O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus termiz davlat universiteti boshlang‘ich talim kafedrasi Ro‘yxatga olindi «Tastiqlayman»


-Амалий машғулот. ЭПИК АНЪАНА ТАРАҚҚИЁТИ ВА БАХШИЛАР ИЖОДИДА ЯНГИЛАНИШ ЖАРАЁНИ (Шерабод бахшичилик мактаби мисолида)



Download 0,56 Mb.
bet33/38
Sana16.03.2022
Hajmi0,56 Mb.
#496920
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
02 09 2020 Т Т Ф Халқ оғзаки ижодинини копия

4-Амалий машғулот. ЭПИК АНЪАНА ТАРАҚҚИЁТИ ВА БАХШИЛАР ИЖОДИДА ЯНГИЛАНИШ ЖАРАЁНИ (Шерабод бахшичилик мактаби мисолида)

Режа:



  1. Тарихий қўшиқлар.

  2. Термалар ҳақида тушунча.

  3. Термалар ва уларнинг мавзулари.

  4. Достонлар хақида умумий маълумот.

  5. Бахшичилик ва достончилик мактаблари хақида.



Мавзуга қисқача шарх
1.Бахшилар ижодида эпик хотира ва эпик билимнинг ўрни. Ўзбек халқ қўшиқлари орасида тарихий қўшиқлар ҳам алоҳида ўрин тутади. Бу қўшиқларда узоқ тарихий жараёнда юз берган маълум тарихий воқеа-ҳодисалар, ундаги тарихий шахслар ҳаёти билан боғлиқ тасвирлар ўрин эгаллайди. Фольклоршуносликда бундай тарихий қўшиқлар икки типга бўлиб ўрганилади.
1) Изчил сюжетга эга бўлмаган, шакллан лирик қўшиқларга яқин бўлган тарихий қўшиқлар;
2) Фақат профессионал бахшилар (достончилар) томонидан яратилган сюжетли асарлар.
Тарихий қўшиқлардан намуналар Сурхондарё фольклорида ҳам кўплаб мавжуд. Аммо улар яхши ўрганилмаган, тўплаб таҳлил қилинмаган.
Масалан, Шўрчилик Улжамол мом Маматқуловадан ёзиб олганимиз қўшиқ амир Олимхоннинг Бухородан қочишига бағишланган. Бу сюжетсиз 12 мисрали қўшиқда амирнинг Бухорони олдириши тасвир этилади.

Ўрама тепа уюлди-ё, оҳу-о,


Қўлларига хино қўйилди-ё, оҳу-о.
Бир кам эллик саркарда-ё, оҳу-о,
Таслич бўлиб келдилар-о, оҳу-о.
Амир бобом тушдилар-о, оҳу-о,
Шойи тўпписин ечдилар-о, оҳу-о.
Бухорони олдириб-о, оҳу-о,
Тақдиримда шул дедилар-о, оҳу-о.
Амир бобом учдилар-о, оҳу-о,
Саман отдан тушдилар-о, оҳу-о.
Бухорони олдириб-о, оҳу-о,
Пешонамда бор деди-ё, оҳу-о.

Низомова Момоқиздан ёзиб олган қўшиғимиз Мингали исмли йигитнинг Юсуфбек томонидан олиб кетилишигига бағишланган. Бу қўшиқ ҳам сюжетсиз 12 мисрадан иборат бўлиб Мингали ҳасратида куйиш оҳанги ифода этилади.


Банди бўлди шу орада,


Койишим бўлди зиёда.
Душман отли, мен пиёда,
Юрганини кўрдингизми?

Дашнободлик Карим Қурбоновдан ёзиб олганимиз қўшиқ парчаларида


арзимаган баҳона билан хотини Сорани ўлдирган Ражаб исмли кимса ҳамда Шоқишлоқлик Ферузанинг вафоти ҳақидадир. Қўшиқ парчаси деганимизнинг боиси, улар тўрт мисрадангина иборат қўшиқлар, эҳтимол, бу қўшиқлар ўз вақтида кўпроқ мисраларда айтилиб, воқеалар батафсилроқ тасвир этилган бўлиши ҳам мумкин, деб ўйлаймиз. Улар қуйидагича:

Пўстаки ярғоқ учун Сорани ўлдирди Ражаб,


Етмиш икки шоппани бир-бир санаб урди Ражаб.
Устидан ҳўкизни ҳайдаб, ҳали ҳам ўлмасмисан деб,
Мисли Луқмони Ҳакимбек боз тирилтирди Ражаб.
Шоҳқишлоқдан олиб қочган Ферузам,
Дарёни лабида синдирган кўзим.
Зебарни тонгида очилган ғўзам,
Очилгшан жойимда қурбон бўлмадим.

Шундкай қилиб, халқ қўшиқларининг ғоявий-тематик доираси кенг ва ранг-барангдир. Сурхондарё фольклорида ҳам улар қадимдан куйланиб келаётган дурдона сатрлардир. Уларда халқ ҳаётининг, турмуш кечиришининг турли-тумакн жиҳатлари тасвир этилади, турли кечинма, ҳис-туйғу, кайфиятлар ўз ифодасини топади.


Ўзбек халқ ўзбек лирик қўшиқлари бадиий хусусиятлари билан ҳам эътиборан ўзларига жалб этади. Улардаги ритмик уйғунлик, ўйноқи вазн ва тўлиқ қофиялар тингловчида қизиқиш уйғотади. Сурхондарё ҳудуди бахшилари ва кексаларидан ёзиб олганимиз қўшиқларга ҳам бу хусусиятлар хосдир. Улар кўпроқ 7-8, 9-11 бўғинли, бармоқ вазн ўлчовидадир. Аммо ундан юқори бўғинли ҳамда аруз вазнига тушувчи тур лари ҳам учрайди.
Халқ қўшиқларида олма, олма гули, шафтоли, гилос, олу, қароли, бодом, ўрик, анор, анжир, писта ва бошқа мевалар ва дарахтлар, райҳон, раъно, қўзигул, лола ва бошқа гуллар, Термиз, Бойсун, Шеробод, Узун, Шўрчи, Қумқўрғон, Жўрқўрғон, Ангор, Қарши, Самарқанд, Қўқон, Мари ва бошқа шаҳар номлари, Боботоғ, Бойсунтов, Керагаток номлари, боботоғ, Кўҳитанг каби тоғ, Шоқишлоқ, Қобрабоғ, Зарабоғ, Чуйинчи, Қишлоқбозор, боймоқли, Очамойли, Арслонбойли, Бешқўтан, Оқтош, Бешкапа, Гиламбоп, Жалойир, Лалмикор, Сурхон каби қишлоқ ва посёлка номлари, кийим-кечак номлари, достон қаҳрамонлари номлари рамзий образлар сифатида қатнашади. Шунингдек, маҳаллий жарлик, сойлик, яйлов, дала номлари, Амударё, Сурхон, Тўпаланг, Қоратоғ каби дарё номлари бир қатор каналлар, сувомборлар номлари, турли парандалар, айрим уй, ёввойи ҳайвонлар номлари, турли безаклар, уйларнинг айрим узвлари, тақинчоқлар номлари ва бошқалар ҳам қиёсий образлар сифатида иштирок этадилар.


Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish