳаяжонга солади, унинг фаҳр-ифтихор, орзу-ҳавас туйғуларини кучайтиради. Шу билан бирга, унинг ўзининг ҳаёт, турмуш, тақдир билан боғлиқ қувонч- шодликлари, қалб изтиробларини ҳам жунбушга келтиради.
Халқ орасида алла ҳақида ҳам қизиқарли ривоятлар яшайди. Ангорлик Бибисора момодан ёзиб олганимиз «Она ўгити» ривояти ҳам шулар жумласидандир.
Унда айтилишича, ўтмишда бир ёлғиз аёл ўтган бўлиб, унинг ёлғиз қизи бор экан. Бўйи етиб, турмушга чиқармоқчи бўлса, ўз севгилиси борлигини айтибди. Лекин йигит узоқ овулдан экан.
Қизини узатаётиб, она қизига бахт-саодат тилабди ва фарзанд кўргач,алла айтмасликни насиҳат қилибди.
Қиз бахтли яшабди. Фарзанд кўрибди. Бир кеча болани тебратиб, шунча ҳаракат қилса-да, боласи овунмабди, ухламай йиғлаб хархаша қилаверибди. Нима қилишини билмай, ҳайрон бўлибди. Шунда онасининг нега алла айтма деганига тушунолмабди. Ва алла айтибди. Бола ухлўб қолибди. Алла қизнинг ўзини ҳам сеҳрлабди. Унинг ёдига онаси, уй-жойи, қариндош-уруғлари тушибди ва соғинч оловида ёнибди.
Демак, онанинг қизига қилган насиҳатида чуқур маъно яширинган, у: «Қизим бегона юртларда яшаб-ўсгин, лекин алла айтиб юрагингни эзмагин, ўксинмагин» демоқчи бўлган. Бу ривоят орқали алланинг нақадар катта кучга эга эканлигини англаб етамиз.
Шундай қилиб, халқ ривоятларни беҳуда яратмайди. Улар ватанпарварлик, инсонпарварлик, соф севги-муҳаббат, ахлоқий поклик, ёмонликлардан қочиш, ёвуз кучлар устидан эзгуликнинг тантана қилиши каби муҳим ғоявий мотивлар билан суғорилгандир. Буни сурхондарёлик бахшилар, эртак ва ривоят айтувчи кексалар тилидан ёзиб олганмиз материаллар ҳам тасдиқлайди.
Нақллар.Иақллар халқ оғзаки ижодиётида ўзига хос жанр сифатида яшаб келишини юқорида таъкидлаган эдик. Нақлларнинг пайдо бўлиш тарихи ўзига хосдир. «Маиший турмуш, у ёки бу ахлоқ ва тушунчалар, ўрнак бўларли воқеа ва ҳодисалар нақллар учун объект бўлиб хизмат қилган. Реал ҳақиқат нақлларда икки хил-ҳаётда бўлиши мумкин бўлмаган ёки бўлиши мумкин бўлган воқеалар тарзида тасвирланган.»1 Шу билан бирга, нақлларда яхттти ва ёмон хислатни ташувчи образлар умумлашма характерда бўлади, унда тасвир этилган воқеалар у ёки бу ахлоқ нормаларини аниқлаштиришга, уни тингловчиларга таъсирчан етказишга, инсонлар сезгисига таъсир ўтказишга қаратилган бўлади.
Ана шундай нақллардан бирида нонни эъзозлаш баракатини кўпайтириши, бойликни оширишга олиб келиши ҳақида ҳикоя қилинади. Унда айтилишича, бир бой бўлиб, давлати кундан-кун зиёда бўлиб борибди. Охири давлатини бошқаришга қийналиб, уни камайтиришни ўйлаб, бир доно кишига маслаҳат солибди. У одам қуйидагича маслаҳат берибди: «Қат-қат патир қилдиргин, кейин уни туя устига чиқиб, йўлда еб кетавергин. Ўшандан кейин, зора, давлатинг камайиб қолса».
Бой у айтгандай қилиб сафарга чиқибди. Аммо йўлда ноннинг бир ушоғи ерга тушган экан, тўхтаб уни кун бўйи излабди. Қоронғу тушгач, ноилож увол бўлмасин деб ушоқ тушган жойни одам қадами тегмайдиган қилиб, тош билан ўраб қўйибди.
Шундан кейин бойнинг давлати янада зиёда бўлиб кетибди. Ушбу нақл, биринчидан, нонни эъзозлаш, унинг ушоғини ҳам увол қилмасликка чақиради. Иккинчидан, бу халқ удумига амал қилган киши барака топиши, давлати зиёда бўлишини кўрсатади. Учинчидан, ҳар қандай бойликнинг манбаи покликда, тежамкорликда, эҳтиёткорликда деган ғоя илгари сурилади. Тўртинчидан, ахлоқий жиҳатдан ибратли образ яратилган. Бой бадавлатлигидан талтайиб кетмаган, аксинча, пешона тери билан яратилган, ризқ^ насибаси бўлган ноннинг ушоғининт ҳам увол бўлмаслиги учун курашган, диёнатли киши сифатида кўзга ташланади.
' Имомов К. ва бошқ. Ўзбек халқ поэтик ижоди, 6.183.
Бошқа бир халқ нақлида сабр таги олтин бўлиши, ҳаётда етишмовчиликлар ўткинчи эканлиги, киши ҳалол меҳнати, сабр- тоқати билан қийинчиликларни бартараф этиши мумкинлиги тарғиб этилади.. Унда айтилишича, бир камбағал киши бўлиб, ўғли ўзларининг туяси бўлишини орзу қилар экан. Бир куни бозорда туя арзон бўлиб, бир тангага тушиб қолибди. Ўғли отасига бу ҳақда хабар берган экан, ота: «Ўғлим, қани ўша бир танга?» дебди.
Улар меҳнат қилиб, турмушлари яхшилана борибди. Аммо туянинг нархи кўтарилиб, минг тангага чиқибди: Ўғли: «Ота, туяни арзонлигида сотиб олмадик, ана, энди бозорда нархи минг танга бўлибди» деган экан, отаси: «Ма, минг танга» деб пул чиқариб 'берибди.
Наққлардан бирида ёмон келиннинг қилмиши қораланади. Унда айтилишича, Бир она ўғлини уйлантирибди. Келин ноқобил, қайнонага зулм ўтказувчи бадкор чиқибди. Ўғил куни бўйи тирикчилик ташвиши билан юради, уйда хотинининг онасига кўрсатган қора кунларини билмас экан. Келин эса ҳа деб эрига «Онанг кўп овқат ейди, ҳеч тўймайди, бу аҳволда бола-чақамиз билан овқатсиз қоламиз», деб зорланар экан.
Бир куни ўғли ўрик олиб келибди. Онага ундан бир дона тегибди. Онага овқат тегмай, оч яшагани учун ҳар куни ўша ўрикни тишсиз оғизда кавшаб ўтирар экан. Хотин эса эрига» «Ана, кўраяпсизми, онангизнинг оғзи ҳеч овқатдан бўшамайди», дея нолир экан.
Ниҳоят, ўғил бу машмашалардан қутилиш учун онасини узоқ бир жойга олиб бориб, харсанг тош ёнида қолдириб қайтибди. Аммо кунлар ўтиб, ўғлининг ёдига онаси тушиб, «ўликми-тирикми хабар олай-чи» деб борибди. Борса, онаси ҳамон бир нарсани тамшаниб ўтирибди. Ўғил онасининг аҳволини кўриб, кўзига ёш олибди ва «Она, оғзингиздаги нима?» деб сўрабди. «Ўзинг берган ўрик» деб жавоб қайтарибди она. Қараса, оғизда ўрикнинг донаги қолган, кўкариб, танглайига ёпишиб кетган эмиш.
Ўғил қайтариб келиб, ёвуз хотинини ўлдирибди. Шу билан улар ёвуз келиндан қутилишибди.
Бу нақл қайнона-келин зиддияти билан боғлиқ халқ эртаклари, афсона ва ривоятлари мавзуига мувофиқ келади. Шу билан бирга, у ҳаётий мазмун илдизларига ҳам эга. Бу нақлда онага нисбатан ёвузлик, шафқатсизлик қораланади, ёмон табиатли, бемеҳр, ёвуз келин образи орқали кишиларни бундай ёмонликлардан тортилишга, қайнона ҳам она эканлигини, улар кексайганда ёрдамга, шафқатга муҳтож эканлигини унутмасликка чақирилган.
Келиннинг қайинсинглисига қилган ёмонлиги ҳақидаги бир нақлни Зуҳра момо Мавлон қизидан ёзиб олдик. Унда ҳикоя қилинишича, ўтган замонда бир қиз турмушга чиқса, янгаси қўлига бир тош бериб, «Шу гапирмагунча, сен ҳам гапирма», деб тайинлабди.
Қиз турмушга чиқиб борган жойида гап-сўзсиз яшабди. Ҳатто фарзанд кўргандан кейин ҳам гапирмабди. Қайнона-қайнота бу келинимиз гунг-соқов экан, бошқа гапирадиган келин олайлик деб ўйлашибди.
Янги келин келадиган куни, қайнота уйни уриб, олдинги келинга «уйдан чиқ» дебди. Янгаси берган тошга қараб гапирмаган келин, шунда бирдан тилга кирибди:
Уйди урманг, бобоси,
Чанги чиқар, бобоси.
Тилсиз келин, бобоси,
Олиб туринг, бобоси.
Тилли келин келгунча,
Суйиб беринг, бобоси.
Шунда қайнота бошини чангаллаб, «Ваҳ, шу тилинг бор экан, нега олдинроқ айтмадинг», деб афсусланибди. Келин чечаси берган тошни кўрсатибди.
Келаётган келиннинг ҳам тили тузук эмас экан, «уйдан чиқ, уйдан чиқ» деб ғулдираб келаверибди. Бунга жавобан уйдаги келин: «Қора йўлга бошинг торт, тилли келиштилинг торт», дебди.
Кўринадики, янганинг ғанимлиги, қизнинг соддалиги ва ишонувчанлиги ёмон оқибатларга олиб келди, у ҳақда атрофдагиларда нотўғри тушунча пайдо қилди, ҳатто оиласининг бузилишига олиб келди.
Бу нақлнинг ҳам тарбиявий аҳамияти каттадир, у ҳушёрликка, кишиларга эътиборли бўлишга даъват этади. Бу нақлда қайнона- қайнотанинг сезгирлик билан иш кўрмаганлиги, келиннинг ҳолини ақл кўзи билан англаб етмаганлари, масаланинг тагига етмай, янги келин олишгани қораланса, қуйидаги нақлда қайнотанинг ҳушёрлиги, ақл фаросат билан келинни ёмон қайнона душманлигидан асраб қолганлиги улуғланади. Унда айтилишича, баъзи оилаларда келин ва қайнона орасида келишмовчиликлар, ҳар хил гап-сўзлар бўлиб туради. Шу хилдаги кўринишларга нисбатан «Шоҳ юлдуз-савутмоқ юлдуз» дейилади.
Бунинг маъноси шундай: нақл қилишларича, қадим замонда бир оила яшаган бўлиб, оила бошлиғи-эр адолатли ва ақлли киши бўлган экан. Кунлардан бир куни тўнғич ўғлини уйлантиришибди, улар бир дастурхон устида овқатланишар экан. Негадир. қайнона келинни ёқтирмас, кун бўйи меҳнат қилса-да, тинчлик бермас экан. Келин ҳар дарди ичида, бошқаларга ёрила олмас экан. Қайнона уй ичидаги қозондан ҳаммага иссиқ овқат сузар, келинга эса бошқача йўл тутар экан. Ташқарида косага сув қўяр, сув музлаб қолар, ўша муз устига овқатдан озгина ташлаб келинга узатар экан. Бошқалар ҳаммага, жумладан-келинга ҳам қозондаги овқатдан бир хилда таом тортилди.деб ўйлашар экан.
Келин кун-кундан озиб-тўзиб, зафарондай сарғайиб борар, қайнота бундй^ бир сир борлигини билиб, келиндан нима етишмовчиликлар борлигини суриштирибди. Бечора келин уялиб, нима дейишини билмай қолибди, донолик билан: «Шоҳ юлдуз- совутмоқ юлдуз» деб жавоб қилибди ва ич-ичидан совуқ қотиб қалтирабди.
Ўша кечаси осмонда булут йўқ, юлдузлар чарақлаган, аммо изғирин, совуқ экан. Қайнота келиннинг жавобига ҳайрон қолибди. У кечаси билан ўйлаб, мушоҳада қилиб чиқибди.
«Шоҳ-юлдуз-бу катта юлдуз. У чарақлаб турганда, кун совуқ ва изғирин бўлади. Лекин бунинг келиндаги аҳволга нима алоқаси "бор? Агар усти бут, қорни тўқ бўлса, унга совуқ ўтмайди. Тўхта, усти-ку, бут, қорин масаласи қандай экан? Бир текшириб кўришим керак».
Эртаси кечқурун яна овқат сузилибди. Ҳеч нарсадан гумонсирамаган қайнона эски тартибда овқат сузибди. Буни кузатиб ўтирган эр ўрнидан туриб, келиннинг косасини текширибди. Сир ошкор бўлади ва эр вазиятни адолат билан ҳал этади.
Айрим нақллар кишилар билан ҳайвонлар, жониворлар ўртасидаги муносабатларга боғлангандир.
Масалан «Қадимда беш-олти киши уйда ерга ташланган шолча устида тушлик қилишиб ўтиришган. Шу пайт бир кичкинагина илонча тешикдан чиқиб, у ёқдан-бу ёққа ўрмалай бошлабди. Ўтирганлардан бири илончани шўрвадан бўшаган коса остига бостириб қўйибди.
Орадан бир пас ўтгач, тешикдан узун бир қора илон чиқиб, девор четидан бир-икки айланиб чиқибди. Уйдагилар қизиқиб қолибди ва жим қараб (кузатиб) туришибди.
Бир пайт қора илон инига кириб кетибди-да, бир пасддан кейин яна қайтиб чиқибди. Кейин вишиллаб четда остона тепасида осиғлик турган осма тахтача токчага чиқибди. Унга осилган чамбаракдан ўтиб, сопол косадаги сутга ўзининг бошини тиқибди. Шундан сўнг чамбарак тутқичига ёпишиб, косага қандай чиққан бўлса, ўшандай осма тахтага ўтибди. Осма тахтачадан устун орқали ерга тушиб, вишиллаганча тешикка кириб кетибди.
Ҳамма ҳайрон эмиш. Кейин ўтирганлар ҳалига коса тагидаги илончани қўйиб юборишибди. Илончанинг боши айланиб, у ёқ-бу ёққа гандираклабди-да, сўнг инига кириб кетибди.
Шу пайт кутилмаган воқеа рўй берибди. Ҳалиги қора илон инидан тезда чиқиб, осма тахтага қандай чиққан бўлса, шундай чиқиб, чамбаракдан осилиб тушиб, сопол косага етганда чамбаракка тут пўстлоғидан қилинган тутқичининг бир томонини (тиши билан) қирқа бошлабди. Чамбаракни ушлаб турган арғамчи узилиб, коса қийшайибди-да, сут-пути билан ерга тушибди. Коса чил-чил синибди. қарашса, косадаги оқ сут кўм-кўк эмиш. Илон қайтиб кетибди».
Бу нақл ҳайвон, жониворларда ҳам фарзанд меҳри, ўч олиш инстинкти борлигидан баҳс юритади. Нақл осойишта оҳангда айтилган. Яхши композиция танланган. Илончанинг чиқиб келиши ва унинг коса тагига бостириб қўйилиши тугун ҳосил қилган. Она илоннинг ўйнаб чиққан боласини излаши, воқеани тушуниб дарғазаб бўлиши ва сутга заҳар қўшиб ўч олмоқчи бўлиши, боласи озод бўлгач эса дарҳол ўзи ўчакишиб заҳар солган косани ағдариб ташлаши ишончли ҳикоя қилинган.
Бу нақл жониворларга озор бермасликнинг, табиатсевар бўлишни тарғиб этади, жониворларга ноўрин етказилган озор ўзларига ҳам кулфат олиб келиши мумкинлиги тўғрисида ' огоҳлантиради.
Боботоғда Гавургон деган жой бор. Унинг номи билан боғлиқ турли нақл ва ривоятлар халқ оғзида юради. Шундай нақллардан бири қуйидагича:
Қадимда кексаларни Гавурганга олиб бориб ташлаш одат бўлиб, бир йигит дунё навбатли эканлигини, отасининг донолиги ва унга меҳри туфайли йўлдан қайтади. Аскар сифатида уруш сафарига чиққач, отасини ҳам сандиққа солиб юради. Йўлда бир қатор муаммолар бўлиб, отасининг маслаҳатлари туфайли ўғли уларни ҳал этади ва подшо инъомига сазовор бўлади. Масалан, Гавҳар шамчироқ дарёнинг тубида эмас, тепада, қуш уясида бўлиб, сувга акси тушиб турганлиги, отлиқлар Туркистонда санглақда гавҳар тўплаб қайтиб чиқиша олмаганлиги, йигит эса қулини боғлиқ қолдириб минган байтали туфайли бойликдан олиб қайтиши, косани бир қўш бир ховуч тупроқ билан тўлғазиши каби муаммолар ечими шулар жумласйдандир. Абдулланинг бу каби тадбирларини қандай билганлигини англаган Искандар шоҳ кексаларни Гавурганга олиб бориб ташлашни шу туфайли тақиқлаган.
Бу нақл кишиларни кексаларга ҳурмат руҳида тарбиялайди. Кексаларда ақл ва тажриба кўп эканлигини ифода этади. Шу билан бирга, ёшларни ақл-фаросат билан иш кўришга, доноликни ўрганишга, кекса иззатда бўлишга, улар ўгити ва маслаҳатига қулоқ солишга одатлантиради.
Бу нақл Искандар Зулқарнайн (Александ Македонский) ҳақида яратилган афсона; ривоят, нақллар сирасига киради. А.Македонский қадами Сурхондарё ҳудудига ҳам теккан ва бу ерда ҳам унинг юришлари билан боғлиқ турли жойлар, улар билан боғлиқ афсона, ривоят, нақллар яшайди. Юқоридаги нақл Боботоғдаги Гавурган ва жаҳонгир номи билан боғлиқ бўлиб, халқ донолигини улуғлайди. Туркистонликлар (нақлда келтирилган ном) ўтмишдошларимизнинг ғоят донишмандлик билан жаҳонгирга жавоб қайтарганликлари, уларни мард, танти, ватанпарвар кишилар бўлишганлигини кўрсатади ва улардан ибрат олишга ундайди.
Ҳасаржон деб номланган жой номи билан боғлиқ нақл эса икки ака-уканинг бирга меҳр-оқибатлари, бунинг натижасида элнинг ризқ-насибаси ортганлиги ҳақидадир.
Унда айтилишича, икки ака-ука бўлиб, бир-бирига меҳнат қилиапган, акаси уйланган, бола-чақали, укаси бўйдоқ бўлган. Улар буғдойни янчиб, хирмон қилишгач, ташиш пайтида ҳар иккаласи ҳам бир-бирларига ғамҳўрлик билан мулоҳаза қилишади. Укаси: «Акам оилали, бола-чақали, кел, шулар қийналишмасин, менинг нимамга етмаяпти», деб орқалаган буғдойни акасининг уйига тушириб кетаркан. Акаси эса: «Мен уйланганман, бола-чақалиман, укам эса ҳали уйланиши керак», деб ўзига тегишли юкини укасининг уйига тушириб кетаркан. Бу меҳрибонлик, ғамҳўрликдан хирмонга барака кириб, ҳосилини ҳеч адо қилишолмабди. Шунингдек, улар бутун қишлоққа: «Кимга ғалла керак бўлса, 'хирмондан олиб кетсин», деб жарчи чақиртирибди.
Уларнинг саҳийлигидан эл миннатдор бўлибди. Шундан буён бу ер Ҳазаржон дейиларкан.
нақларда қариндош-оғайнилар орасида ўзаро иноқлик, меҳрибонлик, тотувлик, бирлик ва саҳийликни тарғиб этади. Саҳоват ҳамиша баракат келтиришини, эл-юртнинг дуо-олқишига сазавор этилишини тараннум этади.
Умуман, халқ нақлларида донолик алоҳида ажралиб туради. «Камбағалнинг топишмоғи» деб аталувчи қуйидаги нақл ҳам ибратлидир. Унда ҳикоя қилинишича, бир камбағал йўл ёқасидаги далада экин экаётган экан. Йўлдан подшо ўтиб қолибди.
-Ҳорманг, батрак,-дебди подшо.
-Бор бўлинг, йўловчи,-деб жавоб қайтарибди камбағал.
У ўзи билан подшо гаплашаётганидан бехабар экан.
-Бу ердан кўп даромад оласанми?
-Ҳосил яхши бўлса, 80 сўмлар чамаси фойда қолади.
-У пулларни нимага ишлатасан?
-20 сўмини солиққа тўлайман, 20 сўмни қарзимга бераман, 20 сўмини қарзга бераман, 20 сўмини деразадан улоқтираман.
-Менга тушунтириб бер-чи, оғайни, қайси қарзингни узасан?
Нимага қарз берасан? Нега қолганини деразадан улоқтирасан?-дебди подшо.
-Отамни боққаним-қарзимни узганим. Ўғлимни боққаним қарз берганим, қизимни боққаним эса деразадан улоқтирганим бўлади,-дебди камбағал,
-Сен ҳақсан!-дебди подшо ва бир ҳавуч танга берибди. Сўнгра ўзини таништириб, дебди:
-Ҳозир менга айтган гапларингни менинг иштирокимсиз ҳеч кимга айтма.
Подшо салтанатига келиб, барча аёнлари-у маслаҳатчиларини ҳузурига чорлабди ва воқеани айтиб, жумбоқни ким топса, катта мукофот беришини айтибди. Ҳеч бири топа олмабди. Шунда подшонинг вазирларидан бири подшо суҳбат қилган камбағални топиб, бир талай кумуш танга бериб, жумбоқнинг жавобини сўрабди.
Тангаларни кўрган батрак жумбоқни ечиб берибди. Подшо камбағал сўзининг устидан чиқмаганлигини сезиб, уни ҳузурига чақиртирибди.
-Ваъдага вафо қилмадинг, менинг иштирокимсиз топишмоқ жавобини айтиб қўйдинг, энди ўзингдан кўр,-дебди подшо.
-Йўқ, подшоҳи олам, менинг заррача ҳам гуноҳим йўқ--дебди у. Топишмоқнинг жавобини сизнинг иштирокингизда айтгандим.
Камбағал шундай деб, чўнтагидан подшо расми туширилган кумуш тангачаларни чиқариб кўрсатибди.
-Сен ҳақсан,-дебди подшо.-Тангадаги менинг расмим.
Подшо шундай деб камбағалга қимматбаҳо совға-саломлар 'бериб жўнатибди.
Бу нақл ҳаётий ҳикматлардан таълим беради. Унда халқ донишмандлиги мужассам. Бу нақлда инсоннинг ота-она ва фарзандалар олдидаги, умуман, ҳаёт олдидаги бурчдорлик ва қардорлик фалсафаси ўткир умумлаша ва хулосаларда ифода этилган. У меҳнат ва меҳнаткашга муносабат масалаларини ўртага ташлайди, кишиларни ишбилармонлик руҳида тарбиялайди.
Ушбу нақл композицияси жиҳатидан содда қурилган, диалоглар содда, халқ тафаккур меваларининг мағзини чақишга қаратилган. Унда жумбоқ шаклидаги мулоҳазалар ўзаро суҳбат жараёнида ечим топа боради. Деҳқон ўзининг донолигини, ақл- фаросати билан подшонинг илфоти ва инъом-эҳсонига сазовор бўлди.
* Шундай қилиб, нақллар халқ донишмандилигининг ўзига хос кўриниши бўлиб, ихчам ва содда тузилиши, ҳикматларга бойлиги билан ажралиб туради, юксак ғоявийлик руҳи билан суғорилган бўлиб, кишиларни соф инсоний фазилатлар руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Бундай нақллар Сурхондарё аҳолиси тилида ҳам бениҳоя кўп, улар авлодлардан авлодга ўтиб яшаб келмоқда, уларни тўплаш, илмий ўрганиш бугунги куннинг муҳим вазифасидир.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish